Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Экспертиза тайинлаш.
Фирибгарлик жиноятини тергашда кўпинча 
дастхатнинг экспертизаси, ҳужжатларни техникавий-криминалистик асо-
сда текшириш экспертизаси ва трасологик экспертизалари тайинланади. 
Криминалистик экспертизаси ѐрдамида шахсларни дастхатлари 
бўйича идентификация қилиш, ҳужжатларни ѐки уларнинг айрим рекви-
зитларини (қисмларини) тайѐрлаш усулларини аниқлаш, ҳужжатлардаги 
дастлабки ѐзувларни қайта тиклаш каби масалалар ҳал этилади. Баъзи 
вақтларда бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш учун трасологик экспер-
тизаси ҳам тайинланади.
Фирибгарлик жиноятини тергашда суд-химия, техникавий эксперти-
залар ҳам тайинланади. Улар ѐрдамида суюқликларнинг химиявий тарки-
бини, қалбаки пулларини тайѐрлаш усуллари аниқланади. 
г) Фирибгарлик жиноятини олдини олиш чоралари. 
Фирибгарлик билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишни тергашда маз-
кур жиноятни келтириб чиқазган сабаб ва шароитларни аниқлаш зарур 
бўлади. Кейинчалик шу асосда бундай жиноятнинг олдини олиш тадбир-
ларини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Фирибгарликнинг содир этилишидаги 
асосий сабаблар бўлиб айбланувчиларнинг онгига сингиб қолган жамият 
манфаатларига зид бўлган индивидуалистик (шахсиятпарастлик) тенден-
циялар ҳисобланади. Бу тенденциялар ўтган давр эскилик сарқитлари 
бўлмиш текинхўрлик, худбинлик, манфаатпараслик (эгоизм) кўринишла-
рида ифодаланиши мумкин. Кўп ҳолларда бундай тенденцияларнинг юза-
га келишига ижтимоий фойдали меҳнатдан қочишлик, фирибгар ишлаѐт-
ган жамоада тарбиявий ишларнинг сустлиги, атрофдаги одамларнинг сал-
бий таъсири сабаб бўлади.


Фирибгарликнинг содир этилишига маълум даражада айрим шах-
сларнинг, хусусан жабрланувчиларнинг нотўғри ҳаракатлари, ички ишлар 
органлари ва жамоатчиликнинг бу турдаги жиноятнинг очилиш ва унинг 
олдини олишдаги ишларнинг етарлича ташкил этилмаганлиги, айрим 
раҳбарларнинг кўнгилчанлиги (беғамлиги), бепарволиги, шунингдек, тур-
ли хил ҳужжат бланкаларининг ўғирланиши сабаб бўлади. Баъзан айрим 
ташкилотларда назорат қилишнинг пастлиги ушбу ташкилотда ишлаѐтган 
шахслар томонидан қалбаки ҳужжатлараро орқали пул маблағларини 
олишга имконият тўғдиради. 
Жиноятни тергаш жараѐнида фирибгарликнинг содир этилишига 
олиб келган барча сабаб ва шарт-шароитлар аниқлангандан кейин улар-
нинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Жумладан, тегишли 
корхона, муассаса, ташкилотлар ва жамоат ташкилотларига аниқланган 
ҳолат ва шарт-шароитларни йўқотиш чора-тадбирларини кўриш тўғрисида 
тақдимнома юборилади. Тергов давомида фирибгарликни жабрланувчи-
нинг ўзи содир этган бўлса, бунга жабрланувчининг диққатини жалб этиш 
зарур. Бундай жиноятнинг олдини олишда телевидение, радио ва оммавий 
ахборот воситаларидан ҳам фойдаланиш лозим.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish