Ҳусайн Воиз Кошифий
Ҳусайн Воиз Кошифий 1442-46 йилларда Сабзаворда таваллуд топган ва
1505 йилда вафот этган. Ҳусайн Воиз унинг тахаллуси, асл исми
Камолиддиндир. Ҳусайн Воиз Кошифий – воизлик санъати намояндаси ва
назариётчиси, улуғ мутафаккир, қомусий олим. Араб, форс тилларини яхши
билган. Математика, кимё, астрономия, мусиқа, адабиёт ва фиқҳ фанларининг
билимдони бўлган. Ёшлигидан нотиқлик билан шуғулланган. Нишопур ва
Машҳадда (1455-68), кейинчалик Ҳиротда (1468 йилдан) яшаган. Асарларини
форс тилида ёзган. Навоий билан ижодий ҳамкорлик қилган ва унга бағишлаб
“Мавоҳиби олия” – “Олий туҳфалар” номли асарини ёзган.
Ҳусайн Воиз Кошифий фалсафа, ахлоқ, тилшунослик, адабиётшунослик,
сиёсат, дин тарихи, воизлик, шеър санъати каби фанларга оид 200 дан ортиқ
асар ёзганлиги манбаларда қайд этилади. Унинг ахлоқ ҳақидаги энг машҳур
асарларидан бири “Ахлоқи муҳсиний” (“Яхши хулқлар”) Ҳусайн Бойқаронинг
ўғли Абулмуҳсин Мирзога бағишланган.
Ҳусайн
Воиз
Кошифийнинг
“Футувватномаи
Султоний
ёхуд
жавонмардлик тариқати”
1
номли асари таниқли адабиётшунос профессор
Н.Комилов томонидан форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилинди ва
нашр этилди. Мутафаккир Ҳусайн Воиз мазкур асарида нутқ одоби тўғрисида
батафсил фикр юритган. Унинг фикрича, тилни асраш, ҳар томонлама ўйлаб
гапириш инсоннинг донолиги, ақл-заковати маҳсулидир. Инсоннинг маънавий
қиёфаси, мартабаси, шуҳрати, обрў-эътибори унинг нутқи орқали намоён
бўлади. Шу сабабдан улуғ донишманд даражасига етган Ҳусайн Воиз Кошифий
нутқ жараёнида тилдан, сўздан фойдаланишнинг меъёрлари ҳақида, ҳар доим
тилга эътиборда бўлиш тўғрисида қуйидагича сабоқ беради: “Биринчи, ёлғон
гапиришдан, зеро ёлғончи худонинг душманидир. Иккинчи, ваъдага хилоф
гапириш ва мунофиқона сўз айтишдан. Учинчи, ғийбат ва бўҳтон гаплардан,
1
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи Султоний ёхуд жавонмардлик тариқати. А.Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти. Т., 1994.
84
чунки бўҳтон фосиқлар ишидир. Тўртинчи, беҳуда баҳсу муноқашадан, айб
қилишдан, гап ташишдан. Булар шайтон васвасасига киради. Бешинчи, ўзини
мақташ ва таърифлашданки, бу худбинликка олиб келади. Олтинчи, навкар ва
хизматкорни лаънатлашдан. Еттинчи, қарғашдан, дуойи бад қилишдан, чунки
бу жону дилнинг офатидир. Саккизинчи, мазах-масхара қилиш ва ҳазил-
ҳузулдан”
1
.
Ҳусайн Воиз Кошифий нутқ одоби ҳақида мулоҳаза юритар экан,
талаффуз равонлиги ва оҳангни ҳам эътибордан четда қолдирмайди: “Овознинг
ингичкалиги бадгумонлик, ваҳмнолик далилидир. Овознинг муътадил(ёқимли)
бўлиши тадбиркорлик, ҳар ишга яхши саранжом бермак нишонасидир.
Овознинг димоғда чиқиши кибру аҳмоқлик ва камфаҳмлик аломатидир.
Оҳисталик бирла сўзламак хўблик(гўзаллик ) ва яхшилик нишонасидир. Сўз
айтиш вақтида қўл тебратмаслик зийраклик ва яхшилик нишонасидир”.
Улуғ мутафаккирнинг “Футувватномаи Султоний ёхуд жавонмардлик
тариқати” асарини мутолаа қилар экансиз, сўзнинг муқаддас бир неъмат
эканлиги, сўз инсон ақл-заковатининг калити – инсон билан сўз бамисоли эт
билан тирноқ каби зикр этилади: “Агар сўз сеникими ёки сен сўзникими, деб
сўрасалар, айтгил: мен сўзники ва сўз меникидир, чунки сўз инсонлик
дарахтининг мевасидир, дарахтни мевадан, мевани эса дарахтдан ажратиб
бўлмайди. Агар нуқсонли сўз қайсидир, деб сўрасалар, Худо ва расулнинг
сўзига мувофиқ келмайдиган сўз, деб жавоб бергил”. Ҳусайн Воиз Кошифий
Алишер Навоий томонидан ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинган машҳур
нотиқлардан бири. Ҳусайн Воиз Кошифий нотиқ сифатида ўша даврда энг
машҳур кишилардан бўлиши билан бирга, ўз даврининг забардаст олими,
астрономи, математиги, шоири ҳам эди. Алишер Навоий ўзининг
“Мажолис
ун-нафоис”
асарида у ҳақда қуйидагиларни қайд этади: “Мавлоно Ҳусайн Воиз
– “Кошифий” тахаллус қилур, Сабзаворлиқдур. Оз фан бўлғайким, дахли
бўлмағай, хусусан, ваъз, иншо ва нужумки, анинг ҳаққидур ва ҳар қайсисида
мутааййин ва машҳур ишлари бор ва мусаннафотидин бири
«Жавоҳир ут-
тафсир»
дурким,
«Ал-бақара»
сурасин бир мужаллад битибдурким, мунсифи
қатъ била юз жўз бўлғай»
1
.
Ҳусайн Воиз Кошифий Қуръони каримдаги биргина
«Ал бақара»
сурасига юз босма табоқ ҳажмдаги тафсир ёзган. Мана шу маълумотнинг ўзи
ҳам Ҳусайн Воиз Кошифийнинг улуғ бир донишманд, катта бир нотиқ
эканлигидан далолатдир.
Ҳусайн Воиз Кошифий нутқларининг таъсирчанлиги, жозибадорлиги
ҳақида унинг ўғли Фахриддин Али Сафий
«Латойифут тавойиф»
номли
асарида қуйидагиларни эслайди: «Кунларнинг бирида аҳли мажлисга Мавлоно
Сайид Ғиёсиддин деган машҳур сўз устаси кечикиб келган. Бу мажлисга
Абдураҳмон Жомий ҳам ташриф буюрган экан. Сайид Ғиёсиддин кириб
келиши билан Жомий ундан сўрабди:
- Нечук кечикдингиз, мавлоно Ғиёсиддин?
1
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи Султоний ёхуд жавонмардлик тариқати. А.Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти. Т., 1994, 51-бет.
1
Алишер Навоий. Мажолисун нафоис. Асарлар, 12-том. Т., 1966, 123-бет.
85
- Мени маъзур тутинг, устод, - дебди Ғиёсиддин, - келаётган эдим,
масжиди жомеъда Ҳусайн Воиз Кошифий нутқ сўзлаётган экан, шунга маҳлиё
бўлиб қолибман”. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг нутқлари жозибадорлиги билан
ҳар қандай кишини жалб қила олган.
Ҳусайн Воиз Кошифий ахлоқ, тарих, тасаввуф, нужум, риёзиёт, фиқҳ
соҳаларига доир бир қатор асарлар яратган. Унинг
«Футувватномаи
султоний», «Ахлоқий Муҳсиний», «Рисолаи ҳотамия», «Анвари Суҳайлий»,
«Жавоҳир ут-тафсир»
каби асарлари фикримиз далилидир. Бу асарлар беш юз
йилдан ортиқ вақт ўтса-да, шарқона одоб ва ахлоқ дастури сифатида ўз
аҳамиятини йўқотган эмас.
Ҳусайн Воиз Кошифий Алишер Навоийнинг мухлиси, шогирди ва дўсти
бўлган. У
«Тафсири Ҳусайний» ва «Жавоҳир ут-тафсир ат-туҳфат ул-Амир»
номли тафсир асарларини Алишер Навоийга бағишлаган. Ўз навбатида унинг
бундай сўз санъатидаги маҳоратини Алишер Навоий ҳам юқори баҳолайди.
Алишер Навоий ва султон Ҳусайн Бойқаро ўз асарларини халқ ўртасида расмий
ижро этиш лозим бўлган пайтларда, бу ишга Ҳусайн Воиз Кошифийни муносиб
кўрганлар. Маълумки, 1492 йилнинг 8 ноябрида улуғ мутафаккир, форс-тожик
адабиётининг намояндаси, Алишер Навоийнинг устози Абдураҳмон Жомий
вафот этади. Абдураҳмон Жомийнинг дафн маросимида Алишер Навоий
ўзининг Жомийга бағишланган марсиясини ўқиб эшиттиришни ҳам Ҳусайн
Воизга топширганлиги фикримиз далилидир.
86
Do'stlaringiz bilan baham: |