Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

фанлар билан алоқалари 
Криминалистика жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини 
ҳал қилишга йўналтирилган ягона юридик фан эмас. Жиноят ҳуқуқи, 
криминология, жиноят процесси ҳам шу мақсадга хизмат қилади. 
Шунинг ўзи криминалистикани ушбу фанлар билан алоқаси зарурли-
гини кўрсатади. 
Криминалистика, энг аввало, жиноят ҳуқуқи билан алоқадор. 
Ганс Гросс криминалистикани «Жиноят ҳуқуқи воқелиги тўғрисидаги 
фан» деб атаган эди. Бинобарин, криминалист дастлаб жиноят ҳақида 
таълимотга эга бўлиши ва унга таяниши лозим. 
Жиноят сабабларини ўрганувчи ва унинг олдини олиш тадбир-
ларини ишлаб чиқадиган криминология билан криминалистиканинг 
алоқаси ҳам яққол кўриниб турибди. Криминалистика криминологи-
янинг назарий қоидалари ва амалий материалларини қўллайди, кри-
минология ҳам ўз навбатида аниқ жиноят содир этишга олиб келади-
ган сабаб ва шароитларни очиш бўйича криминалистик билимлардан 
кенг фойдаланади. 
Криминалистика ўғирлик, ҳужжатларни қалбакилашти-риш ва 
бошқа жиноятларнинг олдини олишга даъват этилган махсус усуллар 
ва техник воситалар ишлаб чиқишда ҳам фаол қатнашади. 
Криминалистика жиноят процесси билан узвий боғлиқ. Илгари 
баъзи бир ҳуқуқшунос олимлар уни «жиноят процессининг давоми 
ѐки махсус курси» (М.С.Строгович ва бошқалар), деб атаган эдилар. 
Криминалистика ҳам жиноят процесси, ҳам жиноятга оид суд юри-
тиш ишлари вазифаларига бўйсунади, жиноят процесси принциплари 
ва нормаларига риоя қилиб, криминалистик техника воситалари, так-
тик усуллар ва методлардан фойдалана олади. Бу талабларни бузган 


ҳолда тўпланган, қайд қилинган ва тадқиқ этилган фактик маълумот-
лар суд далиллари бўлолмайди, ўз кучи ва аҳамиятини йўқотади. 
Жиноятни тергов қилишда қўлланиладиган криминалистик 
усуллар ва воситалар жиноят процессуал ва нормаларга мувофиқ 
ишлаб чиқилади, аммо кўпчилиги бевосита процессуал қонунда бел-
гилаб қўйилмаган. Вақт ўтиши билан улардан баъзилари ҳуқуқий 
тартибга солинган. Масалан, тергов экспериментлари ўтказиш ва та-
ниб олиш учун кўрсатишга оид тактик усуллар криминалистикада 
ишлаб чиқилган бўлиб, узоқ йиллар ҳуқуқий тартибга солинмай, 
фақат 60-йилларда қонундан жой олди. 
Криминалистика жиноятни очиш ва тергов ўтказиш тўғрисидаги 
фан бўлса-да, фуқаролик процессига нисбатан бегона эмас. Дастлабки 
ривожланиш босқичларида криминалистика фуқаролик процессида 
қўлланилмаган эди. Ҳозирги фуқаролик процессини амалга ошириш 
учун ҳужжатларни техник-криминалистик ва дастхат экспертизасида 
ва бошқа ашѐвий далилларни аниқлашда криминалистик усуллар ва 
методлар тез-тез ишлатиб турилади. 
Бозор муносабатларига ўтиш ва хўжалик юритиш фаолиятининг 
янги шакллари, банк тизимининг ривожланиши, муомалага турли 
қимматли қоғозлар – акциялар, векселлар чиқарилиши муносабати 
билан фуқаролик ишларда криминалистикани қўллаш доираси анча 
кенгайди. 
Криминалистика фақат юридик фанлар билан эмас, балки бошқа 
фанлар: мантиқ, этика, психология, тезкор-қидирув фаолияти назари-
яси ва бошқалар билан алоқадор ҳисобланади. 
Мантиқий фикр юритиш исбот қилиш жараѐни самарадорлиги-
нинг зарурий шартидир. Илмий билимларнинг ривожланиши, улар-
нинг интеграциялашуви натижасида билимларнинг махсус тармоғи, 
тергов мантиғи ѐки исботлаш мантиғи вужудга келди, унинг 
қоидалари тергов процессида далилларни таҳлил қилишда фойдала-
нилади. 
Суд этикаси жиноятни тергов қилишда қонун билан бирга 
қўлланиладиган ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқади. Терговчи у ѐки бу 
техник воситалар, тактик усуллар ва криминалистик методлардан 
фойдаланиш жараѐнида ахлоқ қоидалари талабларини бузишга ҳаққи 
йўқ. Ахлоқсиз усуллар ва воситалар ѐрдамида тергов қилишга йўл 
қўйиб бўлмайди, чунки бу жиноят ҳисобланади. 
Суд психологияси ва унинг қонунлари ҳуқуқбузар, жабрланув-
чи, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларининг 


хулқ-атвори, ниятини тўғри тушуниш ва тушунтириб бериш имкони-
ятини беради. Шу асосда уларнинг хулқ-атворларини ва шунга олиб 
келган сабабларни объектив баҳолаш имкониятини берувчи шарт-
шароитлар вужудга келади. Суд психологияси тергов ўтказаѐтган ша-
хснинг ахлоқи ва хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолашга ѐрдам бера-
ди. Психологик омиллар тергов ишларини ташкил этиш ва ўтказишга, 
натижалар самарали бўлишига ѐрдам беради, бу уларни нафақат 
ҳисобга олиш, балки олдиндан кўра билиш зарурлигини кўрсатади. 
Масалан, сўроқ қилиш ва кўрсатувларга баҳо беришни суд психоло-
гиясисиз фараз қилиб бўлмайди.
Тезкор-қидирув фаолияти назарияси – криминалистик қоидалар 
асосида ишлаб чиқилган. Тезкор-қидирув фаолияти назариясининг 
криминалистика билан алоқаси чамбарчас боғлиқдир. Айниқса, исбот 
қилиш жараѐнида ва алоҳида тергов ҳаракатлари олиб борилаѐтганда 
тезкор ахборотни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш, тўплаш, 
ундан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлади. 
Криминалистика суд тиббиѐти билан фақат боғлиқ бўлиб 
қолмай, балки доимо алоқада фаолият кўрсатади. Буни суд ишларини 
юритишда ҳақиқатни аниқлаш, ашѐвий далилларни тадқиқ этиш ме-
тодлари умумийлиги билан изоҳлаш мумкин. Қотиллик ѐки тан жа-
роҳати етказиш билан боғлиқ ишларнинг бирортасини суд тиббиѐти 
иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Жасад, қотиллик қуроллари, 
кийим-кечаклар ва бошқа ашѐвий далиллар криминалистика ва суд 
тиббиѐтининг умумий объекти ҳисобланади ва уларни тадқиқ қилиш 
кўпинча комплекс тиббий-криминалистика экспертизаси шаклида 
амалга оширилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, суд тиббиѐти ва-
киллари 
Н.С.Бокариус, 
Ю.М.Кубицкий, 
С.Д.Кустанович, 
Ю.С.Сапожников ва бошқалар дактилоскопия, суд баллистикаси, дас-
тхатшунос-лик ва криминалистиканинг бошқа бўлимларини ривож-
лан-тиришда катта ҳисса қўшдилар. Криминалистика, шунингдек, суд 
психиатрия фани билан боғлиқ бўлиб, руҳий касалликка чалинганлар 
томонидан содир этилган ижтимоий хавфли ҳаракатларни тергов 
қилишда ҳисобга олинади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва жабрла-
нганлар шахсини ўрганишда ақли расолиги ѐки ақли норасолиги 
тўғрисидаги руҳшуноснинг хулосалари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Яна шуни таъкидлаш керакки, криминалистикада тиббий фан-
лар (физика, кимѐ, биология, физиология ва бошқалар), техникага оид 
фанлар (радиоэлектроника, ҳисоблаш техникаси ва бошқалар) ва ма-
тематика фанлари қонунлари ва қоидаларидан кенг фойдаланиб ке-


линмоқда. Тегишли асбоб-анжомлар ва методлар одатда жиноятчили-
кка қарши кураш вазифаларига мослаштирилади ѐхуд криминалисти-
ка вазифаларини ҳал қилишда, махсус восита ва методларни ишлаб 
чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish