Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Алишер Навоий 
Улуғ мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий бутун умрини, ақлий 
фаолиятини халқ ҳамда миллат келажаги, ватан равнақига бағишлади. Миллат 
ва давлат келажаги учун қайғурди, бу йўлда фидокорона хизмат қилди.
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлик қилган йилларда бош вазир 
лавозимига кўтарилди. Донишманд давлат арбоби сифатида мамлакат 
тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилди. Навоий ижодида сўз, нутқ ва 
нотиқлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Туркий тилнинг 
яратувчанлик қудрати, маъно нозикликларини ўз асарларида исботлаб бера 
олди. Алишер Навоий ижодида барча даҳо сўз санъаткорларида бўлгани каби 
байналмилал сўзлар кўп учрайди. Хусусан, асарларининг аксарият қисми 
арабча номланган. Гарчанд Навоий яшаган даврда ижодкорлар асарлари арабча 
номланиши русум бўлса-да, мутафаккир шоир арабча, форс-тожикча сўз ва 
ибораларни эзгулик мақсадида қўллади. Бироқ у она тили – ўзбек тилини 
кўкларга кўтарди, бу тилнинг бой имкониятларидан унумли фойдаланди. «Кўп 
ва хўб» ёзди. Она тилида ижод қилишни фахр деб билди. «Фарҳод ва Ширин» 
достонидан олинган қуйидаги мисралар фикримиз далилидир: 
Олибмен тахти фармонимға осон, 
Черик чекмай Хитодин то Хуросон. 
Ёки: 
Турк назмида чу мен тортиб алам, 
Айладим ул мамлакатни як қалам. (“Лисонут-тайр”). 
Алишер Навоий тилни тафаккур маҳсули воситаси, инсонни ҳайвондан 
ажратувчи «гуҳари шариф» деб билади. Тилга ижтимоий ҳодиса деб баҳо 
беради. Инсон фикри дарёдир, сўз эса – дур, сўзловчи ғаввосдир. Яхши сўз 
инсонга жон бахш этса, ёмон сўз инсонни ҳалок этади, - дейди. 
Сўздин ўлукнинг танида руҳи пок, 
Руҳ дағи тан аро сўздин ҳалок. 
Мутафаккир адиб тил одоби ҳақида ҳам қимматли насиҳатлар беради: 
Сўзни кўнгилда пиширмагунча тилга келтирма. 
Ва ҳар неким, кўнгилда бор – тилга сурма. 
Алишер Навоий нотиқлик маҳорати борасида бетакрор фикрларни баён 
қилади. У нотиқлик санъатининг ички моҳиятини тушунтиради. Сўз кўнгилда 
пишиб етилмагунча тилга чиқмаслигини, акс ҳолда айтилган сўз, гўё нафасдек 
қайтарилмаслигини уқтиради: «Сўзни кўнгилда пишириб, тобламагунча тилга 
келтирма. Дилда бор сўз фикрларнинг ҳаммаси айтгулик бўлавермайди. Ичда 
ётган сўзларинг – сенинг сирларинг. Сир эса нафасга ўхшашдир. Чиққан 
нафасдай, унинг ҳам сира қайтарилиш имкони бўлмайди». 
Нотиқлик санъати ҳақидаги фикрлар Алишер Навоий асарларида кўплаб 
учрайди. Ҳатто мутафаккир адиб «Маҳбуб ул-қулуб» номли фалсафий 
асарининг махсус фасли, яъни 24-фаслини нотиқ ва нотиқлик санъатига 


82 
бағишлайди. «Насиҳат аҳли ва воизлар зикрида» деб номланган мазкур фаслда 
нотиқлик маҳорати ва нотиқлик санъати фазилатлари ҳақида қимматли 
фикрларни баён қилади: «Воиз керакки, “қолааллоҳ” сўз айтса ва “қола 
расулуллоҳ” мухолафатидин қайтса, худо ва расул йўлиға қадам урса. Ўзи 
киргондин сўнгра насиҳат била элни ҳам кивурса. Юрумаган йўлға элни 
бошқармоқ – мусофирни йўлдин чиқормоқдур ва биёбонға кетурмак ва бодияда 
итурмакдур. Усрукки, элга буюрғай ҳушёрлиқ ― уйқувчидекдурки, элга 
буюрғай бедорлиқ. Уйқусида сўз деган жевлигон бўлур ва ул дегондек қилмоқ 
не дегон бўлур»
1
, деб бу санъатга илоҳий тус беради. Навоийдан келтирилган 
мазкур иқтибослар навоийшунос Иноят Махсумов томонидан ҳозирги ўзбек 
адабий тилига ниҳоятда моҳирона табдил қилинган: “Воиз Ҳақ сўзни тарғиб 
қилиши, Пайғамбар сўзидан четга чиқмаслиги керак, энг аввал унинг ўзи Ҳақ 
ва пайғамбар йўлига кириши, сўнгра эса насиҳат билан элни ҳам шу йўлга 
солиши лозим. Ўзи юрмаган йўлга элни бошламоқ – мусофирни йўлдан 
адаштириб, биёбонга ташламоқ ва саҳрода уни йўқотмоқдир. Ўзи мастнинг 
элни ҳушёрликка чақириши – уйқучи кишининг одамларни бедорликка даъват 
этганига ўхшаш бир нарсадир”
1

Яъни, нотиқ, аввало, иймон-эътиқодли, мусулмон, шариат арконларини 
биладиган, тариқат йўлига кирган шахс бўлиши лозим. Нутқида Қуръони карим 
ва ҳадиси шариф маъноларини тарғиб этиши жоиз. 
Нутқ ижод қилиш ва нотиқлик санъати фазилатлари ҳақида Алишер 
Навоий қатъий эътиқодли бўлиш, ҳақиқат ва адолат йўлидан бормоқни 
таъкидлайди: «Ваъз бир муршид ва огоҳ ишидур ва унинг насиҳатин қабул 
этган мақбул кишидур. Аввал бир йўлни бормоқ керак, андин сўнг элни 
бошқармоқ керак. Йўлни юрмай кирган итар ва ғайри мақсуд ерга етар»
2
. Ана 
шундай фазилатлар нутққа кўрк бағишлайди. Жонлилик касб этади. Улуғ 
мутафаккирнинг бу фикрлари ҳам ҳозирги ўзбек адабий тилига юқорида номи 
зикр этилган адабиётшунос томонидан қуйидагича насрий баён этилган: “Ваъз 
муршидлар – пирлар, ҳушёр кишиларнинг ишидир ва уларнинг насиҳатини 
қабул этган мақбул кишидир. Аввало, унинг ўзи бир йўлга тушиб олган 
бўлиши, кейин эса бошқа одамларни ўша томон бошлаб бориши керак. Йўлга 
билмай кирган йўқолади ва мақсадидан бошқа ерга етади”
3
.
Алишер Навоий инсон умрини азиз ва мукаррам деб билади. Вақтни 
қадрлайди. Шу боис нотиқлик санъати ҳақида фикр юритганда нутқнинг 
ишончли бўлишини, ҳақиқат устуворлик қилиши лозимлигини бош масала деб 
қарайди. Акс ҳолда, тингловчиларда зерикиш пайдо бўлади. Бу нотиқ обрўсига 
путур етказиши табиийдир. Алишер Навоий «Воиз улдурки, мажлисиға холи 
кирган тўлғай ва тўла кирган холи бўлғай. Воизким, бўлғай олим ва мутақий - 
анинг насиҳатидин чиққан шақий. Улки, буюриб ўзи қилмағай, ҳеч кимга 
фойда ва асар анинг сўзи қилмағай. Назоирхон била сургувчи мақол - дастёр 
1
Алишер Навоий. Асарлар, 13-том. Маҳбуб ул-қулуб. Т., 1966, 25-бет. 
1
Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. Иноят Махсумов насрий баёни. Т., Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва 
санъат нашриёти, 1983, 31-бет.
2
Алишер Навоий. Асарлар, 13-том. Маҳбуб ул-қулуб. Т., 1966, 25-бет. 
3
Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. Иноят Махсумов насрий баёни. Т., Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва 
санъат нашриёти, 1983, 32-бет. 


83 
била йирлағувчи қаввол» деб, яна бир бор нотиқлик маҳорати фазилатларини 
ёрқинроқ очиб беради. 
Хулоса қилиб айтганда, Алишер Навоий, нафақат, бадиий ижод билан 
машғул бўлди. Балки жамоат ишларида фаол қатнашишни, халққа хизмат 
қилишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билди. Шу боис у хоҳ вазир бўлсин, 
хоҳ оддий фуқаро бўлсин, ўз обрў-эътибори билан подшоҳга турли ижтимоий 
масалаларда мурожаат қилар эди. Йиғинларда иштирок этар, халққа 
тушунтириш ишларини олиб борарди. Шу сабабдан Алишер Навоийнинг 
нотиқлик санъатига эътибор билан қараши табиий эди. Асарларида бу санъат 
фазилатларини баён қилди. Қолаверса, айни замонда ҳам Алишер Навоийнинг 
бу мавзудаги фикрлари ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир. Нотиқлик 
санъати ривожида, миллий давлатчилигимиз шаклланишида Навоийнинг 
нотиқлик маҳоратига доир фикрлари дастуриламал вазифасини ўташи 
табиийдир. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish