биринчидан, судьялар мустақил бўлиб, фақат қонунга бўйсунганлари туфайли уларни четдан бўлиши эҳтимол тутилган таъсирдан сақлайди. Суднинг қарорида судьяларни ишни кўргандан кейин чиқарган хулосалари ўз ифодасини топиб, у фақат қонунгагина асосланади. Тарафлар ва суд залида ҳозир бўлган кишиларда қарор фақат шу ишни кўрган судьялар томонидан чиқарилганига тўла ишонч ҳосил бўлиши лозим;
иккинчидан, бегона чет кишилар бўлмаган ҳоли жойда қарор чиқаришдан мақсад судьяларга бутун масалаларни хотиржамлик билан ҳал этишга, бошқа ишлар билан шуғулланмасдан тўғри қарор чиқаришга имкон беришдир.
Ҳар бир фуқаролик ишининг алоҳида хона (маслаҳатхона)да ҳал қилиниши суднинг ҳақиқатан мустақил ва холислигини таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан бири бўлиб кўрилади ва алоҳида хона (маслаҳатхона)да суд мажлиси давом этади. Ҳайъат тартибида кўриладиган ишларда раислик қилувчи бу маслаҳатхонада ҳам мажлисга раҳбарлик қилади. Муҳокама қилиниши ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни баён қилади.
205-м о д д а. Ҳал қилув қарори чиқариш вақтида
ечиладиган масалалар
Суд ҳал қилув қарорини чиқараётганида далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланганлигини, қайсилари аниқланмаганлигини, бу ишга нисбатан қандай қонун қўлланилиши лозимлигини ва арз қилинган талабни қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
Суд, шунингдек, суд харажатларини тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал этади.
Агар иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлаш, янги далилларни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарори чиқармасдан, ишни судда кўришни тиклайди ва бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд ишни фақат қўшимча текширишга муҳтож ҳолатлар доирасидагина кўради.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозим, акс ҳолда, бу қарор кейинчалик апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилиниши мумкин. Суд ўз ҳал қилув қарорини фақат суд мажлисида текширилган далиллар билан асослайди.
Ҳал қилув қарорини чиқаришда ҳал қилинадиган масалалар ФПКнинг 205-моддасида кўрсатилган. Унда айтилишича, суд ҳал қилув қарорини чиқараётганда далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлга қандай ҳолатлар аниқланганлигини, қайсилари аниқланмаганлигини, бу ишга нисбатан қандай қонун қўлланилиши лозимлигини ва арз қилинган талабни қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
Суд, шунингдек, суд харажатларини тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал этади.
Агар маслаҳат вақтида иш учун аҳамиятли янги ҳолатни аниқлаш ёки янги далилни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарори чиқармасдан, ишни судда текширишни қайтадан бошлайди ва бу тўғрида ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш зарур бўлган ҳолатлар доирасидагина олиб борилади.
3. Суд иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун қонунда кўрсатилган барча чораларни кўришга мажбур, ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолатлари ҳақида баён этилган суднинг хулосалари, тарафларнинг ҳақиқий ўзаро муноабатларига тўғри келмоғи лозим. Ҳал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирган ва иш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳамда тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келган тақдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланади. Ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги суднинг хулосаси ҳал қилув қарорида ФПКнинг 56-моддасида кўзда тутилган исботлаш воситаларига кўра асослантирилади. Ҳал қилув қарори ФПКнинг 58,59-моддаларида белгиланган далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилиши ҳақидаги қоидалар эътиборга олинган ҳолда асослантирилади.
4. Ишни судда кўришнинг бевоситалиги ФПКнинг 11-моддасига кўра, унинг асосий принципларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳал қилув қарори ишни кўрган суд томонидан фақат текширилган далилларга кўра, асослантирилиши лозим. Бунда суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга ёки бу ҳолатлар тасдиқланган далилларнинг кўрсатиб ўтилиши билан чегараланмасдан, балки бу далилларнинг мазмуни баён этилмоғи шарт.
Агар суд ҳар бир далилларга алоҳида ва уларнинг йиғиндисига баҳо бериб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, бошқа фактик маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларининг тасдиқланганлигини аниқласа, у ҳал қилув қарорида бу хусусидаги ўзининг хулосасини ишонарли тарзда асосламоғи лозим.
Жавобгар даъвони тан олган ҳолатларда суд мажлисида аниқланган ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорида бунга баҳо берилиши керак. Агар суд жавобгарнинг даъвони тан олиши қонунга зид эканлигини ёки бошқаларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, уни қабул қилишга ҳақли эмас.
5. Агар далилларни тўплаш ишни кўраётган суд томонидан амалга оширилмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 65,67,69,74,79-моддалари), улар ўқиб эшиттирилган ва суд мажлисида кўриб чиқилганидан кейингина ва уларда мавжуд бўлган фактик маълумотлар қонунда белгиланган тартибда бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда текширилган тақдирдагина, суд ҳал қилув қарорини шу далиллар билан асослашга ҳақли. Ушбу ҳужжатлар билан ишда иштирок этаётган шахслар, уларнинг вакиллари, зарур ҳолларда эса, экспертлар ва гувоҳлар таништирилиши лозим. Ишда иштирок этаётган шахслар ушбу ҳужжатларда баён этилган маълумотлар юзасидан тушунтиришлар беришга ҳақлидирлар. Фуқаролик процессуал кодекси меъёрларига кўра, суд томонидан текширилмаган маълумотларни ҳал қилув қарорида кўрсатиш мумкин эмас (ФПКнинг 186,187-моддалари).
Ушбу модданинг номи “Суд маслаҳатлашувининг сир тутилиши” деб номланса-да, бироқ қоиданинг матнида сир сақлаш тўғрисида сўз юритилмасдан, ҳал қилув қарорининг маслаҳатхонада чиқарилиши ва судья томонидан имзоланиши ва бу жараёнда бошқа шахсларнинг иштирокига йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |