Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Гумон қилинувчини сўроқ қилиш. 
Гумон қилинувчи ушланган ва тинтув ўтказилгандан кейин дарҳол 
сўроқ қилинади. Сўроққа тайѐргарлик кўришда терговчи иш бўйича 
тўпланган барча материалларни диққат билан яна бир бор таҳлил қилиб 
чиқиши тавсия этилади. 
Жиноятнинг устида ушланган фирибгарлар, кўпинча турли ҳийла-
найранг ишлатиб айбдор эканликларини дарҳол тан олмайдилар. Кўпинча 
улар ҳеч қандай жиноят содир этмаганлиги тўғрисида гапириб, унинг 
ушланиши ноқонуний эканлигини билдирадилар. Агар фирибгар ўзининг 
иштирокчилари билан бирга ушланса, уларни биринчи марта 
кўраѐтганлигини гапириши мумкин, иштирокчи эканликлари исботланган 
ҳолларда эса, улар билан учрашув тасодифий бўлганлигини тушунтириш-


га ўтиб оладилар.
Гумон қилинувчини сўроқ қилишда ундан фирибгарликни содир 
этиш усули аниқлаб олинади, зарурати бўлса, уни қайта кўрсатиш таклиф 
этилади. Фирибгарликда ушланган шахснинг кўрсатмасини қайта текши-
риш усули фирибгарга қўйилган айбни инкор этса, унга ушлаш 
тўғрисидаги баѐннома, ушлаш вақтида иштирок этган милиция ходими-
нинг кўрсатувлари, шахсий тинтув баѐнномаси кўрсатилади ва жабрлану-
вчи билан юзлаштириш ўтказилади.
Жиноят содир этилгандан кейин бир мунча вақт ўтгандан кейин 
ушланган фирибгарлар жиноят содир этилганда бошқа жойда эканлигини 
важ қилиб жиноят содир этмаганликлари тўғрисида кўрсатма берадилар, 
бундай вақтда терговчи тўпланган материаллар асосида уни фош этиши 
зарур. 
Фирибгарлик жиноятини тергашда кўпроқ ўтказиладиган тергов 
ҳаракатларидан бири шахс ва буюмларни таниб олиш учун кўрсатиш 
ҳисобланади. Фирибгарлик ишлари бўйича шахсни таниб олиш учун 
кўрсатиш тактикаси ўзига хос бўлган баъзи хусусиятларга эга. Жумладан, 
фирибгарларни таниб олиш учун кўрсатишда улар ишлатадиган турли 
найрангларини ҳисобга олиш зарур бўлади. Кўпинча улар жиноятни содир 
этишдан олдин ўзларининг ташқи кўринишларини ўзгартиришлари мум-
кин: кийимини ўзгартириши, сочини ясама соч билан алмаштириши, 
соқол-мўйловини ўстириб юбориши, кўзойнак тақиб олиши ва ҳоказо. 
Шунинг учун ҳам шахсни таниб олиш учун кўрсатишда жабрланувчини 
шошилтирмаслик керак, у таниб олинаѐтганнинг атрофидан айланиб 
кўриши, ташқи кўриниш белгиларини синчиклаб ўрганиши учун тўлиқ 
имконият яратилиб берилиши керак. 
Жабрланувчи ѐки гувоҳларга турли буюмлар ҳам таниб олиш учун 
кўрсатилиши мумкин. Буюмлар олдин жабрланувчига тегишли бўлиб, 


ундан фирибгарлар алдов йўли билан олган бўлиб тинтув вақтида фириб-
гардан топилган бўлса таниб олиш учун кўрсатилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish