Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Суд корпусини (унинг захирасини) ташкил этиш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

10.2. Суд корпусини (унинг захирасини) ташкил этиш 
тартиби 
Судьялик лавозимини эгалловчи давлат хизматчиларининг жами 
суд корпуси деб номланади. Суд корпусига Ўзбекистон Республикаси 
суд тизимида судьялик лавозимини эгаллаб турган барча шахслар 
киради: Конституциявий судда, умумий юрисдикция судларида, 
жумладан ҳарбий судларда, шунингдек, хўжалик судларида. 
Одатда суд корпусини шакллантириш жараёни икки босқичдан 
иборат:
1) судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар 
захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш; 
2) тайинлаш ёки сайлаш. 
Шу билан бирга, судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш 
жараёни суд даражаси ва тури, шунингдек, бўлажак судья 
эгаллайдиган лавозимга қараб ўз хусусиятларига эга. 
Суд корпуси шаклланишининг биринчи босқичини кўриб 
чиқамиз – 
судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар 
захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш. 
Ушбу босқич 


316 
2001 йил 7 декабрдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги 
низом билан тартибга солинган ва бир нечта этаплардан ташкил 
топган. 
Судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар захирасини 
шакллантириш ва номзодларни танлаш энг яхши тайёргарлик кўрган, 
юқори малакали юристлар – судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари орасидан 
судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга 
оширилишини белгилаб ўтиш лозим. 
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) 
судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялигига 
номзодлар захирасини шакллантириш судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъатлари томонидан амалга оширилади, раис ва раис ўринбосари 
лавозимлари бундан мустасно. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
судининг 
судьялигига, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига 
номзодлар 
захирасини 
шакллантириш 
умумий 
юрисдикция 
судларининг Судьялар олий малака ҳайъати томонидан амалга 
оширилади. 
Хўжалик судлари туман бўғинига эга эмас, ва шунинг учун 
қонунчиликда хўжалик судларининг судьялигига номзодлар 
захирасини шакллантиришнинг бошқача тартиби назарда тутилган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон 
Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик 
судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш 
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга 
оширилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish