Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш дастурлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш дастурлари. 
Услу-
биѐтнинг бу бўлимида тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув ва қонунда на-
зарда тутилган бошқа чораларнинг мақбул кетма-кетлигини танлаш 
бўйича тавсиялар баѐн қилинади. Тергов қилиш дастурлари услубиѐтлар-
нинг энг муҳим қисмларидан бўлиб, типик тергов вазиятлари ва версияла-
рини ҳисобга олган ҳолда, босқичма-босқич асосда (айниқса жиноят 


пайқаб қолингани тўғрисидаги дастлабки ахборот олинган пайтдан эъти-
боран тергов қилишнинг дастлабки босқичи учун батафсил) тузилади. 
Жиноятчи аниқланмаган; жиноятчи жиноят устида қўлга туширил-
ган; жиноят иши тезкор-қидирув фаолияти жараѐнида аниқланган маълу-
мотларни ҳисобга олган ҳолда қўзғатилган; жиноятчи айбини тан олиб ке-
лган ва бошқа шу сингари тергов вазиятлари учун тергов қилиш дастурла-
ри криминалистика адабиѐтларида айниқса кўп келтирилади. 
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос 
бўлган дастлабки ва ундан кейинги тергов ҳаракатларига тайѐргар-
лик кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятлари-
нинг тавсифи. 
Умумий тактик қонун ривожлантирила бориб, бу ерда ма-
зкур турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос бўлган тергов 
ҳаракатларини ва қонунда назарда тутилган бошқа чораларга тайѐргарлик 
кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятларининг тав-
сифи берилади. 
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда терговчилар ва 
суриштирувчиларнинг жиноятларни олдини олишга доир фаолияти-
га тайѐргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш ўзига хос хусусиятлари-
нинг тавсифи. 
Жиноят судлов ишларини юритишнинг асосий вазифала-
ридан бири бўлгани ҳолда, жиноятларнинг олдини олиш жиноий 
ҳуқуқбузарликларни тергов қилиш чоғида ҳам амалга оширилади. Жиноя-
тларни очиш ва тергов қилишни амалга оширувчи терговчилар ва суриш-
тирувчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишларида қидирувни ташкил 
этишни профилактикадан (олдини олиш тадбирларидан) фарқлаш, давом-
ли жиноятнинг пайини қирқишни айбдорнинг қилмишини фош этувчи да-
лилларни тўплашдан ажратиш нафақат қийин, балки баъзан имконсиз 
ҳамдир. 


Шу сабабли мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда жиноятла-
рни олдини олишга доир тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни 
ўтказиш хусусиятларининг тавсифи криминалистик услубий тавсиялар-
нинг якунловчи қисми ҳисобланади. 
Шу тариқа, хусусий криминалистик услубиѐтлар ҳар хил турдаги 
жиноятларни тергов қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича на-
зарий қоидалар ҳамда амалий тавсиялар мажмуидан иборатдир. Бироқ 
улар муайян жиноятни тергов қилиш учун маслаҳатлар бермайди ва бера 
олмайди, яъни улар ҳаѐтдаги барча ҳолатлар учун андоза эмас. Уларда 
жиноятларнинг бирон-бир турини (кўринишини) очиш, тергов қилиш ва 
уларнинг олдини олишда терговчи фаолиятининг хусусиятларини акс эт-
тирувчи умумий тавсияларгина мавжуд бўлади. 
Хусусий криминалистик услубиѐтлар жиноятларнинг имкони борича 
самаралироқ тергов қилинишига кўмаклашиши учун терговчилар тергов-
нинг мумкин қадар тўлиқ, тезкор ва холисона бўлишига эришган ҳолда 
ишлаб чиқилган тавсиялардан ижодий фойдалана олишлари керак.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish