Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

7-§ Трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар
Суд трасологик экспертизаси криминалистик экспертизанинг 
бир тури ҳисобланади. Трасологик экспертиза ѐрдамида турли-туман 
масалалар ҳал этилиши мумкин. Шулардан энг муҳими из ҳосил 
қилувчи объект ва уни қолдирган изи бўйича индивидуал идентифи-
кация қилишдир. Суд трасологик экспертизасининг объектлари бўлиб 
қўл, оѐқ, бузиш қуроллари, транспорт воситалари ва бошқа излар 
ҳисобланади. 
Суд трасологик экспертизаси қуйидаги турларга бўлинади: 
-
дактилоскопик экспертиза; 
-
оѐқ (пойабзал) излари бўйича ўтказиладиган экспертиза; 
-
бузиш қуроллари ва ускуналардан қоладиган излар бўйича 
ўтказиладиган экспертиза; 
-
транспорт 
воситаларидан 
қоладиган 
излар 
бўйича 
ўтказиладиган экспертиза; 
-
тишлардан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертиза; 
-
бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш бўйича ўтказиладиган 
экспертиза. 
Дактилоскопик экспертизаси ҳодиса жойида бармоқ излари 
қолдирган шахс, из ҳосил бўлган вақт ва шароитни аниқлаш имкони-
ятини 
беради. 
Дактилоскопик 
экспертизанинг 
объектларига 
қуйидагилар киради: 
-
бармоқ излари қолдирган предметлар ѐки уларнинг қисмлари; 


-
кўзга хира кўринадиган бармоқ излари мавжуд бўлган пред-
метлар; 
-
дактилоскопик плѐнкага кўчириб олинган бармоқ излари; 
-
предметлардаги изларнинг кенг кўламли олинган фотосурати; 
-
бармоқ излардан олинган гипслик нусхалар; 
-
жиноят ишининг бошқа материаллари (баѐнномалар, дастлаб-
ки экспертиза хулосаси); 
-
таққослаб текшириш учун гумон қилинганнинг бар-
моқларидан олинган нусхалар. 
Оѐқ (пойабзал) излари бўйича ўтказиладиган экспертизада 
ҳодиса жойида из қолдирган шахс ва унинг айрим хусусиятлари 
(бўйи, ѐши ва ҳ.қ.) аниқланади. Бу турдаги экспертизанинг объектла-
ри бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-
у ѐки бу предметда қолдирилган юзаки оѐқ изларидан дакти-
лоскопик плѐнкага кўчириб олинган нусхалар; 
-
ботиқ оѐқ изларидан олинган гипс нусхалар; 
-
оѐқ излари олинган фотосурат; 
-
жиноят иши материаллари; 
-
гумон қилингандан олинган пойабзал; 
-
агар ҳодиса жойида пайпоқ изи топилган бўлса, гумон 
қилингандан олинган пайпоқлар; 
-
агар ҳодиса жойида яланг оѐқ изи топилиб, ундан гипслик ну-
схалар олинган бўлса, гумон қилинган шахс оѐғининг 2-3 нафар экс-
периментал нусхаси. 
Бузиш қуролларидан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган эк-
спертизада ҳодиса жойида қолдирилган излар, бузиш қуроллари ва 
ускуналарни идентификация қилиш, ҳамда суд трасологияси бўйича 
мавжуд бўлган махсус билимга асосланиб изларнинг ҳосил бўлиш 
механизми аниқланади: 
- бузиш қуроллари излари мавжуд бўлган предмет ѐки унинг бир 
қисми; 
-
ҳодиса жойидан топилган излардан олинган нусха; 
-
из топилган предмет ва изнинг фотосурати; 
-
ҳодиса жойидан топилган ѐки гумон қилинган шахсдан олин-
ган бузиш қуроллари; 
-
ҳодиса жойини кўздан кечириш баѐнномаси. 
Транспорт 
воситаларидан 
қолдирилган 
излар 
бўйича 
ўтказиладиган экспертизада йўл транспорт ҳодисасида иштирок этган 
транспорт идентификация қилинади. Уни содир этиш ҳолатини ва суд 


трасологияси, суд автотехникаси бўйича махсус билимга асосланиб 
ҳодиса механизмини аниқлаш ҳисобланади. Экспертизанинг объект-
ларига қуйидагилар киради: 
- транспорт воситаси ѐки унинг қисмлари; 
- транспорт воситасининг ҳодиса жойидан топилган қисмлари 
(гайка, синган ойна бўлаклари ва бошқалар); 
-
одамни босиб кетиш ҳодисаси содир этилган тақдирда, жабр-
ланувчининг кийими; 
- ҳодиса жойида мавжуд бўлган излардан олинган гипслик нус-
ха; 
- фотосуратлар; 
- жиноят иши материаллари; 
- текширилаѐтган транспорт воситасининг ғилдирагидан қоғоз 
ѐки газмолга олинган нусхалар; 
- ҳодиса жойидан топилган транспорт воситасидан олинган 
қисмлар. 
Тишлардан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертизада 
ҳодиса жойидан топилган турли объектларда (жабрланувчининг та-
насида, озиқ-овқатларда, сигарета қолдиқларида) қолдирилган излари 
орқали шахс идентификация қилинади. 
Бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш бўйича ўтказиладиган эк-
спертизада ҳодиса жойидан топилган объект бўлакчалари 
аниқланади. Ҳодиса жойидан топилган бир тусдаги предметга оид 
барча бўлакчалар экспертиза объектлари бўлиб ҳисобланади. Маса-
лан, йиртиб ташланган қўлѐзма бўлакчалари, бўлаклаб ташланган 
одам танаси. Бу бўлакчалар бир-бири билан таққослаб текширилиб 
бир объектга тегишли эканлиги аниқланади. 
Суд трасологик экспертизаси ҳал этадиган масалаларни уч гу-
руҳга бўлиб ўрганиш мумкин. 
1. Изларнинг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш. Бу эксперти-
занинг мустақил вазифаси ҳисобланиб, у из қолдирувчи ва из қабул 
қилиб олувчи объектларнинг ўзаро муносабатда бўлишини ўрганади. 
Изларнинг ҳосил бўлиш механизмини кўрсатувчи белгиларни бево-
сита из мавжуд бўлган объектнинг ўзини ўрганиш орқали билиб 
олиш мумкин. Экспертизага текширилиши лозим бўлган объектлар 
билан бирга жиноят иши материаллари (баѐннома), фотосуратлар, 
режа, схемалар ҳам юборилиши мақсадга мувофиқдир. 


2. Объектларнинг гуруҳ мансублигини аниқлаш. Бунга экспер-
тизага юборилган предметларнинг умумий белгиларини текшириш 
орқали эришилади. 
3. Объектларнинг индивидуал мансублигини (диагностикасини) 
аниқлаш. Бу ҳам трасологик экспертизанинг муҳим вазифаларидан 
бири ҳисобланади. Бундай вазифани ҳал этишда экспертлар экспер-
тизага юборилган ҳар иккала нусхадаги белгиларни солиштириб тек-
шириб маълум хулосага келадилар ва идентификациявий вазифани 
ҳал этадилар. 
Суд трасологик экспертизасини ўтказиш учун барча материал-
лар тўплангандан кейин терговчи ЖПКнинг 180-моддасига асосан 
қарор чиқаради ва унда эксперт олдига қўйиладиган аниқ саволлар, 
экспертиза текширувига юбориладиган материаллар кўрсатилади. 
Барча материаллар экспертиза ўтказишга яроқли ва етарли 
бўлиши лозим. Экспертиза текшируви қуйидаги босқичлардан ибо-
рат. 
1. Экспертизага келган объектлар ва эксперт олдига қўйилган 
саволлар билан танишиб чиқиш босқичи. Бу босқичда эксперт экспе-
ртизага юборилган материалларнинг тўлиқлигини текширади, унинг 
олдига қўйилган саволлар билан танишиб чиқади, агар қўйилган са-
воллар унинг махсус билими доирасидан четга чиққан бўлса экспер-
тиза ўтказилмайди. 
2. Объектларни алоҳида-алоҳида текшириш босқичи. Бу 
босқичда эксперт текширишга юборилган объектларнинг ташқи тузи-
лиш белгиларини ва уларнинг экспертиза ўтказишга яроқлилигини 
аниқлайди. 
3. Солиштириб текшириш босқичи. Бу босқич эксперт текширу-
вининг асосий ва муҳим босқичи ҳисобланиб, унда текширилаѐтган 
изларнинг ўхшашлик ва фарқ қилувчи белгилари аниқланади ва улар 
баҳоланади. 
1.
Хулоса ѐзиш ва уни баҳолаш. 
Ҳозирги вақтда экспертларнинг ихтиѐрида суд-трасологик экс-
пертизани ўтказиш учун зарур бўлган барча илмий-техникавий воси-
талар ва усуллар мавжуддир. Экспертизани ўтказишда бевосита кўз 
билан кузатиш, микроскопик, фотографик, профилографик методлар 
кенг қўлланилмоқда. Трасологик объектларни текширишда ҳозирги 
вақтда электрон микроскоплар ва ҳисоблаш техникавий воситалари-
дан ҳам фойдаланилмоқда.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish