Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

суднинг таркиби 
уч нафар профессионал 
судьялардан иборат бўлади. 
Апелляция шикоятини (протестини) келтириш 
муддатлари

жиноят суд ишларини юритишда – ҳукм эълон қилинган кундан 
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 
томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан 
эътиборан шундай муддат ичида; фуқаролик суд ишларини 
юритишда – суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан 
йигирма кун ичида. 
Бундан ташқари, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини 
қўллаш ва қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги 
ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг ажримлари, шунингдек, ишни 
судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш ёки 


177 
қўллашни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажримлари устидан 
берилган шикоятлар (протестлар) ҳам апелляция тартибида кўрилади. 
Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқини 
тўлиқ амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Қамоққа 
олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қамоққа 
олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қўллашни рад этиш, 
қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад 
этиш тўғрисидаги судьянинг ажримлари устидан шикоят қилиш ёки 
протест билдиришнинг апелляция тартибини белгилайди (ЖПКнинг 
241-, 243-, 247-моддалари). Юқорида кўрсатилган масалалар бўйича 
чиқарилган судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан 
эътиборан 72 соат ичида шикоят қилиниши мумкинлиги қонунда 
назарда тутилган. 
Ҳозирги вақтда апелляция ва кассация тартибида иш юритиш 
жиноят, фуқаролик процессларида чиқариладиган суд қарорлари 
устидан шикоят қилишнинг асосий шакллари, юқори турувчи судлар 
томонидан қуйи судлар фаолиятида мавжуд бўлган суд ҳатоларини 
тузатишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Апелляция ва кассация 
тартибида иш юритиш мустақил суд-назорат босқичлари бўлиб, суд 
ҳатоларини аниқлаш ва бартараф этиш, адолатни тиклаш, шахснинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, 
жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга ошириш, давлатда 
қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни ўрнатишда муҳим аҳамият касб 
этади. 
Кассация тартибида иш юритиш босқичида фақат апелляция 
тартибида кўрилмаган ва қонуний кучга кирган ҳукмлар (ҳал қилув 
қарорлар, қарорлар, ажримлар) кўрилади. Апелляция тартибида 
кўрилган иш кассация тартибида кўрилмайди. 
Шу муносабат билан, шикоятни (протестни) қабул қилишда 
биринчи инстанция суди кассация шикояти (протести) берган 
шахснинг ваколатини ҳамда шикоятда (протестда) манфаатлари дахл 
қилинадиган шахсга нисбатан апелляция инстанцияси судининг 
қарори мавжуд эмаслигини текшириши шарт. 
Ушбу инстанция адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ва 
қарорлар ижросининг олдини олиш орқали жисмоний ҳамда юридик 
шахсларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилади. Айнан 
кассация инстанцияси ишда иштирок этувчи шахслар шикояти 


178 
(протести) бўйича суд ҳатоларини бартараф этишга, қуйи судларнинг 
иш сифатини оширишга ҳамда суд амалиётини қонун талабларига 
қатъий риоя қилган ҳолда бир йўналишга қаратишга имкон беради. 
Юқорида кўрсатилган жиҳатлар (кассация инстацияси фаолияти 
ва ушбу ҳуқуқий институт ўзининг мавжудлиги) кассация тартибида 
иш юритиш босқичини одил судловни амалга ошириш, суд ишларини 
юритиш вазифаларини бажариш, қонунийликни таъминлаш ва шахс 
ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг муҳим кафолати сифатида 
кўришга асос бўлади. 
Жиноятга оид суд ишларини юритишда жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, 
жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига, 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий 
судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан эса шу 
судларнинг судлов ҳайъатларига кассация тартибида шикоят бериш 
ва протест билдириш мумкин. 
ФПКнинг 
348
2
-моддасига 
мувофиқ, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик 
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари тегишли 
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг 
ҳал қилув қарорлари устидан, Қорақалпоғистон Республикаси 
фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари 
устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўради. 
Ўрта бўғин судларида жиноят ва фуқаролик иши кассация 
тартибида кўрилаётганда 
суднинг таркиби 
3 нафар профессионал 
судьялардан иборат бўлади. 
Кассация шикоятини бериш
муддатлари
: жиноятга оид суд 
ишларини юритишда – шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир 
қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки 
маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда 
тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини (қарорини), 
шунингдек, суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги 
ажримини (қарорини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар 
қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл 
қўйилади (ЖПКнинг 500-моддаси); фуқаролик суд ишларини 
юритишда – қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган 


179 
ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиққан 
кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга 
жалб қилинган шахслар томонидан кассация шикояти берилиши ва 
прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин (ФПКнинг 348
1
-
моддаси). 
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент 
шаҳар суди 
назорат инстанцияси
сифатида апелляция ёки кассация 
тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва 
ажримнинг (қарорнинг) қонунийлиги ва асослилигини текширишга 
ваколатлидир. Мазкур вазифа ҳам нафақат муайян ишлар бўйича йўл 
қўйилган 
хатоларни 
тўғирлашга, 
балки 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоят ва ҳ.к.лар ҳудуди доирасида суд амалиётини 
тўғри йўналтиришга хизмат қилади. Бунда таъкидлаб ўтиш лозимки, 
назорат тартибида шикоят қилиш шикоят қилишнинг истисно усули 
ҳисобланади, чунки шикоятнинг ўзи назорат тартибида иш 
юритишни кўзғатиш учун асос бўлмайди. Назорат тартибида иш 
юритиш юқори турувчи суднинг раиси ва прокурор каби мансабдор 
шахслар шундай қарорга келган тақдирдагина қўзғатилиши мумкин. 
Жиноят ишларини протестлар бўйича назорат тартибида 
кўрувчи судлар
. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари ва 
фуқаролик ишлари бўйича Олий судларининг, жиноят ишлари ва 
фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг 
раёсатлари мазкур судларнинг тегишинча жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судлари ва фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари кўрган ишлар бўйича чиқарилган тегишли 
апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар 
бўйича ишларни кўрадилар. 
Жиноят суд ишларини юритишда 
муддатлар
: протестда оғирроқ 
жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони 
кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа 
ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки 
ажримини (қарорини), шунингдек, суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни 
тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) назорат тартибида қайта 
кўриб чиқишга улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил 
мобайнидагина йўл қўйилади (ЖПКнинг 513-моддаси); фуқаролик 
суд ишларини юритишда – суднинг ҳал қилув қаpоpи қонуний кучга 
киpган кундан эътиборан уч йил ўтгандан кейин беpилган аpизалаp 
кўpилмайди (ФПКнинг 350-моддаси). 


180 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish