Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
 
 
3-§ Жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ 
қилиш тактикаси 
 
Сўроқ ўтказишнинг умумий тартиби ва ундан келиб чиқадиган 
тактик усуллар Ўзбекистон Республикаси ЖПК кўрсатилган бўлиб, 
унинг талабларини тўлиқ бажариш барча тергов органлари ходимла-
ри учун мажбурийдир. 
Сўроқ ўтказишнинг умумий процессуал тартиби уч босқичдан 
иборатдир: 
а) сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш; 
б) сўроқ қилинувчининг кўрсатувини эшитиш; 
в) савол-жавоб ўтказиш. 
Сўроқ бошлашдан аввал терговчи гувоҳнинг паспорти ѐки 
бошқа шахсий ҳужжатини текшириши, сўнгра сўроқ баѐнномаси 
бланкасида кўрсатилган биографик маълумотларни сўраб билиши 
ва айбланувчи билан қандай муносабатда эканлигини аниқлаши 
лозим. 
Айбланувчи ва жабрланувчига нисбатан бўлган алоқасидан гу-
воҳнинг иш оқибатидан моддий ѐки маънавий манфаатдорлигини би-
либ олиш мумкин. Шунинг учун бу масалага жиддий ѐндашмоқ 
даркор. 
Сўроқнинг биринчи қисмида гувоҳ ва жабрланувчилар қасддан 
ѐлғон кўрсатув берса ѐки кўрсатув беришдан бош тортса, уларни 


Ўзбекистон Республикаси ЖК тегишли моддалари билан жиноий жа-
вобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади. 
Жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришнинг ўзи кифоя бўл-
май, балки гувоҳнинг тўғри ва тўла кўрсатуви иш учун қанча аҳами-
ятга эга бўлишини тушунтириш ва унинг бу масалага тушуниб етган-
лиги ҳақида сўроқ баѐнномасига имзосини қўйдириш лозим.
Такрорий сўроқ ўтказишда ҳам гувоҳ нотўғри жавоби учун жи-
ноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади ва буни ўз имзоси билан 
тасдиқлайди. Сўроқнинг иккинчи қисми гувоҳга мазкур жиноят иши 
бўйича нималар маълум, қандай ҳодисани кўрган-эшитганлиги гапи-
риб беришни таклиф қилишдан бошланади. 
Гувоҳнинг сўзини бўлмай, уни сабр-тоқат билан эшитиш лозим, 
чунки у терговчи кутмаган янги далилларни ѐки иш бўйича аҳамият-
ли бўлган ҳолатларни очиб бериши мумкин. 
Гувоҳнинг сўзи ҳаддан ташқари чўзилиб ишга керакли бўлган-
лардан ―узоқлашиб‖ кетса, уни воқеа тафсилотларига ―яқинроқ― ке-
лишига ва асосий ишга тегишли бўлган нарсаларни сўзлаб беришга 
жалб этиш мумкин. Гувоҳ сўзини тугатгандан сўнг, у қолдириб кет-
ган далиллар юзасидан тўлдирувчи саволлар берилади. Айрим далил-
лар юзасидан текширувчи саволлар ҳам берилиши мумкин. Гувоҳ ва 
жабрланувчига бериладиган саволлар аниқ ва тушунарли бўлиши ло-
зим. Шу билан бирга саволлар қисқа бўлиб, тўла жавоб олишга имкон 
туғдириши керак, баъзида саволнинг ўзида жавоб маъноси мавжуд 
бўлиб, ишорали бўлади, сўроқ қилинувчи фақат ―ҳа‖ ѐки ―йўқ― деган 
жавобни беради. Бу ҳол сўроқ усулига хилоф бўлиб тўла ва объектив 
кўрсатув олишга тўсқинлик қилади. 
Баъзи хотираси заиф гувоҳларга эслатувчи саволлар қўйилиши 
мумкин. Жиноят ҳодисасига яқин бўлган, аммо ишга алоқаси бўлма-
ган ҳолатларни эслатиш ѐрдамида унутилган воқеани тиклашга ѐрдам 
беради. Савол қўйиш вақтида гувоҳга ишда бор бўлган ҳужжатларни, 
воқеа жойи, схемаси ѐки далилий ашѐни кўрсатиш мумкин. Бу билан 
иккита масала ҳал қилинади: биринчидан гувоҳни унутган воқеалар-
ни эслашга ѐрдам берса, иккинчидан қасддан терговни чалғитиш учун 
нотўғри кўрсатув берувчи жабрланувчи ва гувоҳларни сирини фош 
этишга қурол бўлади. Шу тариқа гувоҳни воқеа содир бўлган жойда 
сўроқ қилиш баъзида мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳодиса жойида 
кўрсатув олиш гувоҳга айрим фактларни, далилий ашѐларни, изларни 
ва бошқа жойни аниқлашга, жойни чизмасини тузишга, илгари чи-


зилган чизмалар бўлса, уларни тўлдиришга ва аниқлик киритишга ѐр-
дам беради. 
Сўроқ вақтида гувоҳни руҳий ҳолатини кузатиб бориш лозим. 
Унинг қўйилган саволларига нисбатан авзоини ўзгариши, иш учун 
далил бўла олмаса-да, терговчига тўғри тактик усул танлашга ѐрдам 
беради. 
Гувоҳнинг бераѐтган кўрсатувини диққат билан эшитиб бориш 
лозим, шу билан бирга унинг баъзи маълумотларини маъқуллаш ѐки 
уларни ҳақиқатдан ―йироқ‖, ѐлғон эканлигини англатувчи сўз қўшиб 
туриш кўпинча ўзини оқламайди. 
Сўроқ мақсадга мувофиқ ўтиши учун терговчи фақат гувоҳ 
ҳикоя қилиб берган воқеани қоғозга тушириш билан кифояланмай, 
балки сўроқ жараѐнида фаол бўлмоғи зарур. Гувоҳнинг кўрсатуви 
қайси қисми тўла ва объектив, қайси қисми чала ва юзаки ифодалан-
ганини сезиб бориши ва улар юзасидан тўлдирувчи ва аниқловчи са-
волларни бериб бориши лозим. 
Жабрланувчини сўроқ қилиш тартиби ва тактик усуллари 
юқорида кўрсатилган гувоҳларга нисбатан қўлланадиган қоидалар ва 
усулларга ўхшашдир. Шу билан бирга жиноий иш бўйича жабрла-
нувчининг процессуал ҳолатидан келиб чиқадиган руҳий омиллар 
ҳам унутилмаслиги керак. Улар кўрсатув олиш вақтида маълум 
аҳамиятга эга бўлиб ҳар гал назарда тутилиши лозим. Жумладан, жи-
ноий воқеа жабрланувчига нисбатан кўпинча моддий ва маънавий ѐки 
бошқа зарар етказади. Шунинг учун у иш бўйича оз бўлса ҳам ман-
фаатдор бўлиб, баъзи тафсилотни бўрттириб ифодалашга ҳаракат 
қилади. Шунингдек, жиноий ҳаракати жабрланувчининг ҳаѐтига, 
соғлиғига қарши қаратилган бўлганлиги туфайли унга шикаст етади, 
қўрқув ва эмоционал ҳолати таъсир этиши, сўроқ вақтида воқеани 
тўғри ѐрита олмаслигига сабаб бўлади, баъзида эса у қаттиқ қўрқиши, 
ҳаяжонланиши ѐки таъсирланиши натижасида воқеани тўғри қабул 
қилмайди ва сўроқ вақтида воқеа маълумотларини беихтиѐр бўртти-
риб, кескинлаштириб ѐритади. 
Баъзи жиноят ишининг турлари бўйича жабрланувчилар асосан 
хотин-қизлардир. Савол-жавоб қилишда уларнинг шаънига қаттиқ 
тегмайдиган, очиқ сўзлашга имкон берадиган шароит туғдирилиши 
лозим. Агар жабрланувчи хотин-қизлар бўлиб, улар уялиш орқасида 
баъзи воқеаларни гапириб беришдан бош тортса, у ҳолда сўроқни 
ўтказиш аѐл кишига топширилиши лозим. 


Жабрланувчи кўпгина жиноят ишлари бўйича беихтиѐр ―ишти-
рокчи‖ шахс бўлиб қолади. У жиноят ҳаракатини ўз кўзи билан 
кўриб, ўз қулоғи билан эшитиб қолади. Шунинг учун жабрланувчи 
гувоҳга нисбатан кўпроқ нарсани билади ва тўлароқ маълумот бера-
ди. 
Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари далил манбаи бўлиш 
учун уларни умумий қоида асосида ҳар вақт ишнинг бошқа ҳолатлари 
билан солиштириб текширилиши ва баҳоланиши лозим. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish