Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Юридик тил ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Юридик тил ва унинг ўзига хос хусусиятлари 
 
 
Юриспруденция тармоқларига оид орфографик, лексик, грамматик ва 
услубий хусусиятлар юридик тилдир. Таниқли ҳуқуқшунос олим профессор 
А.Х.Саидов таъкидлаганидек, “Юридик тил – кўпминг йиллик тараққиёт ва кўп 
авлодлар тажрибаси маҳсули
2
”. “.... Ҳуқуқ ривожланишининг тарихий 
тажрибаларини ўзида мужассам қилган юридик тил инкор этиш мумкин 
бўлмаган қадрият, ҳуқуқий маданиятнинг ажралмас қисмидир
3
”. 
Юридик тил адабий тилнинг таркибий қисми, ўзига хос кўринишга эга 
тил бўлиб, асосан, қонунчилик ва расмий доирада қўлланилади. Яъни юридик 
тил ўзига хос луғавий бирликлари, гап қурилиши, услубий жиҳатлари ҳамда 
ҳуқуққа оид тушунчаларни ифодаловчи терминлари билан ажралиб туради. 
Барча ҳуқуқ манбалари юридик тилда ёзилади. Тергов жараёни, суд, адвокат 
фаолияти, қонунлар ифодаси ҳам юридик тил асосида ўз инъикосини топади. 
Юридик тил ўз моҳиятига кўра бир неча турларга, яъни 
қонун тили, 
илмий юриспруденция тили, суд тили, ҳуқуқшунос-педагог тили, ҳуқуқшунос-
публицист тили, прокурор тили,
 
адвокат тили
каби гуруҳларга бўлинади
4

Юриспруденция тармоқларига оид лексик-грамматик хусусиятлар умумийлиги 
билан бир-бирига яқин турса-да, лекин ўзига хос хусусийликларга ҳам эга 
бўлади. Масалан, фуқаролик суди фаолиятида қўлланиладиган 
(тараф, 
тарафларнинг тортишуви, даъво қўзғатиш, ҳал қилув қарори, даъвони 
таъминлаш)
терминлар жиноят суди фаолиятида қўлланилувчи терминлар 
(фирибгарлик, геноцид, номусга тегиш, терроризм)
дан тубдан фарқ қилади. 
Бадиий услуб ва сўзлашув услубида бадиий образли сўзлар, тасвирий 
воситалар, фразеологик бирликлар кенг қўлланилса-да, бироқ юридик тил 
расмий хусусиятга эга бўлганлиги учун унда бундай тил воситаларини 
қўллашга эҳтиёж туғилмайди. Чунки юридик тилнинг бирламчи белгиси унинг 
расмий бўёққа эгалигидир. Қатъийлик, мантиқийлик, қисқалик, аниқлик каби 
хусусиятлар юридик тилнинг нуфузини белгиловчи меъёрлардир. 
Юридик тил ҳар хил беўрин қайтариқлар, сўз такрорлари, тушунилиши 
қийин ифодалар ҳамда ортиқча сифатлашлар, кўчма маъноли сўзлардан холи 
бўлиши лозим. 
Айниқса, юридик тилнинг таркибий қисми бўлган қонун тили гап 
қурилиши жиҳатдан тушунилиши енгил бўлиши ва оддий фуқаро ҳам тез 
тушуниб оладиган талабларга жавоб берадиган бўлиши шарт. 
Маълумки, қонун – жамиятни тартибга солиб турувчи восита, у инсон 
манфаатлари ва эҳтиёжларига хизмат қилади. Қонуннинг мазмуни, моҳияти, 
2
Саидов А., Саркисянц Г. Юридик тил ва ҳуқуқшунос нутқи. Т., “Адолат”, 1994, 5-бет. 
3
Саидов А., Юридик тил хусусиятлари. // Қонун ва тил. Т. 1997, 64-бет. 
4
Қаранг: Саидов А.Саркисянц Г. Юридик тил ва ҳуқуқшунос нутқи. Т., “Адолат”, 1994, 5-бет. 


10 
сифати, нуфузи тил қоидаларига нечоғлиқ риоя этилишига ҳам боғлиқдир. 
Қонуннинг устуворлиги ҳам унинг адабий тил меъёрлари асосида тузилиши 
билан белгиланади. Адабий тил меъёрларига тўлиқ жавоб бермайдиган қонун 
мазмунан ва мантиқан тушунарсиз бўлади. Қонун тили давлатнинг расмий 
юридик тили бўлиб, давлат билан фуқаролар ўртасидаги “муомала”, “мулоқот” 
воситасидир. 
Қонун фақат юристлар ёки ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар учун қабул 
қилинмайди, балки у давлатнинг барча фуқаролари учун тегишли бўлади. Шу 
боис қабул қилинаётган қонунларнинг тузилиши имкон қадар содда, иложи 
борича ғализликлардан, ноаниқликлардан холи бўлиши лозим. 
Қонун мантиқан изчил бўлмас экан, унинг амалиётга тадбиқ этилиши ҳам 
қийин кечади. Қонунлар мантиқан изчил бўлиши учун адабий тил меъёрлари 
асосида тузилиши шарт. Биз ҳар куни қонун қабул қилмаймиз. Сифатли 
ишланган ва тайёрланган қонунлар парламент тасдиғидан ўтгач, бир неча 
йилларга хизмат қилади. Қонуннинг устуворлик даражаси ҳам унинг 
сифатидадир. Сифат эса юридик тилга қатъий риоя қилиш маҳсулидир. 
Юридик тилда ўзлашмаган хорижий сўзлар ва терминлар қўланилишига 
йўл қўйиб бўлмайди. Ўзлашган терминлар бундан мустаснодир. Ўзбек тилида 
муқобили бўла туриб хорижий терминларни қўллаш ҳам ўзини оқламайди. 
Агар юридик тушунчаларни ифодалаш учун ўзбек тилида унга муқобил сўз ёки 
термин топилмаса, таржимада ортиқча сунъийликка бормасдан хорижий 
терминларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу қоида жаҳон фанида қабул 
қилинган тил қонунияти ҳисобланади. Бироқ илмий-юриспруденция тилида 
умумхалққа тушунарли бўлмаган, фақат юристлар, ҳуқуқшунос олимларга 
тушунарли бўлган сўзлар ва терминлар қўлланилиши мумкин. Бу илмий 
услубнинг талабидир. 
Масалан, 
алиби 
- жиноят қилинган пайтда (лаҳзада) жиноятчининг бошқа 
жойда бўлиши; 
ратификация
– халқаро шартномани имзолаш; 
симуляция 

ўзини ёлғондан касалликка солиш; 
юрисдикция
– судлов ишларини олиб бориш 
ҳуқуқи ва ҳ.к. 
Юридик тилда шевага оид сўзлар, жаргонлар, ўзлашмаган сўзлар, ўта 
образли ибораларни қўллашга йўл қўйилмайди. 
Қонун тили юридик тилнинг ўзаги, туб “мағзи” ҳисобланади
5

Қонун тилининг асосий белгилари қуйидагилардан иборатдир: 
а) аниқлик; б) қисқалик; в) шахссизлик; г) расмий буёқдорлик; д) 
холислик; е) мантиқий изчиллик; ё) барқарорлик. 
Қонун тилининг энг муҳим меъёрларидан бири 
аниқлик
бўлиб, 
тушунчанинг моҳияти қонун моддаларида тўлақонли ифодаланиши ва 
мамлакатнинг ҳар бир фуқароси кимлигидан, қайси касб эгаси бўлишидан, 
маълумотидан қатъий назар тезда англаб етиши зарур. 
Қонунлар тузилиши содда, аниқ, равон ва ҳаммабоп бўлиши шарт. 
Аниқликка эришиш учун қонун ижодкорлари адабий тил меъёрларига амал 
қилмоқлари лозим. Бунинг учун, аввало, гапда сўзларнинг одатдаги тартибига 
5
Кўчимов Ш.Н. Тил ва қонунчилик техникаси.// Қонун ва тил. Т., 1997, 114-бет. 


11 
риоя қилиниши талаб этилади, яъни қонун тилида инверсия (гапда сўзлар 
тартибининг ўзгартирилиши)га йўл қўйилиши аниқликка путур етказади. 
Ўзлаштирилиши қийин бўлган сўзлар ва терминларни қўлламаслик ҳам 
аниқликни таъминлайди. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish