Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик хатшунослик тушунчаси



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

2-§ Криминалистик хатшунослик тушунчаси 
Ашѐвий далил бўлган ҳужжатларни текширишнинг асосий ва-
зифаси - қўлѐзма матнларини ва имзоларини ким томонидан бажа-
рилганлигини аниқлашдир. 
Хатшунослик экспертизасининг текширув объектлари ҳужжат-
даги қўлѐзма матнлари: ҳарфли, рақамли, шартли белгилар – шиф-
ровка, имзо шаклидаги ѐзувлардир. Қўлѐзма хатларни (дастхат) тек-
шириш ва унинг ким томонидан бажарилганлигини (ѐзилганлигини) 
аниқлаш инсоннинг ўзига хос ѐзиш усули - малака хусусиятига 
боғлиқ. 
Ёзиш малакаси инсон ҳаѐтининг маълум даврида бошланади ва 
шаклланади. Умумий ѐзиш қоидаси хат билан шуғулланувчига 
бошланғич маълумотни хуснихат қоидаси асосида берилади. Ҳар бир 
ҳарф-рақамни ѐзиш усули, айрим қисм элементларини бир чизиқда 
жойлашуви ѐзиш жараѐнида ўзига қулай ва мос ҳолатни қўллаб уму-
мий ѐзиш қоидаси чегарасидан чиқиб, фақат ўзига хос услубни ярата-
ди ва қўллайди. Масалан, ѐзиш қуролини қия ѐки тўғри параллел 
ушлаб ѐзиш натижасида ҳарфларнинг ўнг ѐки чап томон қия бўлиши, 
ѐзишнинг йўналиши, ҳарфларнинг бир-бирлари билан бирикиши, 
жойлашуви каби аломатлар ҳосил бўлади. 


Ёзиш малакаси ўрта мактаб давридан шакллана бошлайди. 
Бошланғич мактаб ўқувчилари ѐзиш қоидасига биноан ҳарф ва 
рақамларни ѐзишда қалам, ручкани ўнгдан чапга ѐки аксинча 
йўналишда бажарадилар. Ёзишни ўрганиш жараѐнида хатнинг ѐзи-
лишида ҳарфлар шакли секин-аста ўзгаради, умум қоида чегарасидан 
чиқа бошлайди. Бу жараѐнга инсоннинг физиологик хусусияти таъсир 
этади. Машҳур рус физиологи И.П.Павловнинг инсон физиологияси-
да ривожланадиган шартли рефлекслар такрорланиш асосида му-
стаҳкамланади - деган ғояси мазкур хатшунослик илмига ҳам тўлали-
гича асос бўлади. Шартли рефлекслар инсоннинг ҳаѐти давомида 
ҳосил бўлиб кун сайин такрорланиб ривож топади. Бу жараѐнни 
И.П.Павлов ―Динамик стереотип‖- деб номлаган. Шартли рефлекслар 
асосида амалга ошириладиган фаолият қайта - қайта такрорланади ва 
шу билан бирга ҳаракат такомиллашиб, ривож топади. Инсоннинг ҳа-
ѐти давридаги баъзи ҳаракатлари шу асосда мустаҳкамланиб қолади. 
Дастхатни бажариш жараѐни юқорида келтирилган ―динамик стерео-
тип‖, яъни такрорланиш ҳаракати асосида шаклланади ва маълум 
даврга келиб мустаҳкамланади, шу зайлда ҳар бир шахснинг ўзига 
хос ѐзиш услуби (дастхати) ҳосил бўлади. 
Шу билан бирга дастхат қотиб қолган, ўзгармайдиган қобилият 
эмасдир. Физиология дастхатни ўзини-ўзи бошқарувчи мураккаб 
функционал қобилият сифатида тасвирловчи. Шунга кўра дастхат 
турли ўзгарувчан шароитларда турғунлигини, ўзгартади, муайян че-
гараларда, турли тусга кириб турли таъсир этувчи кучлар оқибатида 
ўзгариши табиий ҳолдир. 
Дастхат қуйидаги хусусиятларга эга: 
- динамик турғунлик (ѐки нисбий мустаҳкамлик); 
- турли таъсир этувчи турларга нисбатан ўзига хос ўзгарувчан-
лик. 
Хатшунослик текширувини ўтказишда қўлѐзма имзони айнан 
ким томонидан ѐзилганлигини аниқлаш имконини инсоннинг ана шу 
ѐзиш қобилияти - дастхати беради. Хат ѐзиш жараѐни, шунингдек, 
ѐзилган матн; сўз, рақам, имзо криминалистик текширув объекти си-
фатида хат деб тушунилади. Криминалистикада қўлѐзма матнлар, 
қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, дастхат деб юритилади.
Имзо қўлѐзманинг алоҳида бир тури бўлиб, ўзига хос хусусият-
ларга эга. Шунинг учун уни текшириш услубиѐти дастхатни текши-
риш услубиѐтидан бир мунча фарқ қилади. 


Дастхат инсоннинг мактабда ўқиб, илм олиш даврида ривожла-
нади ва тахминан ўрта маълумотга эга бўлиш арафасида му-
стаҳкамланади. Шу вақтдан бошлаб дастхат бўйича уни бажарган 
шахсни аниқлаш имконияти туғилади.
Дастхатнинг мустаҳкам бўлиб шаклланишига қатор омиллар, 
яъни инсоннинг анатомик, физиологик, психологик хусусиятлари, 
ѐзиш малакаси, фаолияти таъсир этади. Шу билан бирга инсоннинг 
ўзига хос одат бўлиб қолган ѐзиш ҳаракати такрорланган сари му-
стаҳкамланиб, индивидуаллик - айнанлик хусусиятига эга бўлади. Бу 
илмий назария кўп йиллар давомида экспериментал тадқиқотлар асо-
сида ва экспертиза амалиѐтида исбот қилинган. 
Дастхатнинг текширув объекти сифатида мустаҳкам бўлиши 
нисбийдир. Чунки хат инсоннинг онгли равишдаги фаолиятидан бир 
кўриниш бўлиб, унга объектив ва субъектив омиллар таъсир этади. 
Объектив омиллар бўлиб ѐзиш шароитига тегишли бўлган ҳолатлар, 
яъни атроф-муҳит таъсири, ѐзиш қуроли, қандай материал - буюмга 
ѐзилиши кабилар ҳисобланади. 
Субъектив омилларга ѐзаѐтган шахснинг психологик касаллик, 
мастлик, эмоционал ва шу каби инсоннинг ўзига хос бўлган бошқа 
ҳолатлари киради. Шунингдек, ѐзиш жараѐнида шахс қасддан ѐзуви-
ни - имзосини ўзгартириб ѐзишга ҳаракат қилиши мумкин. Мана шу 
сабаб омиллар хатнинг нисбий мустаҳкамлиги ва индивидуаллигини 
белгилайди.
Кўрсатилган омиллар дастхатнинг айрим умумий хусусиятига 
таъсир этиб, асосий индивидуаллик вақти шароитига нисбатан бўлган 
мустаҳкамлиги хатни (имзони) бажарган шахснинг айнанлигини бел-
гилаш учун имкон беради. 
Экспертиза текшируви натижасида ѐзган шахсни аниқлаш билан 
бир қаторда, хатнинг ѐзилиш шароитини, ѐзган шахснинг саломатлик 
ҳолатлари ҳам аниқланиши мумкин. Бундай ҳолатлар хатдаги ―нутқ‖ 
умумий, хусусий белгилар асосида амалга оширилади. Масалан, ѐза-
ѐтган шахснинг руҳий ҳаяжони ва бошқа ҳолатлари одатланган ѐзиш 
усулига таъсир этиб, шу боис ѐзувнинг бир текислиги бузилади, ѐзиш 
тезлиги юқори бўлади ѐки пастлашади. Натижада хатнинг аниқлиги, 
равонлиги ўзгаради, ҳарфлар тузилиши бир мунча соддалашади. 
Қўлѐзмада айрим бузилишлар кузатилади. Ўзига хос ҳолатлар ѐзиш 
шароитининг ўзгаришида ҳам юз беради. Масалан, тик туриб ѐки ѐт-
ган ҳолда ѐзиш, қўлнинг жароҳатланиши натижасида чап қўл ѐки 
бошқа мослама билан ѐзиш ва ҳоказо.



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish