Юсуф Хос Ҳожиб нутқ ва сўз одоби хусусида
Шарқда Уйғониш даврининг туркий муҳитдаги дастлабки йирик сиймоси
Юсуф Хос Ҳожиб Балосоғун (Қирғизистондаги Тўқмоқ шаҳри) шаҳрида дунёга
келди. Юсуфнинг қачон туғилгани, вафот этган йили маълум эмас.
ХI асрнинг иккинчи ярмида Шарқий Туркистон(Кошғар)да ва Марказий
Осиё ҳудудида қорахонийлар салтанати мустаҳкамланди. Бу ҳокимиятнинг
маркази Кошғар (Ўрдукент) бўлиб, унинг шимолида Балосоғун (Кузўрду),
ғарбда Самарқанд каби йирик сиёсий ва маданий марказлар бор эди.
Истеъдодли шоир, давлат арбоби, донишманд адиб Юсуф Хос Ҳожиб мана шу
даврда яшади ва ижод этди. Унинг қаламига мансуб “Қутадғу билиг” (“Бахт-
саодатга элтувчи билим”) асари 1069 йилда Кошғарда ёзиб тугалланган. Шоир
ўз асарини қорахонийлар ҳукмдори Тавғоч Буғрохонга тақдим қилади. Бунинг
эвазига эса у Хос Ҳожиблик лавозими билан тақдирланади.
Бу асар ўз замонасининг тафаккури, ҳикмати ва фалсафасини акс
эттирадиган қомусий манбадир. Асарда улуғ мутафаккирнинг адолат, инсоф,
илму маърифат, давлатчилик ҳақидаги, инсоний сийрат ва хилқат ҳақидаги
фикрлари ёритилган. Бу ҳикматлар ҳозирги кунда ҳам долзарб ва ибрат сабоғи
бўлиб келмоқда.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида нутқ маданияти,
нотиқлик санъати борасида ҳам қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган.
“Билимни буюк бил, уқувни улуғ бил» тамойили асарнинг бош ғоясини ташкил
этади. Юсуф Хос Ҳожиб тушунчасида нотиқ - зиммасига масъулиятли
вазифалар юкланган шахс. У мамлакат ривожини, дунё воқеаларини таҳлил
қила оладиган, чуқур билимли, сиёсий етук ва ҳушёр бўлмоғи керак.
Юсуф Хос Ҳожиб нутқ маданияти ҳақида фикр юритар экан, уни қонун
ижроси, қонун устуворлиги, адолат, одил ҳукм, поклик каби тушунчалар билан
муштарак деб билади. Мамлакатда адолатли қонун устуворлиги халқ ҳаётини
таъминловчи бош масала эканлигини таъкидлайди. Шу боис маънавиятимиз
гултожи ҳисобланган “Қутадғу билиг“ асари ҳам ҳуқуқ фани тарихида, ҳам
нотиқлик санъати тарихида қимматли манбалардан бири ҳисобланади. Асарда
билим ҳаётдаги барча ишларнинг асоси экани таъкидланади. Ана шу асос
ижтимоий ҳаётда устувор бўлишини таъминлаш лозим. Эл раҳномалари,
бошқарув тизими вакиллари бўлса, адолат билан иш юритади, мамлакатда
фаровон турмушни таъмин этади, шунинг учун мутафаккир билим борасида:
Яна бир ҳикмат бор: Ҳазрати Одам
Билим, ақлу идрок, сабаб муҳтарам.
Билимни буюк бил, уқувни улуғ
Шу икков улуғлар кишини тўлиқ
1
,-
деб ёзганида мутлақ ҳақ эди.
1
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. Т., “Юлдузча”, 1990, 11-бет.
79
«Қутадғу билиг» асарида муаллиф илғор маънавий-маърифий, ахлоқий-
таълимий, ҳуқуқий қарашларни илгари суради. Бу умуминсоний қадриятлар,
мамлакатда қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари билан бевосита
уйғунлигини қайд этиш жоиз.
Юсуф Хос Ҳожиб инсонни улуғлайди. Инсон билмайдиган нарса
бўлмайди. Ҳар бир нарсани билиш, унинг туб моҳиятига етиш, инсоннинг
қўлидан келади, деб айтади.
Халқ, миллат мавқеи давлат бошқарув тизимига қараб белгиланади.
Чунки давлат бошлиғи, мамлакат бошқарув тизими ижтимоий ҳаётга, кишилар
маънавий, ахлоқий турмуш тарзига таъсир кўрсатиши табиий. Фаровон,
осойишта турмушнинг асосини адолатли бошқарув тизими ташкил қилади.
Шундай экан, юрт тинчлиги халқ фаровонлиги ҳар бир давлатнинг бош
мақсадидир. Фаровон турмуш тинч ҳаётга қонун устуворлиги асосида
эришилади. Қонунга бўйсуниш, адолатли тузумни мамлакатда жорий этиш
қадимдан барча мамлакатлар учун бош муаммо ҳисобланган. Чунки мамлакат
ижтимоий ҳаётида фуқаро қонунга бирдай итоат қилмас экан, бу шунчаки
сўзлар йиғиндиси бўлиб қолиши табиий. Демак, ҳамма замонларда адолатли
қонун устуворлигига эришиш, қонун ҳимоячиларига эҳтиёж сезилиб турган.
Бундан салкам минг йил муқаддам яратилган «Қутадғу билиг» асарида
ҳам адолатли шоҳ ва давлат бошқарув тизимида бирламчи восита ҳисобланган
қонун устуворлиги бош масала сифатида ёритилиши бежиз эмас. Бунинг учун
шахс билимли бўлиши ва ҳар доим илм ўрганишга интилиши лозим.”Қутадғу
билиг”да таъкидланишича, эл раҳнамолари билимли бўлсаларгина адолатли иш
юритадилар. Мамлакат тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлайди. “Билиг
бирла баглар будун бошлади». «Ўқуш бирла эл-кун ишин ишлади». Билим
билан беклар халққа бошчилик қилади, заковат билан эл-юрт ишларини
юритади. Юсуф Ҳос Ҳожиб шу боис «Ҳазрати одам - билим, ақлу идрок сабаб
муҳтарам, билимни буюк бил, уқувни улуғ, шу икков улуғлар кишини тўлиқ»
1
,-
деб ёзади.
«Қутадғу билиг» асаридаги илғор маърифий, ахлоқий, таълимий, сиёсий-
ҳуқуқий қарашлар, фикр-мулоҳазалар ҳозирги вақтда ҳам ўз қадр-қийматини
сақлаб, умуминсоний қадриятлар қаторидан ўрин олиб келмоқда. Бунинг
сабабини асар мундарижаси – бошқарув тизимини қатъий тартиб асосида олиб
бориш, адолатли қонун устуворлигини таъминлаш, турли ижтимоий табақалар
бурч ва фаолиятини билиш, илм-маърифат, одоб-ахлоқ масалалари талқини
ташкил этишидадир.
Юсуф Хос Ҳожиб илм-маърифатни саодат калити деб билади. Шу сабаб
ҳар бир қадриятнинг илдизини илмдан қидиради. Ва ўқувчини қониқтира
оладиган жавобларни топиб, ўринли қўллай олади. Бу - асарда дидактик усулда
берилган. Айни пайтда бу қомусий манбадаги тил ва нутқ одоби ҳақидаги
фикрлар ҳамон долзарблигини сақлаб келмоқда. Асарнинг еттинчи боби «Тил
ардами» («Тил одоби») деб номланади. Мазкур бобда тилнинг аҳамияти,
мазмунли нутқ ва тил одоби ҳақида ибратли фикр юритилган. Муаллиф:
1
Ўша асар, ўша бет.
80
Уқув-у билимга тилмочдир бу тил
2
,
Кишига ёруғлик шу тилдан-а, бил,
деб ғоят ўринли насиҳат қилади.
Ёки
Бу тилдан қадр ҳам топар қут киши,
Ноўрин эса-чи ёрилар боши,-деб ёзади.
Яъни, инсон тили туфайли бахт-саодатга эришади, қадр топади.
Аксинча, тилга эътиборсизлик, ноўрин сўзлаш «бошни ёради», инсонни
обрўсизлантиради.
«Қутадғу билиг» асарида қуйма фикрлар, халқ мақоли, афоризмга
яқин мисоллар кўплаб учрайди:
Ошиқ сўзда асло бўларми фойда
Зиёндан бўлак йўқ сўз ортиқ жойда.
Ошиқ сўзлама ҳеч, жуда сўзла оз,
Туман сўз тугунин бу бир сўзда ёз.
Кумуш қолса мерос агар-чи сенга,
Уни тутмагин сен бу сўзга тенг-а.
Кумуш ишга тушса олқинар (тугайди), тугар,
Сўзим ишга тушса, кумушлар тугар.
Мутафаккир адиб эътирофича, эзгу сўзли киши мангу яшайди. Унинг
номини эзгу сўзи тарих саҳифаларида асрдан асрга олиб ўтади. Шунинг учун
тилга, сўзга ҳушёрликка чорлайди у:
Туғилган ўлади, қоларми нишон,
Сўзинг эзгу бўлса – мангусан, ишон.
Юсуф Хос Ҳожиб бадиий сўзнинг салоҳияти, таъсир кучига
эътибор билан қарайди. Асарда ҳикматли сўзлар, турли халқ мақоллари, ўткир
иборалар ҳамда тилнинг тасвирий ифода воситаларидан усталик билан унумли
фойдаланган. Турли бадиий санъатларда фикр-истаклари, ғоясини сингдиришга
ҳаракат қилган. Ҳамма замонлар учун долзарб ҳисобланган ижтимоий-сиёсий
муаммолар асар бобларида ёритилган ва донишманд адиб томонидан ечилиш
йўллари кўрсатилган.
,,Қутадғу билиг’’ асари, нафақат, Х1 аср туркий халқлар маданий
меросининг гултожи ҳисобланади, балки Марказий Осиё ва Шарқий
Туркистонда яшаган туркий халқлар ҳамда қабилалар маданияти, урф-одати ва
тилининг муҳим ёдгорлиги сифатида катта аҳамиятга эгадир.
2
Қолган ўринлардаги мисоллар ҳам юқоридаги манбадан олинди.
81
Do'stlaringiz bilan baham: |