Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
5-§
 
Портловчи
 
моддаларни текширув
 
Портловчи моддалар ва улардан ясалган қурилмаларни тадқиқ 
қилиш тобора кўпроқ учрамоқда. Бу вазифани бажариш махсус би-
лим, услуб ва техника воситаларини талаб қилади. 
Мазкур экспертиза ҳал қиладиган масалалар асосан уч турда 
бўлади. 
Биринчи гуруҳни портловчи моддалар, улар қўлланилга жой, 
портлашдан қолган изларни аниқлашни ташкил қилади. 
Иккинчи турдаги вазифалар портлатиш қурилмаларининг тузи-
лиши, ишлатилган портловчи модданинг тури, миқдори, портлатиш 
воситаси ва услуби ҳамда бошқа тасвирловчи хусусиятларини 
аниқлашдан иборатдир. 
Учинчи гуруҳ вазифаларига қуйидагилар киради: 
- портлатиш учун тайѐргарлик кўрилганлик ҳолатини аниқлаш; 
- портлатиш оқибатлари ѐки юз бериши мумкин бўлган оқи-
батларни белгилаш; 
- ҳодиса жойининг портлатишдан аввалги ҳолатини тиклаш; 
- портлатиш қурилмаси ўрнатилган жойни аниқлаш; 
- портловчи моддаларнинг ўз-ўзидан ўт олиши мумкинлигини 
аниқлаш; 
- бир неча жойларда ҳар хил вақтларда содир бўлган портлати-
шларнинг ўзаро ўхшашлиги - боғлиқлигини аниқлаш; 
- экспертизага юборилган, объектларда портлатиш моддалар-
нинг қолдиқлари мавжудми, агар бор бўлса уларнинг тури, ҳусусияти 
ва ишлатиш соҳаси; 


- портлатиш қурилмаси ва унинг қисмларини тайѐрлаш ва ишла-
тиш услужи;
- портлатиш қурилмасини ўт олдириш усули ва уни амалга оши-
ришнинг олдинма-кетинлиги; 
- портлатилган тротилнинг ҳажмига кўра портлаш кучи;
- портлатиш қурилмаси саноат ишлаб чиқаришида тайѐрланган 
бўлса, унинг тури, маркаси (артиллерия снаряди, мина, гранат ѐки 
ясама воситалар); 
- портлатиш қурилмаси қўлда ясалган бўлса, уни бажарган шах-
снинг бу соҳадаги мутахассислик малакаси. 
Мазкур портлаш моддалари туркумига тутунсиз ѐнадиган по-
рохлар (масалан, пераксинил, нитроглицерин) ва тутунли порохлар 
киради. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, дутсиз ѐнадиган порохларнинг 
баъзи турлари унинг детонация кучи (ѐниш тезлиги) уларнинг қопла-
мага жойланиш ва бирламчи портловчи модданинг кучига боғлиқ ра-
вишда бир неча км/секни ташкил қилиши мумкин. Дутли порохлар-
нинг ѐниш тезлиги ѐпиқ қоплама ҳажмига жойлаштирилган бўлса, 
максимал даражаси 400 м|с ни ташкил этади. 
Пиротехник қўшилма моддалар таркибини турли механик ара-
лашмалар, ачитқич, ѐнилғи, уларни боғловчи моддалар ташкил қила-
ди. Булар асосан ѐруғлик товуши ва тутун эффектларини ҳосил 
қилишга мўлжалланган воситалардир. Мазкур моддалар ѐниш тезли-
ги мм бўлагидан бир неча см|сек.ни ташкил этади, шунинг учун улар-
нинг портлаш кучи минимал даражага эгадир. Лекин баъзи хлорат, 
перхлорат, пиротехник бирикмалари ва шунингдек, бризантли порт-
ловчи моддаларнинг қўшилмалари мавжуд бўлган бирикмалар 
маълум шароитларда кучли детонацияга айланиб кетиши мумкин. 
Мазкур перотехник бирикмалар берк ва маҳкам бўлган қоплама 
ҳажмига жойлаштирилган ҳолларда уларнинг ѐниш, ўт олиш тезлиги 
бир мунча юқорилаштирилганлиги кузатилган. 
Портлаш қурилмаси деганда махсус ишланган ва маълум шаро-
итларда портлаш қобилиятига эга бўлган турли қурилмалар тушу-
нилади. 
Булар ишланиши ва тузилиши бўйича саноатда ѐки қўлда тайѐр-
ланган бўлади. Портлатиш қурилма (мослама)ларнинг бирорта қисми 
қўлда ясалган ѐки айрим қисмлари саноат нормалари белгиланган 
тартибдан ташқари усулда йиғилган бўлса, ясама қурилмалар бўлиб 
ҳисобланади. 


Пиротехник экспертиза объектларига: детонатор капсуллари, 
электр-детонаторлар, олов ўтказувчи шнурлар, қўл гранаталари, шу-
нингдек, тротил шашкалари, аммонит зарядлари, портловчи пакетлар 
киради.
Портловчи моддалардан қолган изларни тадқиқ этишда асосан 
аналитик реакция ва юпқа қатламли ѐҳуд газ хромотография услубла-
ри қўлланилади.
Пиротехник қўшилмалар таркибига кирувчи моддаларнинг ту-
рини аниқлаш учун элементли спектрал ва микроспектрал услублар-
дан фойдаланилади. 
Ҳал этиладиган баъзи масалалар комплекс характерга эга бўлиб, 
улардан олинадиган маълумот - натижалар, мутахассиснинг амалий 
тажрибасига, мутахассислик малакасига боғлиқдир.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish