Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Мурдани кўздан кечиришнинг хос хусусиятлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Мурдани кўздан кечиришнинг хос хусусиятлари. 
ЙТҲ юз берган 
жойда мурда умумий қоидаларга биноан текширилади. Айниқса мурдада-
ги излар ва шикастларга алоҳида эътибор қаратиш, одам уриб кетган 
ҳайдовчи яширинган, гувоҳлар йўқ бўлган ноқулай тергов вазияти юзага 
келган пайтда ҳал этувчи муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бунинг учун 
кийим-кечак ҳам, пойабзал ҳам алоҳида синчковлик билан текширилади, 
негаки, уларда кўп ҳолларда кейинчалик транспорт воситасини идентифи-
кация қилиш имконини берадиган ғилдирак қопламаси излари ва бошқа 
излар қолган бўлади. 
Ҳодиса юз берган жойда мурдани кўздан кечириш натижаларини 
қайд этиш вақтида йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган 
қисмининг қаерида, аварияда иштирок этган транспорт воситасига, мав-
жуд изларга (мурдани судраш, тормоз излари ва шу кабилар) нисбатан 
қаерда эканлигини аниқ кўрсатиш муҳимдир. Бу ҳодиса механизмини ти-
клаш имконини беради. Мурданинг гавдаси, кийим-кечагининг ҳолати, 
улардаги излар ва путур етган жойлар ҳам қайд этилади. Кўздан кечириш 
жараѐнида барча манзара фотосуратга олинади, ўлчанади. Натижалар ба-


ѐнномага батафсил ѐзилади. Мурдадаги путур етган жойлар, уларнинг ло-
каллашгани, оғирлик даражаси ва мурданинг кийим-кечакларидаги излар-
га қараб, путур автотранспортнинг қайси қисми билан етказилганлиги, за-
рбнинг кучи, йўналиши ва бошқа шу кабилар тўғрисида хулосага келиш 
мумкин. 
Йўл-транспорт ҳодисасида қатнашган ҳайдовчиларни сўроқ 
қилиш.
Сўроқ қилишдан олдин ҳайдовчининг шахсини аниқлаш ва 
ҳужжатлари: ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинанинг техник паспор-
ти, юк ташишга тааллуқли ҳужжатлар, йўл варақалари ва бошқа шунга 
ўхшаш ҳужжатларини текшириш зарур. 
Ҳайдовчини сўроқ қилиш вақтида қуйидаги ҳолатларни аниқлаш ло-
зим: 
1) сўроқ қилинаѐтган шахс бошқарувидаги транспорт воситасининг 
ҳолати ҳодисага қадар қандай бўлган. Агарда транспорт воситаси носоз 
бўлса, бундай носозлик қандай намоѐн бўлган, носозлик қачон маълум 
бўлган ва унга барҳам бериш учун қандай чоралар кўрилган; 
2) хавфли вазият юзага келган пайтда ҳайдовчи қандай ҳолатда 
бўлган ва нормал ҳолатни йўқотишнинг сабаблари нимада (транспортни 
узоқ бошқариш натижасидаги толиқиш, алкоголдан маст бўлиш ва бошқа 
шу кабилар); 
3) ҳайдовчи рулни узлуксиз қанча вақт бошқарган ва бундай узоқ 
юришга қандай зарурат бўлган; 
4) хавфли вазият пайдо бўлишида бевосита олдин йўлдаги ҳолат 
қандай бўлган: ҳайдовчи қандай тезликда ҳаракат қилган; йўлда бошқа 
транспорт воситалари, пиѐдалар бормиди; улар ўртасида оралиқ масофа 
қанча, улар қайси йўналишда ва тахминан қандай тезликда ҳаракат 
қилишган; йўлнинг ушбу қисмида хавф тўғрисида қандай огоҳлантирувчи 


белгилар бор; йўл қопламасининг ҳолати ва кўриш шароити қандай 
бўлган; 
5) сўроқ қилинувчининг фикрича, хавфли вазият юзага келиш пай-
тида йўлнинг ҳолати қандай бўлган ва бундай вазият юзага келишининг 
сабаби нимада, вазиятнинг хавфлилиги нимада намоѐн бўлган; сўроқ 
қилинаѐтган шахс йўлнинг транспорт воситаси ҳаракатланадиган қисмида 
пиѐдани кўрганми ва у транспорт воситасига бевосита яқин жойда қаердан 
пайдо бўлди; сўроқ қилинаѐтган шахс авариянинг олдини олиш учун 
қандай чоралар кўрган; у йўл ҳаракати қоидаларини бузганми ѐки хавфли 
вазият бошқа сабаб билан пайдо бўлганми; у светофорнинг қайси сигна-
лига кўра чорраҳа томон ҳаракат қилган ва бошқа шу кабилар; 
6) одам уриб кетиш, тўқнашув қандай содир бўлган; пиѐдага транс-
портнинг қайси қисми урилган; авария вазиятида ва авариядан кейиноқ 
сўроқ қилинаѐтган ҳайдовчи ўзини қандай тутган; 
7) ҳодиса юз берган жойга бевосита яқин турган транспорт восита-
лари ҳайдовчиларидан қайси бири унинг кўрсатмаларини тасдиқлаши му-
мкин; сўроқ қилинаѐтган шахс ҳайдовчилар ҳодисани кузатганлиги 
эҳтимол тутилган автомашиналарнинг рақам белгиларини эслаб қолганми; 
8) сўроқ қилинаѐтган шахс ЙТҲда жабр кўрганларга ѐрдам кўрсатиш 
учун қандай чоралар кўрган. 
Ҳодисада қатнашган транспорт воситалари ҳайдовчиларини сўроқ 
қилиш учун юқоридаги саволлар доираси тугал эмас. Бу доира сўроқ 
қилинаѐтган шахснинг ҳодиса механизмидаги ролига, айб даражасига, 
авария оқибатларининг характери ва оғирлик даражасига ҳамда бошқа шу 
кабиларга қараб кенгайтирилиши ѐки торайтирилиши мумкин. Масалан, 
одам урганликда гумон қилиш бўйича қидирув чора-тадбирларини 
ўтказиш вақтида ушланган ҳайдовчини сўроқ қилиш авария пайтида у 
қаерда бўлганлиги, у авария содир этилган жойдан бошқа жойда 


бўлганлигини ким тасдиқлаши мумкинлигини, ҳодиса юз берган жойдан 
яширинишга уни нима мажбур этганлигини ва бошқа шу кабиларни 
аниқлашдан бошлаш керак. 
ЙТҲда қатнашган ҳайдовчини сўроқ қилиш тўғрисида қарор қабул 
қилинар экан, у ишнинг қандай тугашидан манфаатдор эканлигини унут-
маслик керак, негаки, ҳақиқат қарор топиши учун сидқидилдан ѐрдам 
кўрсатиш истагидаги тажрибали ҳайдовчилар ҳам йўлда юзага келган ва-
зиятни холис баҳолашга, белгиланган қоидаларни ким бузган-у, ким бун-
дан жабр кўрганини фарқлашга қодир бўлмайдилар. Бироқ, ўз хатти-
ҳаракатларига баҳо беришдаги субъективлик ҳамиша ҳам жавобгарликдан 
қочиш ѐки айбни бировга ағдариш мақсадини кўзламайди. Масаланинг бу 
жиҳати транспорт воситалари ҳайдовчиларини сўроқ қилиш тактикасини 
белгилаб бериши керак. Улар бераѐтган маълумотларнинг қай даражада 
тўғрилигига эса, тўпланган далил-исботларнинг жамламаси бўйича баҳо 
бериш мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish