Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
 
 
 
 
 
 
 
4-мавзу. АДАБИЙ ТИЛНИНГ ФУНКЦИОНАЛ УСЛУБЛАРИ ВА 
ЮРИСТНИНГ НУТҚ МАДАНИЯТИ
 
Р Е Ж А: 
1.
 
Адабий тилнинг фукционал услублари. Услуб тушунчаси. 
2.
 
Расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни. 
3.
 
Сўзлашув услуби. 
4.
 
Публицистик услуб. 
5.
 
Илмий услуб. 


42 
 
Таянч сўзлар ва иборалар:
услуб, адабий тилнинг функционал 
услублари, услуб – тил кўриниши, тил ва жамият, тил ва ижтимоий 
ҳаёт, расмий услуб, бадиий услуб, сўзлашув улуби, публицистик услуб, 
илмий услуб. 
Инсонлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида мулоқот жараёнида 
тилдаги луғавий бирликлар, грамматик воситаларни қўллашда бир-бирларидан 
фарқ қиладилар, бу сўзловчининг ўзига хос услубини келтириб чиқаради. Шу 
боис ҳам мутахассислар орасида «услуб - бу инсон» деган ҳикматнинг юриши 
маълум маънода ҳақиқатга яқиндир. 
Инсон ҳаётининг турли қирраларида тил воситаларининг танлаб олиниши 
эса нутқнинг хилма-хил кўринишларининг юзага келишига сабаб бўлади. 
Нутқнинг бундай кўринишлари функционал (вазифавий) услублар деб 
юритилади. Нутқ услублари тарихан ташкил топган нутқ кўринишларидир. 
Нутқ услубларининг ҳар бири алоҳида ягона бир тизимни ташкил қилади. Бу 
тилнинг ижтимоий табиатидан келиб чиқади. 
Тилнинг функционал услублари лексик, грамматик, фонетик тизимларга 
хос барча воситаларнинг маълум коммуникатив мақсадга хизмат қилиши 
туфайли юзага келади. Демак, нутқ услублари тилнинг ижтимоий ҳаётдаги 
вазифаси билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам улар функционал 
(вазифавий) услублар деб номланади. Функционал услубларни номлаш 
уларнинг қандай алоқа, мулоқот доирасида қўлланилганлигига қараб 
белгиланади: 1) расмий (маъмурий-ҳуқуқий) услуб; 2) илмий услуб; 3)бадиий 
услуб; 4) сўзлашув услуби; 5) публицистик услуб. 
Ҳар бир услубнинг ўзига хос лисоний хусусиятларини онгли идрок қилиш нутқ 
маданиятининг асосий мезонидир. Шунингдек, бўлажак юристларимиз ҳам 
ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат қилувчи нутқ услубларини зарур 
даражада билиши ва услублараро лисоний чегараларни талаб даражасида 
ўзлаштиришлари мақсадга мувофиқдир. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish