Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


она тилига  ёки у билган  бошқа тилга



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

она тилига
 ёки у билган 
бошқа тилга
 таржима 
қилиб топширилади
. (ЖПК,11-м.). Баъзи моддаларда қаратқич-қаралмиш 
муносабатлари адабий тил меъёрларига тўғри келмайди: 
Жиноят ишни қўзғатиш рад этилганлиги тўғрисида ариза ёки хабар 
берган манфаатдор шахсга, муассаса ва ташкилотга маълум қилинади
(ЖПК, 
54-м.). 
Судья, халқ маслаҳатчиси,... кўрилаётган ишдан бевосита ва бавосита 
манфаатдор бўлсалар, уларнинг 
жиноят иш
кўришда иштирок этишлари 
мумкин эмас (ЖПК, 15-м.). Мазкур моддаларда учинчи шахс эгалик қўшимчаси 
жиноят иши
бирикмасидан туширилиб, 
жиноят иш
тарзида ишлатилган, 


41 
натижада қаратқич билан қаралмиш ўзаро мослашмаганлиги туфайли услубий 
ғализлик юзага келган. Қуйидаги моддаларда ҳам шу ҳолатни кўриш мумкин: 
Эр-хотиндан бири ўзининг биргаликдаги 
умумий мулк
бўлган уй-жой ва 
автомашинасини бошқа шахсларга ўтказганда, иккинчисининг бунга розилиги 
ёзма формада ифодаланиши шарт (Оила кодекси, 26-м.).
Ичимлик 
сувдан
фойдаланиш қоидаларини бошқа тарзда бузиш (МҲК, 68-м.). 26-моддадаги 
умумий мулк
, 68-моддадаги 
ичимлик сувдан
бирикмаларида ҳам эгалик 
қўшимчаси қўлланиши адабий тил талабидир. Қонун ижодкорлари феъл 
нисбатларини ишлатишда ҳам адабий тил меъёрларига риоя қилмаётирлар. 
Яъни аниқ нисбат ўрнига мажҳуллик нисбатини қўллаш ҳолатлари моддалар 
таркибида кўп учрайди: 
Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар ўз 
компетенциялари доирасида, қонунларга аниқ риоя қилган ҳолда маъмурий 
таъсир кўрсатиш чораларини қўлланадилар
(МҲК, 8-м.) 
Судьяга ёки халқ маслаҳатчисига нисбатан берилган отвод масаласини 
суд отвод берувчининг иштирокисиз ҳал этилади
(ЖПК, 33-м.) Бу моддаларда 
қўлланадилар ва ҳал этилади
феъллари мажҳул нисбатда эмас, балки аниқ 
нисбатда (
қўллайдилар, ҳал этади
) берилиши лозим эди. Чунки мазкур 
моддаларда иш ҳаракатнинг бажарувчиси (
органлар ва мансабдор шахслар; 
суд
) иштирок этмоқда. Мажҳул нисбатдаги феълларда эса иш ҳаракатнинг 
бажарувчиси - субъекти номаълум бўлади. 
Бундай хатоликлар моддалар мазмунига ҳам салбий таъсир этади. Демак, 
қонунлар ва уларнинг моддалари адабий тил меъёрларига мувофиқ тузилмас 
экан, бундай моддаларда мантиқий изчиллик йўқолади, мазмунга путур етади. 
Адабий тил меъёрларига риоя қилинмай тузилган моддалар фуқароларга ҳар 
доим ҳам тушунарли бўлавермайди. Шунинг учун ҳам бўлажак юристларимиз 
ихтисослик фанлари билан нутқ маданияти фанини ҳам узвий ўрганмоқлари 
ҳаёт тақозосидир.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish