Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


белгисини беради. Масалан,  Барча фуқаролар



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
белгисини беради. Масалан, 
Барча фуқаролар
 
Конституцияда 
белгилаб қўйилган 
бурчларини
 
бажарадилар (Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси, 47-модда) Бу мисолдаги 
фуқаролар
 
сўзи ўрнига унинг 
синонимлари (одам, инсон, шахс, киши)дан бирини ёки 
бурч
сўзи ўрнига унинг 
синонимлари (вазифа, топшириқ)дан бирини қўлласак расмийлик белгиси 
сусаяди. Расмийлик бўлмас экан, қонуннинг кучи ҳам йўқолади. Шу боис қонун 
ижодкорлари расмий услубнинг лисоний хусусиятларини зарур даражада 
ўзлаштиришлари талаб этилади. 
Расмий услубдаги қонунларда қатъийлик ўз инъикосини топган бўлади. 
Шу боис қонунларни маълум бир мамлакатда яшовчи барча фуқаролар 
иккиланмасдан, муҳокама қилмасдан бажаришлари шарт бўлган давлат 
ҳужжатидир. Қонунлар фақат қабул қилингунга қадар муҳокама қилиниши 
мумкин, лекин қонуний кучга киргандан кейин бажарилиши шарт бўлган 
давлат амридир. 


12 
Қонунлар тили 
холислик
 
белгисига ҳам эга бўлиши зарур. Қонун олдида 
ҳамма тенгдир деган қоиданинг ўзи қонуннинг холислигини таъминлайди. 
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик 
ўрнатилади (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 21-модда). Бу 
модда ўз моҳиятидан ташқари ҳеч кимга ҳеч қандай қўшимча имтиёз 
берилмайди деган тушунчани англатади. Шунинг ўзи ҳам холисликни 
белгилайди. 
Мантиқий изчиллик
 
ҳам қонун тилининг асосий белгиларидан биридир. 
Яъни шакл билан мазмун мантиқан мувофиқ бўлиши зарур. Адабий тил 
меъёрларига риоя қилинмаган, грамматик жиҳатдан нотўғри тузилган қонунлар 
мантиқий изчил бўлмайди. Қонунчилигимизда баъзи бир қонун моддалари 
таҳрир талабдир. Масалан, Гумон қилинувчи,айбланувчи,судланувчи қуйидаги 
ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим...(ЖПК,83 
модда).Мазкур модда таркибидаги 
топилади ва реабилитация этилиши лозим
ифодалари уюшиқ бўлаклардир. Шундай экан, бу ифодалар бир хил шаклда, 
яъни қуйидагича берилиши керак: Гумон қилинувчи,айбланувчи,судланувчи 
қуйидаги ҳолларда айбсиз деб 
топилиши ва реабилитация этилиши лозим
... 
Қонун тилининг яна бир белгиси унинг 
барқарорлигидир.
 
Қонунларнинг 
қатъийлиги унинг барқарорлигини, турғунлигини белгилайди, шунинг учун 
қонун моддаларини ҳар ким ўзича ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 
Юридик тил нафақат қонунларга, балки бошқа барча меъёрий 
ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир. Ҳуқуқ манбаларининг асосий турларидан бири 
ҳуқуқий-меъёрий актлар бўлиб,бундай қонун ҳужжатлари ҳам бир неча 
кўринишларга эга бўлади. Фармонлар, қарорлар, фармойишлар, буйруқлар, 
йўриқномалар, низомлар; маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг 
қарорлари ва ҳоказо. Бу қонун ҳужжатлари ҳам ўзига хос лексик-грамматик, 
услубий ўзига хосликларга эга бўлиб, бундай ҳужжатларнинг тил қурилиши 
ҳам адабий тилнинг талабларига асосланади. 
Шу сабабдан ҳам юридик олий ўқув юртлари талабаларининг касбий 
тайёргарлик даражаси нафақат ихтисослик билан боғлиқ фанларни, балки 
юридик тилни ҳам давлат тили асосида юқори даражада ўзлаштиришни талаб 
этади. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish