Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш ва уларга



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш ва уларга 
малака даражалари бериш институти. 
Судьяларни малака 
аттестациясидан ўтказиш ва уларга малака даражалари бериш 
тартиби Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомнинг 25-
35-моддаларида белгиланган. 
Судьяларнинг малака аттестацияси “Судлар тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда судьялар сифат 
таркибини яхшилаш, уларнинг касб малакаси ошишига баҳо бериш ва 
рарбатлантириш, одил судловни амалга ошириш борасидаги 
масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади. 
Малака аттестацияси: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
судьялари, 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва 


311 
Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий 
судининг раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан – Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан, 
Судьялар олий малака ҳайъати томонидан; 
- Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича 
туман (шаҳар) судларининг судьяларига нисбатан – Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судлари раисларининг тақдимномасига биноан, судьяларнинг 
тегишли малака ҳайъати томонидан; 
- Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, округ ва ҳудудий 
ҳарбий судларнинг судьяларига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий суди раисининг такдимномасига биноан, ҳарбий судлар 
судьяларининг малака ҳайъати томонидан; 
- хўжалик судлари судьяларига нисбатан – Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига 
биноан, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан 
ўтказилиши назарда тутилган. 
Биринчи марта судьялик лавозимига сайланган (тайинланган) 
шахсларнинг малака аттестацияси улар иш фаолиятининг дастлабки 
уч ойи ичида ўтказилиши кераклигини эътиборга олиш лозим. 
Судьяларнинг навбатдаги малака аттестацияси уларга берилган 
малака даражасида бўлиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан 
бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. 
Шунингдек, Низомда судьяга муддатидан олдин юқорироқ 
малака даражаси бериш учун унга аввал берилган малака даражасида 
бўлиш муддатининг ярми ўтганидан кейингина навбатдаги малака 
аттестацияси ўтказилиши мумкинлиги ҳам белгиланган. 
Судьяларнинг малака аттестациясини тайёрлаш ва ўтказиш 
жараёни қуйидагилардан иборат: 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish