Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

«Котиба, томонларнинг иштироки 
ҳақида ахборот беринг».
Котиб анъанавий тарзда, тахминан қуйидаги нутқий ифодалардан 
фойдаланган ҳолда ахборот беради: 
«Суд мажлисига давлат айбловчиси, ... 
даражали маслаҳатчи Камолов Рустам Шарипович, жамоат қайбловчиси 
Маманов Исматулла Ҳамидович, судланувчи Ўроқов Достон Ўлмасович; 
ҳимоячи - шаҳар адвокатлар коллегиясининг аъзоси Рашидова Феруза 
Йўлдошевналар ташриф буюришган. Суд мажлисида гувоҳлар Отажонова 
Дилафрўз Ортиқовна ва Каримов Сардор Солиевич иштирок этяпти». 
Бу ерда фамилия, исм ва отасининг исмини аниқ, тўғри ва урғуни тўғри 
қўйиб айтиш лозимлигини ҳисобга олиш керак. Исмларни ва насабларни 
қисқартириб айтиш мумкин эмас, чунки бу ҳуқуқ ходимининг нутқ маданияти 
даражасини жуда ҳам тушириб юборади. 
Чақирилган шахслардан бирортаси судга келмай қолса, сабабини 
аниқлаш учун тегишли маълумот ўқиб эшиттирилади. Томонлардан бири ёки 
уларнинг вакилларидан бири келмай қолганда, суд ЖПК нинг 433-моддасида 
белгилаб қўйилган қоидага кўра, ишни кўриб чиқиш ёки уни қолдириш 
тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Процессуал ва нутқий ҳаракатларнинг кейинги гуруҳи суд таркибини 
эълон қилиш, айбловчи ва ҳимоячи, шунингдек, котиб, эксперт, мутахассис ва 
таржимонларни маълум қилиш, томонларга ва уларнинг вакилларига суд 
таркибини тўлиғича ёки судлардан бирини (жумладан, агар бор бўлса, 
заҳирадаги халқ маслаҳатчисини), прокурор, ҳимоячи адвокат, котиб, эксперт, 
мутахассис ва таржимонни рад қилиш ҳуқуқини тушунтиришдан иборат. 
Процессуал ҳаракатларнинг бу қисми қуйидагича нутқий ифодага эга 
бўлиши мумкин: 
Раислик қилувчи:
Мазкур жиноят иши қуйидаги суд таркибида кўриб 
чиқилади: раислик қилувчи – Муҳаммадиева Динара Раҳматуллаевна, халқ 
маслаҳатчилари – Каримов Рустам Номозович, Самадова Гулноза Ўсаровна. 
Айбловни (айбловчи томон) давлат айбловчиси, ... даражали маслаҳатчи 
Каримов Рустам Номозович таъминлайди, ҳимояни (ҳимоя қилувчи томоннинг 
вакили) шаҳар адвокатлар коллегиясининг аъзоси Рашидова Феруза Ахмедовна 
амалга оширади. Шунингдек, судланувчи Ўроқов Достон Ўлмасович ва суд 
мажлисининг котибаси Рустамова Мунира Пўлатовна иштирок этишяпти. 
Судланувчи, сиз мазкур суд таркибига ишонч билдирасизми? 
Томонларнинг суд таркибига эътирози йўқми?
Мазкур матн бўлагидаги юридик тилга хос бўлган 
айбловни таъмин 
қилади,
айбловни амалга оширади

ҳимояни амалга оширади
ёки
 тақдим этади
каби терминологик бирикмаларга эътибор қилиш лозим.
Кимнидир рад қилиш тўғрисидаги арзи қабул қилинганда, суд 
томонларнинг асосли фикрларини тинглайди ва тегишли қарор қабул қилади. 
Раислик қилувчи гувоҳларнинг суд залидан чиқиб кетишларини сўрайди. 
Сўнгра суд залидан гувоҳлар чиқиб кетади Шундан сўнг судланувчининг 


94 
шахси ҳақидаги маълумотлар аниқланади. Раислик қилувчи ундан фамилияси, 
исми, отасининг исми, туғилган жойи, куни, ойи ва йилини, яшаш жойини, 
машғулоти, 
маълумоти, 
мукофотлари 
ёки 
судланганлиги 
ёхуд 
судланмаганлигини сўрайди. Суд судланувчининг жавобларини суд иш 
материалида мавжуд бўлган тегишли маълумотлар билан қиёслайди. 
Судланувчининг шахси ва у ҳақдаги барча зарур бўлган маълумотларнинг 
тўғрилиги аниқлангандан сўнг раислик қилувчи унга айблов хулосасининг ўз 
вақтида топширилганини аниқлайди. Суд мажлисини тайинлаш вақти 
ўзгарганда эса айблов, эҳтиёт чораси ёхуд судга чақириладиган шахслар 
рўйхати – суд қарори нусхасининг ўз вақтида топширилганини аниқлайди. 
Кўрсатилган процессуал тартиб нутқда қуйидагича ифодаланиши 
мумкин: 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish