Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
2-§. Жиноят иши қўзғатиш 
 
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, шунингдек текшириш ва 
тафтиш жараѐнида ўғирлик, мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатлари, 
гиѐҳвандлик восита ва психотропик моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, 
бериш қоидаларининг бузилиши ѐки гиѐҳванднинг шифохонага тушиши 
билан боғлиқ тергов органлари томонидан текшириш натижасида 
аниқланган жиноятлар бўйича иш қўзғатиш - булар энг кўп учрайдиган 
сабаблар ҳисобланади. 
Бундай тоифадаги жиноятнинг ўзига хос томони шундаки, жиноят-
чини жиноят устида қўлга олиш кўпгина ҳолларда уларни фош қиладиган 
ашѐвий далилларга эга бўлишга имконият яратади ва у тергов қилишнинг 
бундан кейинги йўналишини белгилаб беради. Агар гиѐҳвандлик восита-
ларини ѐки уларнинг изларини топиш имкони бўлмаса, амалда уларни 
сақлаш, ташиш ва истеъмол қилганлигини исботлаш жуда қийин кечади. 
Гиѐҳвандларни жиноят устида (олиб кетаѐтганда, келишув содир 
этаѐтганда, кўкнори ширасини тайѐрлашганда) қўлга тушириш учун 


гиѐҳванд модда гумон қилинган шахс билан бирга бўлиши, бу холатни ку-
затувчи олдиндан билиши керак. Жиноятчиларни қўлга олиш навбати 
тўғрисидаги масала ҳар бирини ушлаганда қандай натижаларга эришиш 
мумкинлигига қараб ҳал қилинади. Уларнинг ҳар бирини ушбу жиноятда-
ги роли ва иштироки даражаси, жиноятчилар гуруҳи билан алоқалари 
ҳисобга олиниши керак. Бу тўғри кўрсатув бериши мумкин бўлган шахсни 
аниқлаб олиш имконини беради. 
Гиѐҳвандларни қўлга олишнинг энг самарали усули тўсатдан ҳаракат 
қилиш ҳисобланади. Жиноятни содир этиш усуллари ва ниқобланиши 
тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиб, қўлга тушириладиган жой бел-
гиланади. Қўлга тушириш гиѐҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар-
ни олиб кетаѐтган транспортда, турар жойда олди-сотди битими амалга 
оширилаѐтганда, кўкнори ва нашадан гиѐҳванд тайѐрлаѐтганда, 
гиѐҳвандлик моддалари қабул қилаѐтганда маълум жойда сақлаѐтганда; 
истеъмол қилаѐтганда, жўнатаѐтганда, сотаѐтганда амалга оширилади. 
Шунингдек гиѐҳвандлик восита олинадиган ўсимликларни етиштиришда, 
экишда, ишлов бераѐтганда, ҳосилини йиғиштириб олаѐтганда ҳам қўлга 
тушириш мумкин. Формацевтика корхонасида ўғирланган гиѐҳвандлик 
воситаларни олиб чиқаѐганда; дорихона ѐки даволаш муассасасида уларни 
сохта рецепт бўйича олиб кетаѐтганда ҳам қўлга тушириш мумкин. 
Гиѐҳвандлик воситаларни фармацевтика корхоналари, даволаш муа-
ссасалари, дорихоналардан ўғирлик йўли билан олганларни тергов 
қилишда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш керак: 1) ўғирлик со-
дир этилганми; 2) ким содир этган; 3) қандай усулда амалга оширилган; 4) 
мунтазам содир этиб турилганми; 5) ўғирланган гиѐҳванд моддалар 
миқдори; 6) ўғирланган модда қаерга яширилган; 7) ўғирликдан мақсад 
истеъмол қилишми ѐки сотишми; 8) олиб-сотарлар билан олдиндан кели-


шиб олинганми; 9) ўғирланган моддалар қайси йўллар билан тарқатилган; 
10) ўғирликка қандай шароит имкон берган. 
Гиѐҳвандлик воситаларни сотиш билан боғлиқ ишни тергов қилишда 
қуйидаги ҳолатлар аниқланиши даркор: 1) гиѐҳвандлик воситасининг ма-
нбаи қаерда; 2) у кимдан харид қилинган; 3) олди-сотди ҳақида олдиндан 
келишиб олинганми; 4) муҳсулот қандай баҳоларда сотиб олинган; 5) 
маҳсулотни ўтказиш йўллари; 6) жавобгарликни оғирлаштирадиган ва, ак-
синча, енгиллаштирадиган ҳолатлар, чунончи гуруҳнинг мавжуд 
бўлганлиги, мунтазамлиги ва ҳ.к. 7) жиноят содир этишга қандай шароит-
лар имкон берган. 
Муайян шахсда гиѐҳвандлик воситаларнинг мавжудлиги тугал жи-
ноят таркибини ташкил этади, чунки қонунга кўра, бу воситаларни ўзи ис-
теъмол қилиш учун олганлар ҳам жавобгарликка тортиладилар; шу билан 
бирга тажриба кўрсатадики, гиѐҳвандлик воситаларни тарқатиш билан 
боғлиқ жиноятлар уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Шу саба-
бли жиноят билан алоқадор барча шахсларни аниқлаб олиш зарур. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish