Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


ЙТҲ юз берган жойдаги излар кўпинча воқеа содир



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

ЙТҲ юз берган жойдаги излар кўпинча воқеа содир 
бўлганлигидан далолат берувчи ягона манбадир. Уларни 
ўрганиш эса, терговнинг дастлабки босқичида ҳодиса меха-
низмини билиш ва баҳо беришнинг ягона усули бўлиб 
қолади.
2-§. Тергов йўналишларини аниқлаш 
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликни 
тергов қилишнинг йўналишларини белгилаш- терговчининг дастлабки ва-
зифларини аниқлаши ва уларни ҳал этишнинг йўлларини танлаб олишини 


англатади. Бундай вазифа негизида терговчи олиб бораѐтган тергов ишла-
рининг дастлабки босқичида юзага келаѐтган вазиятларнинг таҳлили ѐта-
ди. Ушбу босқичда тергов вазиятларининг ўзига хос хусусиятлари, асосан, 
авария юз бериши биланоқ йўл хавфсизлиги қоидаларини бузган шахслар 
ва ҳодиса бошқа иштирокчиларининг хулқ-атвори қандай бўлганлигига, 
ҳодисанинг 
шоҳидлари 
бор-йўқлигига, 
моддий 
ҳолатнинг 
қай 
аҳволдалигига, терговчи ҳодиса юз берган жойга етиб келганида излар 
сақланган-сақланмаганлигига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ бўлади. Санаб 
ўтилган вакторлар объектив ва субъектив сабаблар билан боғлиқ бўлган 
турли ривожланишига сабаб бўлади. Вазиятнинг қулай ѐки ноқулай деб 
эътироф этилиши иш олиб борилаѐтган пайтда тергов қилинаѐтган 
воқеанинг ҳолатлари тўғрисида ахборот олиш имкониятига боғлиқ.
Айбдорларнинг жиноят изларини яширган ҳолда воқеа содир бўлган 
жойдан яшириниши, шоҳидларнинг йўқлиги ѐки уларнинг яшаш жойлари 
номаълум, ҳодиса юз берганлиги ҳақидаги маълумот ЙҲХХ ходимига ѐки 
терговчига жуда кеч хабар қилинган бўлиб, вазият жиддий ўзгариб кетган 
бўлса, энг мураккаб, бинобарин, энг ноқулай вазият ҳисобланади. Бундай 
ҳолларда терговнинг асосий йўналиши ахборот манбаларини қидириш: 
яширинган ҳайдовчиларни қидириш, воқеанинг гувоҳи бўлиши эҳтимол 
тутилган шахсларни аниқлаш, воқеа ҳолатларига аниқлик киритиш мум-
кин бўлган жиноятнинг сақланиб қолган моддий изларини топиш ва шу 
кабилардан иборат бўлиши керак. Бундай вазият учун ноаниқлик даража-
сининг юқорилиги хос хусусият бўлиб, исботловчи ахборотларнинг 
эҳтимол тутилган манбалари аниқланмагунча бошқа бирор-бир масала-
нинг ҳал этилиши мумкин эмас.
Тергов учун қулай вазият юзага келаѐтганида, масалан, ҳодиса 
қатнашчилари ва гувоҳлар терговчи етиб келгунига қадар ўз жойларида 
қолса, изларни сақлаб қолиш учун ўз вақтида чоралар кўрилса ва ҳодиса 


содир бўлган жойдаги ҳолатнинг ўзгаришсиз қолиши таъминланса, тергов 
йўналишини белгиловчи вазифа характерини, яъни қатнашчиларнинг хат-
ти-ҳаракатларида жиноят таркиби белгилари бор-йўқлигини аниқлашдан 
иборат бўлади. Бунинг учун, энг аввало, ҳодиса юз берган жойда ҳозир 
бўлган барчанинг (ЙТҲ қатнашчилари, шоҳидлар, жабрланувчилар) 
кўрсатмалари ва тушунтиришларини процессуал воситалар ѐрдамида мус-
таҳкамлаш ва бу далилларни ҳодиса юз берган жойни кўздан кечириш жа-
раѐнида ўрганилган моддий ҳолат билан таққослаш зарур. Агар терговчи 
тергов йўналишини белгилаб ва кейинчалик исбот қилиниши лозим 
бўлган аниқ вазиятларда барча ҳолатларни аниқлаб олса, у жараѐн даво-
мида катта кийинчиликларга дуч келмайди. 
Дастлабки босқичда ЙТҲни тергов қилишнинг йўналишларини бел-
гилаб олиш-текширилаѐтган воқеага доир маълумотлар ўта тақчил бўлган 
бир шароитда терговчи ишини аниқ мақсадга қаратилишига ѐрдам беради-
ган энг умумий тарздаги ҳаракат режасинигина ишлаб чиқишни англата-
ди, холос. ЙТҲ юз берган жойни кўздан кечиришдан олдиноқ, ҳодиса иш-
тирокчилари, шоҳидлари ва ҳодиса юз берган жойни қўриқлаѐтган ЙҲХХ 
ходимларидан 
олинган 
тушунтиришлар 
дастлабки 
маълумотлар 
ҳисобланиб, тергов таҳминларининг асосини ташкил этиши мумкин 
Тўғри, терговнинг дастлабки босқичида бундай маълумот 
ҳодисанинг характери, аварияга олиб келган сабаблар, ҳодиса айбдорлари 
ва бошқа шу кабилар тўғрисида умумий таҳминлар қилиш учунгина етар-
ли бўлади, холос. 
Воқеанинг характери тўғрисидаги одатдаги таҳминлар 
қуйидагича бўлиши мумкин
: 1) ЙТҲ йўл ҳаракати хавфсизлиги 
қоидаларини жиноий тарзда бузганлик натижасида рўй берган; 2) ЙТҲ 
жиноят таркиби аломатларининг доирасига кирмайдиган ҳаракатлар ту-
файли келиб чиққан; 3) ЙТҲ бошқа жиноятни яшириш учун ниқоб сифа-


тида ташкил этилган; 4) ЙТҲ транспорт воситасидан жиноят қуроли сифа-
тида қасддан фойдаланилганлиги оқибатида юз берган. 
Воқеанинг характери тўғрисидаги таҳминларни тақсимлаш ѐки рад 
этиш ҳодиса юз берган жойни кўздан кечиришнинг дастлабки натижалари 
ва воқеа қатнашчиларининг дастлабки тушунтиришлари олинганидан 
кейиноқ мумкин бўлади. Ҳудди мана шу маълумотлар ЙТҲнинг сабабла-
ри, йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида йўл қўйилган қоидабузарликлар, 
уни содир этган шахслар, яшаш жойлари ва бошқа шу кабилар тўғрисида 
хусусий таҳминлар қилиш учун дастлабки маълумот сифатида хизмат 
қилади. Терговнинг асосий йўналишларини белгиловчи вазифаларга, шу-
нингдек, илгари сурилган тергов таҳминларини тасдиқлаш ѐки рад этиш 
учун зарур жавоблар топиш мақсадида ҳал этилиши лозим бўлган аниқ 
масалаларга асосланган ҳолда терговнинг энг умумий режаси тузилади. 
Дастлабки тергов ҳаракатлари ва тезкор қидирув чора-тадбирлари ѐрда-
мида ҳали аниқланмаган, аммо исбот қилиниши лозим бўлган 
таҳминларни илгари суришга, терговни давом эттиришнинг кенг режаси-
ни ишлаб чиқишга киришиш имконини берадиган маълумотлар базасини 
яратади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish