Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


воситаси ва йўлдаги ҳолат ушбу тизимнинг шарт бўлган ва ўзаро



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

воситаси ва йўлдаги ҳолат ушбу тизимнинг шарт бўлган ва ўзаро 
боғлиқ элементларини ташкил этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ана 
шу учала элементнинг тўғри ишлаши ва бир-бирига боғлиқ ҳолда амал 
қилиши орқали таъминланади. Улардан исталган бирининг 
бошқаларига нисбатан номувофиқ келиши туфайли хавфли вазият, 
яъни ҳайдовчининг фавқулотда чоралар кўриши орқали ЙТҲни четлаб 
ўтиш учун ҳали имкониятлар мавжуд бўлган муҳит юзага келади. Би-
роқ, бундай вазият ҳайдовчи, у бошқараѐтган транспорт воситаси ва 


йўлдаги ҳолат ўртасида алоқадорлик бузилиши натижасида авария 
ҳодисасига айланиши мумкин.
ЙТҲлари механизмидаги сабабий боғланишни 
қуйидаги тарзда 
тасаввуф этиш мумкин: Ҳайдовчи-транспорт воситаси-йўлдаги ҳолат ти-
зимидаги номувофиқлик хавфли ҳолат юзага келишига сабаб бўлади. Агар 
лозим чоралар кўрилмаса, бу ҳол авария вазиятига айланиб кетиши мум-
кин, бу эса муқаррар равишда зиѐн кўрилишига олиб келади. 
Шунингдек, Ҳайдовчи-транспорт воситаси-йўлдаги ҳолат тизимида-
ги номувофиқлик ҳайдовчилар, пиѐдалар ѐки йўловчиларнинг, транспорт 
воситалари ва йўлларнинг техник ҳолати. Йўл ҳаракатини ташкил этиш 
учун маъсул бўлган шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли келиб 
чиқиши мумкин. 
Ҳайдовчи бўғинида қоидалардан четга чиқиш сабаблари объектив 
ѐки субъектив тусга эга бўлади. Одамлар ва бошқа нарсаларни уриб ке-
тиш, транспорт воситаси билан тўқнашиш ва бошқа хавфли оқибатларга 
йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчини бошқаришнинг одатдаги усуллари-
ни ўзгартиришга ѐки йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур этадиган 
ҳар қандай ташқи шароитлар объектив сабаблар жумласига киради. Бел-
гиланган тартиб-қоидаларни баѐн этилгани тарзда бузиш ҳоллари, одатда, 
агар ҳайдовчи шундай чоралар кўрмаса йўл ҳолатида юқорида таъкидлан-
ганига ўхшаш ѐмон оқибатлар келиб чиқиши мумкин, деган хулосага кел-
са, рўй беради. Ҳайдовчининг кўпинча ўринли бўлиб чиқадиган 
ҳаракатлари ана шундайдир. Афсуски, баъзан у йўл қўймасликка ѐки ол-
дини олишга ҳаракат қилган оқибатлардан ҳам оғирроқ вазиятларни кел-
тириб чиқариши мумкин. Масалан, йўлда ҳайдовчи учун кутилмаган 
тўсиқнинг тўсатдан пайдо бўлганлиги туфайли ҳаракат йўналишини кес-
кин ўзгартириб бошқа транспорт воситалари билан тўқнашиб кетишга, 


пиѐдаларни туртиб кетиш ва шу каби бошқа ҳодисаларга сабаб бўлиши 
мумкин. 
―Ҳайдовчи‖ бўғинида тартиб-қоидалардан четга чиқишнинг 
субъек-
тив сабабларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: а) зарурат тақозо этма-
ган бир пайтда йўл ҳаракати қоидаларини қасддан ѐки эҳтиѐтсизлик 
оқибатида бузганлик: тезликни йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан 
ошириш., чорраҳалардан ўтиш қоидаларини бузиш, йўл белгиларига риоя 
этмаслик ва шу кабилар; б) касбий жиҳатдан етарли даражада тайѐргарли-
кка эга эмаслик, йўлдаги ҳолатни нотўғри баҳолаш ѐки тажрибанинг ети-
шмаслиги оқибатида транспортни бошқаришнинг нотўғри усулларидан 
фойдаланганлик; в) ҳайдовчи ҳолатидаги унинг иш қобилияти ва ташқи 
вазиятни сезиш ҳиссини пасайтирувчи психофизиологик ўзгаришлар (тра-
нспорт воситасини узоқ вақт бошқариш оқибатида ҳаддан зиѐд толиқиш, 
алкоголдан маст бўлиш, тан носоғлиги ва шу кабилар).
Ҳайдовчи тартиб-қоидаларни бузиш оқибатида юзага келадиган ва-
зиятлар хавфлиги шундаки, у бошқараѐтган транспорт воситаси муайян 
йўналишда ѐки вақтда ҳаракат ман этилган ҳудудга кириб қолиб, йўл 
ҳаракати қатнашчилари учун таҳдид солади. Бундай ҳудудлар: қарама-
қарши ҳаракат йўлдаги, пиѐдалар йўли, светофорнинг тақиқловчи сигнали 
билан юриш ман этилган чорраҳа ва шу кабилардан иборат бўлиши мум-
кин. Хавфли вазият ҳамиша ҳам ўз-ўзидан аварияларга олиб келавермай-
ди. Қарама-қарши ҳаракат ўтиб кетиш, масалан, рўпарадан транспорт во-
ситаси келаѐтган бўлса, катта хавф туғдиради. Бундай вазиятларда 
ҳайдовчи ўз вақтида зарур чораларни кўрса (ҳаракат йўналишини 
ўзгартирса, транспортни кескин тўхтатса ва бошқа усуллар қўлласа), 
ЙТҲлари содир бўлишининг олди олинади. 
Қай пайтда хавфли ҳолатга айланиши мумкин? Белгиланган хавфси-
злик қоидаларини бузган, транспорт воситаси яқинида йўл ҳаракатининг 


бошқа қатнашчилари ѐки тўсиқ мавжуд бўлса ва қоидабузарнинг ҳар 
қандай ҳаракати ҳам одамлар (бошқа тўсиқлар)ни уриб кетиши, транспорт 
воситалари тўқнашиб кетиши ва бошқа оғир оқибатларнинг олдини олиш-
га қодир бўлмай қолсагина, бу каби кўнгилсиз воқеа юз бериши мумкин. 
ЙТҲларини тергов қилиш вақтида ҳайдовчи авариянинг олдини олиш им-
кониятига эга бўлган ѐки бўлмаганлик масаласини айниқса синчиклаб 
ўрганиш лозим. 
―Транспорт воситаси‖ бўғинида четга чиқишлар транспорт восита-
ларининг техник жиҳатидан носозлиги ва улардан фойдаланиш 
қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлиб, айни ана шу салбий кўринишлар 
ЙТҲлари юз беришига сабаб бўлади. Рулни бошқариш ва тормоз тизими-
даги носозликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги учун таҳдид соладиган энг 
жиддий сабаблар ҳисобланади. Бундай носозликларнинг йўл ҳаракати 
қатнашчилари учун хавфлилик даражасининг юқорилиги шу билан 
изоҳланадики, бу каби носозликлар ҳаракат давом этаѐтган бир пайтда 
тўсатдан, ҳайдовчи учун кутилмаганда пайдо бўлиб, транспорт воситаси-
ни бошқаролмай қолади. Шунинг учун хавфли вазиятни авария ҳолатига 
айланиб кетишини тўхтатиб бўлмайди. Транспорт воситасининг двигате-
ли, ҳаракатланувчи қисми, бошқа узеллар ва агрегатларидаги носозликлар 
ЙТҲларига нисбатан камроқ сабаб бўлади. 
―Йўлдаги ҳолат‖ транспорт воситаси ҳаракатини бошқариш тизими-
нинг элементи сифатида: 
ҳаракат амалга оширилаѐтган ҳудуддаги йўлнинг техник ҳолатига 
(йўлнинг профили, уланиш қисми, қопламаси, нуқсонлари, тўсиқлар ва шу 
кабиларга); 
йўлнинг хавф тўғрисида огоҳлантирувчи, тўсиқни айланиб ўтишни 
кўрсатувчи ва шу каби бошқа зарур йўл белгилари ва ишоралари билан 
қай даражада таъминланганлигига; 



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish