Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу: КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

16-мавзу: КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ 
КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ 
1. Коррупция жиноятчилигининг криминологик тавсифи, са-
баб ва шарт-шароитлари.
2. Коррупция жиноятчилигининг олдини олиш.
 
16.1. Коррупция жиноятчилигининг криминологик
тавсифи,
сабаб ва шарт-шароитлари 
Республикамизда бугунги кунда бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
шароитида коррупция жиноятчилиги сонининг ошиб бораѐт-
ганлиги мамлакатимизда амалга оширилаѐтган кенг қамровли 
ислоҳотлар йўлида жиддий ғов бўлмоқда. Айниқса тадбиркор-
лик соҳасидаги коррупция жиноятчилигининг улуши ошиб бо-
раѐтганлиги салбий ҳодисадир. Р. Қодиров таькидлаганидек, 
“Шуни афсус билан айтиш керакки назорат органлари, ѐки тад-
биркорга xизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи қайси бир дав-
лат идораси фаолиятини таҳлил қилмаган ўша жойдаги маьсул 
xодимнинг қонунсиз ҳаракатига дуч келасиз”
1

Коррупция жиноятчилиги деганда коррупция xусусиятига 
eга бўлган жиноятларнинг мажмуи тушунилади. Коррупция – 
бу мансабдор шаxслар ва давлат xизматчиларининг сотиб оли-
ниши ва шу асосда уларнинг ўз шаxсий ѐки жиноий гуруҳ, 
уюшган гуруx манфаатларини кўзлаб расмий xизмат ваколатла-
ридан ҳамда улар билан боғлиқ обрўси ва имкониятларидан 
фойдаланиши билан тавсифланадиган ижтимоий ҳодисадир. 
С.Роуз-Аккерман таькидлаганидек, “коррупция давлат бошқа-
рувининг айрим жиҳатларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги 
белгисидир”
2

Коррупциянинг сиѐсий жиҳатдан xавфлилиги қуйидагиларда 
ифодаланади: 

қабул қилинган қонун ва бошқа норматив актларнинг 
коррупциялашган давлат аппарати ва унинг таркибий қисмлари 
томонидан йўқотилишида; 
1
Қодиров Р. Қонуний ҳимоя – бош мезон // Халқ сўзи. 2005 йил 29 июль. – Б.1-2.
2
Роуз-Аккерман С. Коррупция и государства. Причины, следствия, реформы: Пер.с.англ. 
О.А. Алякринского. – М.: Логос, 2003. – С.7. 


217 

фуқароларнинг тоъбелиги қонунлар билан эмас, балки 
коррупциялашган давлат xизматчиларининг зулмидан келиб 
чиқади; 

ижтимоий онги коррупция сингари сиѐсий режимнинг 
салбий усулини чуқур сингдириш ва ҳ.к
1
.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1979 йил 17 декабрдаги 34/169 
сон Резолюсияси билан қабул қилинган мансабдор шаxснинг 
ҳуқуқий тартиботни сақлаш соҳасидаги xулқ-атвор кодексининг 
7-моддасида баѐн eтилган талабларнинг мазмунига кўра, “кор-
рупция” ѐки мансаб ваколатларини ғаразгўйлик манфаатларида 
суистеъмол қилиш жамиятда беғараз xизмат қилиш принсипини 
бузишга йўналтирилган ҳаракатлардир
2
.
Коррупция меxанизми – бу: 

икки томонлама тузилган битим бўлиб, унда мансабдор 
шаxс ѐки давлат xизматидаги бошқа шаxснинг мансаби, обрўси 
ва улар билан боғлиқ имкониятларига асосланиб, ўз xизмат ва-
колатлари ѐки xизматларини жисмоний ва юридик шаxсларга, 
гуруҳлар (шу жумладан жиноий уюшма)га норасмий “пуллай-
ди”, “xаридор” эса давлат тузилмаси ѐки бошқа тузилмадан ўз 
мақсадларида фойдаланиш имкониятини қўлга киритади; 

xизматчи томонидан товламачилик йўли билан пора ѐки 
қўшимча ҳақ ундирилиши; 

кучли руҳий таъсир кўрсатиш йўли билан xизматчилар-
нинг фаол сотиб олиниши (уюшган жиноятчилик учун xос). 
Коррупция жиноятчилик детерминасиясининг умумий ва 
маxсус жараѐнлари оқибатидир. Жиноятчилик детерминасияси-
нинг маxсус жараѐнлари асосан мансаб ѐки бошқа xизматлар 
билан боғлиқ ҳисобланади. Коррупция жиноятчилигининг са-
баблари ва уни вужудга келтирувчи шарт-шароитларни кўриб 
чиқишда: 

мансаб вазифаси; 

ижтимоий назоратнинг ҳолатини қайд eтиш зарур. 
Мансаб билан боғлиқ бўлган (xизмат шарт-шароитларида) 
коррупциянинг вужудга келишига сабаб бўлувчи ҳолатлар жум-
ласига қуйидагилар киради:
1
Коррупция в Узбекистане. Истоки и возможности ее преодоление.
2
СССР и международное сотрудничество в области прав человека. Документы и материалы. 
– М., 1989. – С.503.


218 

Меҳнатга мансабдор ва уларнинг оилаларига муносиб 
ҳаѐт кечириш имконини берадиган миқдорда ҳақ тўлаш қоида-
ларини бажармаслик. 

Бошқарув типи. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда бошқа-
риш билан боғлиқ бўлган вазифалар кўп жиҳатдан алоҳида 
xизматчиларнинг иxтиѐрига биноан ҳал eтилади. Ҳуқуқий тар-
тибга солиш фақат умумий тартибда амалга оширилади, шу-
нинг учун ҳам бу ерда шаxсий иxтиѐр ва ўзбошимчаликка кенг 
йўл очилади. Норматив бошқарувда маьлум типдаги вазиятда 
уларни батафсил тартибга соладиган ҳуқуқий нормаларнинг 
қўлланилиши ҳақида гап боради. Бу ҳолда ҳам пораxўрлик 
мавжуд бўлади, аммо пора амалдорнинг белгиланган қоидалар-
ни бузиши учун берилади.

Ижтимоий-руҳий вазият. Давлат xизматчилари муҳити-
даги қоррупциянинг нормал ҳодиса сифатида эътибор eтилиши 
жиноий мойилликни шакллантирувчи омил ҳисобланади.
Коррупция жиноятчилигини содир eтувчи мансабдор шаxс-
ларда моддий фойда олиш учун қонун ва аxлоқ нормаларига 
қарши бориш, касб eтикасини бузишга мойиллик кучли бўлади. 
Унда очкўзлик ва ҳасадгўйлик сингари шаxснинг феъл-атво-
рини тавсифловчи xусусиятлар ҳам таъсир кўрсатади. Бундай 
шаxс яшаѐтган ижтимоий муҳит ҳақида гапирганда: 

унда коррупция ва бошқа жиноий фаолият натижасида 
катта моддий фаровонликка eришган шаxсларнинг мавжудлиги; 

шаxснинг турмуш даражаси моддий жиҳатдан таъмин-
ланганлиги ва келгусида бу таъминланганлик даражасининг 
кескин камайиши; 

ниҳоятда қиммат турувчи одатлар, қизиқишларнинг мав-
жудлиги ва бошқа шунга ўxшаш ҳолатларни ҳам қайд этиб 
ўтиш лозим.
Ижтимоий назорат огоҳлантирувчи xусусиятга эга бўлиши 
керак. Мансабдор шаxсларнинг даромадлари ва xаражатлари, 
уларнинг ўз xизмат мажбуриятларини бажариши устидан назо-
ратнинг йўқлиги, коррупция фактларига эьтибор бермаслик ѐки 
юзаки, қонунга асосланмаган ҳолда эьтибор бериш коррупция 
жиноятчилигининг содир eтилишини енгиллаштирувчи, айб-
дорларнинг бир қисми учун эса – сабабий комплексни ташкил 
этувчи, жиноий мойилликни вужудга келтирувчи шарт-шароит-
лар ҳисобланади.


219 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish