Суд жараёни ва нутқ маданияти
Суд муҳокамаси – жиноят процессининг ҳал қилувчи босқичи. Суд
муҳокамасининг боришида процесснинг асосий вазифасини суд бажаради,
жиноят ишини моҳиятига қараб кўриб чиқади ва ҳал қилади, улар томонидан
чиқариладиган ҳукмда ҳар қандай жиноят ишининг асосий мақсади –
судланувчининг жиноий жавобгарлиги (унинг айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги
ва унга нисбатан жазо чорасини қўллаш ёки қўлламаслик) ҳақидаги саволга
жавоб беради.
Судда ишни кўришнинг предмети - бу давлат билан айбланувчи
ўртасидаги (агар қонун доирасида судланувчининг жиноят содир этганликда
айбдорлиги исботланса) баҳс, яъни айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш:
уни оммавий равишда айбдор, яъни жиноятчи деб топиш учун давлатнинг
ҳуқуқи тўғрисидаги баҳс ҳисобланади.
Суд муҳокамасидаги давлат билан судланувчи ўртасидаги жиноят-
ҳуқуқий мунозарада инсоннинг биринчи даражали қадрияти ҳисобланадиган
муҳим ҳуқуқ ва эркинликларининг тақдири ҳал қилинади. Шунинг учун ҳам
табиийки, суд муҳокамасининг барча босқичлари энг юксак ишончлилик
талабларига жавоб бериши зарур.
Суд мажлисида ишни моҳиятига кўра, кўриб чиқиш суд мажлисини
тайинлаш тўғрисидаги суд қарори чиққан кундан бошлаб, ўн тўрт кун ичида
бошланиши лозим (ЖПК нинг 405-моддаси). Суд муҳокамасининг тизимини
қуйидагича тасвирлаш мумкин:
Тайёрлов
қисми
(ЖПКнинг
428-438-
моддалари)
Суд тергови
(ЖПКнинг
439–448-
моддалари)
Суд
музокараси
(ЖПКнинг
449–450-
моддалари)
Судланувчи
нинг
сўнгги
сўзи (ЖПКнинг
451-моддаси)
Ҳукмни
чиқариш
ва
уни
эълон
қилиш
(ЖПКнинг
454-
473моддалари
)
Кўриб чиқилаётган жиноят процесси босқичларининг таъкидлаб ўтилган
барча қисмлари қатъий изчиллик билан кетма-кет келади ва улар яхлит ҳолда
судларда кўриб чиқиладиган аксарият ишлар учун хосдир.
92
Суд муҳокамаси тузулиши учун нафақат унинг қисм (босқич)ларининг
кетма-кет жойлашиши хос, балки бу қисмларнинг ҳар бири алоҳида ўзига хос
ички мантиққа ҳам эга.
Булар ишонч ва тантана билан одил судловга берилган суд муҳокамаси
олдига қўйилган масалаларни самарали ҳал қилиш учун асос бўлади.
Муайян процессуал нормаларни кўзда тутган суд муҳокамасини ўтказиш
суд мажлиси қатнашчиларининг, хусусан, судга раислик қилувчининг нутқий
одобини белгилаб беради.
Жиноят процессуал кодекси
«суд мажлисини очади, эълон қилади,
тушунтиради, фармойиш беради, судланувчининг шахсини аниқлайди, сўрайди,
айблов хулосасини эълон қилади»
каби раислик қилувчининг нутқий
ҳаракатларини кўзда тутади. Бироқ бу ҳаракатлар фақатгина ўзлаштирма гап
тариқасида кўриб чиқилиши мумкин, айни пайтда, санаб ўтилган бирикмалар
тилнинг турли вариантлари сифатида қўлланилиши мумкин. Нутқ одоби юрист
талабалар учун шунинг учун ҳам зарурки, улар суд муҳокамаси чоғида айнан
шундай касбий-нутқий ҳолатларни тайёрлашга қодир бўлсинлар. Суд
муҳокамаси ЖПК да белгилаб қўйилган, муайян нормаларда акс этган қоидалар
асосида тил воситалари орқали ўз инъикосини топади. Энди суд мажлиси
иштирокчилари нутқининг бир кўринишига эътибор берайлик:
Суд муҳокамасининг тайёрлов қисми суд мажлисининг очилиш пайтидан
бошланади. Суд мажлисининг нисбатан катта бўлмаган бу бошланғич
қисмининг асосий мақсади шундан иборатки, унда мазкур мажлисда ишни
кўриб чиқиш учун зарур бўлган процессуал шарт-шароитларнинг
мавжудлигини текширишга йўналтирилган ҳаракатлар ўз ечимини топади ва
мазкур суд таркиби билан ишни кўриб чиқиш имконияти, муҳокама
қатнашчилари таркиби, судга экспертларнинг келгани, гувоҳларнинг борлиги
ва ҳ. к. тўғрисидаги масалаларга ойдинлик киритилади.
Мазкур мажлисда ишни кўриб чиқиш учун бирон-бир процессуал
камчилик топилганда, дарҳол бу камчиликларни бартараф этишга (ажратилган
судья, прокурор, котиб, эксперт, мутахассис, таржимонни алмаштириш; келмай
қолган жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва бошқалар билан таъминлаш чораларини
кўришга) қаратилган ва суд муҳокамасининг навбатдаги барча қисмларининг
тўғри ва тўлиқ амалга оширилишини таъминловчи ҳаракатлар амалга
оширилади.
Тайёрлов қисмига хос бўлган талаблар ЖПКнинг 428–438-моддаларида
назарда тутилган қатъий тартиб ва изчилликда амалга оширилади.
Раислик қилувчи жиноят ишини кўриб чиқиш учун тайинланган вақтда
суд мажлисини очиқ деб эълон қилади ва кўриб чиқиладиган ишни маълум
қилади. Одатда, суд муҳокамасини очиш учун нутқнинг қуйидаги шаклидан
фойдаланилади: «Бугун, 2003 йилнинг 7 майида, Мирзо Улуғбек туманининг
жиноят ишлари бўйича суди томонидан фуқаро Ўроқов Достон Ўлмасовичга
Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 97-моддаси 1-қисми билан қўйилган айб
бўйича жиноят иши кўриб чиқилади». Таъкидлаш жоизки, суд мажлисини очиш
чоғида одатда раислик қилувчи иштирок этувчиларга мурожаат этмайди.
93
Шундан кейин дарҳол судга чақирилган барча шахсларнинг келган-
келмаганлиги текширилади. Раислик қилувчи бу ҳақда суд мажлисининг
котибига ахборот беришни таклиф қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |