Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Интизомий жавобгарлик институти. 
Интизомий
 
жавобгарлик 
масалалари “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунида акс эттирилган. Унда судьяни интизомий жавобгарликка 
тортиш асослари кўрсатилган. Қайд этиш керакки, судьяларнинг 
интизомий жавобгарлиги бошқа давлат хизматчилари интизомий 
жавобгарлигидан тубдан фарқ қилади. Ҳеч қандай мансабдор шахс, 
шу жумладан, суд ҳокимияти мансабдор шахси ҳам судьяга нисбатан 
интизомий таъзир чоралари қўллаш ҳуқуқига эга эмас. Судьяни 
интизомий жавобгарликка тортиш масалалари судьлар ҳамжамияти 
томонидан ҳал этилади. Қонун чиқарувчи томонидан судьяларни 
интизомий жавобгарликка тортишнинг алоҳида тартиби белгиланган. 
Бу судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг юқори мақоми билан 
боғлиқ. 
 
Шундай қилиб, судья: 
- одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни 
бузганлиги учун; 
- суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги 
оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек, хизмат 
борасидаги ёки обрўсига путур етказадиган бошқа хатти-ҳаракати 
учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига асосан интизомий 
жавобгарликка тортилиши мумкин. 
Ҳарбий суднинг судьяси ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам 
интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, 
суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун 


308 
бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка 
йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди. 
Судьяларни 
интизомий 
жавобгарликка 
тортиш 
тартиби 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
томонидан 
тасдиқланадиган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги 
низом билан белгиланади.
Мазкур 
Низомда 
судьяларни 
интизомий жавобгарликка 
тортишнинг қуйидаги тартиби кўрсатилган. Чунончи, судьялар олий 
малака ҳайъати: 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг; 
- Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг; 
- Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси ва раис 
ўринбосарларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни 
кўради. 
Ўз навбатида, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судлари, шунингдек, ҳарбий судлар судьяларининг малака 
ҳайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги 
ишларни ўз ваколатлари доирасида кўрадилар. Хўжалик судлари 
судьяларининг малака ҳайъати тегишинча хўжалик судлари 
судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.
Шунингдек, Низомда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш 
кўзгатиш ҳуқуқига эга субъектлар кўрсатилган Низомга кўра 
интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳуқуқига 
қўйидагилар эга: 
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси – умумий 
юрисдикция судлари судьяларига нисбатан; 
- Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар судлари раислари – шу судлар судьялари, 
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, 
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларига нисбатан; 
- Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси – шу суд 
судьяларига ҳамда округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьяларига 
нисбатан; 
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси – хўжалик 
судлари судьяларига нисбатан. 


309 
Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатишга асослар 
мавжуд бўлган ҳолларда тегишли судларнинг раҳбарлари бу ҳақида 
қарор чиқарадилар, унда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш 
қўзғатишга сабаб бўлган асослар кўрсатилиши шарт. 
Бунда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс, 
албатта, судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли 
маълумотларни олдиндан текширади. Бунда интизомий жавобгарлик 
тўғрисида иш қўзғатилган шахсдан ёзма тушунтириш талаб 
қилинади. 
Устидан иш қўзғатилган судья интизомий жавобгарлик 
тўғрисидаги иш материаллари билан бу материалларни судьялар 
малака ҳайъатига юборишдан олдин таништирилиши шарт. Бунда 
судья қўшимча тушунтиришлар такдим этишга ёки қўшимча 
текширув ўтказишни талаб қилишга ҳақли. 
Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор 
зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака 
ҳайъатига кўриб чиқиш учун юборилади. 
Айтиш керакки, интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш 
ҳақидаги қарор уни қўзгатган шахс томонидан ишни судьялар малака 
ҳайъатида кўриб чиқиш бошлангунга қадар чақириб олиниши 
мумкин. 
Ўзига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш 
ҳақидаги қарор чақириб олинаётган судья ишни мазмунан кўриб 
чиқишни судьяларнинг малака ҳайъатидан талаб қилишга ҳақли. 
Низомда судья, ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги аниқланган 
кундан бошлаб хизмат текширувларига кетган вақт, судьянинг узрли 
сабабларга кўра ишда бўлмаган вақти ҳамда судьяларнинг малака 
ҳайъатида интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга 
кетган вақтни ҳисобламаганда, кечи билан бир ой ичида, аммо ножўя 
хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан эса, кечи билан олти 
ой ичида интизомий жазога тортилиши мумкинлиги белгиланган. 
Зарур ҳолларда, ишни кўриб чиқиш бошлангунга қадар судьяни 
интизомий жавобгарликка тортиш асослари қўшимча равишда 
текширилади, бундай текширишни ўтказишни судьялар малака 
ҳайъатининг раиси судьялар малака ҳайъати аъзоларидан бирига 
топширади. Бунда қўшимча ҳужжат ва материаллар, шунингдек, 
кўриб чиқиш чоғида судья қонун бузилишига йўл қўйган суд ишлари 
ҳам талаб қилиб олинишига йўл қўйилади. 


310 
Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича судьяларнинг тегишли 
малака ҳайъати қуйидаги қарорлардан бирини чиқариши мумкин: 
1) интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида. Қуйидаги 
интизомий жазо чоралари назарда тутилган: ҳайфсан; жарима. Жазо 
қўлланаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва унинг оқибатлари, 
ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, унинг 
айбдорлик даражаси ҳисобга олинади; 
2) интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш тўғрисида. 
Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати: а) судья интизомий 
жавобгарликка асоссиз тортилган бўлса; б) Низомнинг 41-моддасида 
назарда тутилган интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари 
ўтказиб юборилган бўлса; в) интизомий жавобгарлик тўғрисидаги 
ишни мажлисда муҳокама этиш билангина чегараланиб, интизомий 
жазони қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, интизомий 
жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатади; 
3) интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материалларини 
судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини 
қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган органларга юбориш хақида. 
Агар судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан 
судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи 
олдига қўйилган орган ёки мансабдор шахс бунга асос йўқ деб топса, 
интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака 
ҳайъатига қайтарилади ва иш юритиш қайтадан бошланади. 
Дастлабки қарор чиққан кундан ишни қайтаргунга қадар ўтган вақт 
интизомий жавобгарликка тортиш муддатларига кирмайди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish