Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг ташкилий



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 


3-§. Кейинги тергов ҳаракатларининг ташкилий
ва тактик хусусиятлари 
Жабрланувчилар ва гувоҳларни сўроқ қилишдан ташқари терговнинг 
иккинчи босқичида терговга далил бўлувчи аҳамиятга молик маълумотла-
рни бериши мумкин бўлган бошқа шахслар сўроқ қилинади. 
Шу шахслар қаторида биринчи навбатда жабрланувчининг у билан 
битта участкада ишлаган, лекин бахтсиз ҳодиса гувоҳи бўлмаган 
ҳамкасблари сўроқ қилинади. Улар бажарилган ишларнинг хусусияти 
ҳақида, технологияга, техника хавфсизлиги қоидалари ва йўриқномаларга 
риоя этилган-этилмагани, мавжуд қоидаларга риоя этилиши устидан назо-
ратнинг аҳволи хусусида, шунингдек, жабрланувчининг шахси, унинг ма-
лакаси ва тажрибаси бажарилган ишлар хусусиятига мувофиқлиги ҳақида 
сўроқ қилинадилар. 
Бахтсиз ҳодиса содир бўлган участка, смена, цех, ишлаб чиқариш 
раҳбарлари сўроқ қилинишлари керак. Улардан меҳнат жараѐни қандай 
ташкил этилгани, жабрланувчига ишни ким томонидан буюрилгани, бахт-
сиз ҳодиса юз берган пайтда улар қаерда тургани, уларни қачон, ким ва 
қай тарзда ходимларга таништиргани, мазкур қоидаларга қандай риоя эти-
лгани, уларнинг бажарилиши учун ким масъул эканлиги, хавфсизлик 
қоидаларига амалда риоя этиб келинганми, агар улар бузилган бўлса, нима 
туфайли бузилгани аниқлаштирилади. 
Техника хавфсизлиги қоидалари жиноий тарзда бузилгани 
тўғрисидаги ишларни тергов қилишда фаолияти бахтсиз ҳодиса билан 
боғлиқ бўлинмалар ва хизматларнинг раҳбарлари (бош электрик, бош тех-
нолог ва ҳ.к.)ни сўроқдан четда қолдириб бўлмайди. Умуман корхона 
бўйича ва унинг айрим бўлинмаларида техника хавфсизлиги учун масъул 
шахслар ҳам сўроқ қилинади. Улардан бахтсиз ҳодисанинг сабаблари 
ҳақидаги, бахтсиз ҳодиса муносабати билан ва меҳнатни муҳофаза 


қилишни кучайтириш учун кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар 
аниқланади. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан на-
зоратни бевосита амалга оширувчи шахслар ва корхонанинг бошқа ходи-
млари ҳам кўриб чиқилаѐтган тоифадаги ишлар бўйича гувоҳлар
қаторида бўлишлари мумкин. Биринчи гуруҳга техника хавфсизлиги хиз-
мати ходимлари, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш 
бўйича комиссия аъзолари, касаба уюшмалари вилоят қўмиталарининг те-
хник инспекторлари, давлат назорат органлари («Энергоназорат», ―Саноа-
тконтехназорат‖ ва ҳ.к)нинг ходимлари киради. Кўрсатиб ўтилган мансаб-
дор шахслар муайян бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳолатларни тушунтириб 
беришларигина эмас, балки мазкур корхонадаги меҳнатни муҳофаза 
қилишнинг аҳволи ва илгари йўл қўйилган бузилишлар, шу муносабат би-
лан кўрилган чоралар, уларнинг натижалари ҳақида ҳам маълумот бериш-
лари мумкин. Мазкур ходимлардан шу корхонада амалда бўлган қоидалар, 
идоравий текшириш материалларидаги ноаниқликлар, ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш хусусиятлари ва бошқа шу сингарилар ҳақида тушунтириш-
лар олиниши мумкин. 
Бухгалтерия ходимларидан мазкур корхонада меҳнатни муҳофаза 
қилишга ажратилган маблағлар ҳақида, уларнинг сарфланиши, меҳнатни 
муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги режасини амалга оширишнинг 
молиявий-моддий имкониятлари ҳақида маълумот олиш мумкин. 
Бундан ташқари, гувоҳлар тариқасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бўлмаган шахслар (жабрланувчининг қариндошлари, танишлари) ҳам 
сўроқ қилиниши мумкин. Меҳнат шароитидаги ноқулайликлар, техника 
хавфсизлиги қоидаларининг бузилишлари, етарлича тайѐргарликсиз, ма-
лакасиз, йўл-йўриқлар берилмасдан ишни бажаришни топшириш ҳоллари 
ҳақида уларга жабрланувчи сўзлаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 


Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг жиноий тарзда бузилиш-
лари тўғрисидаги жиноят ишларини тергов қилиш жараѐнида терговчи 
кўпинча мутахассислар ѐрдамига таянишига, суд-техника, суд-тиббиѐт ва 
тиббий-меҳнат экспертизалари тайинлашига тўғри келади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish