2-§ Криминалистик техника текширув
воситалари ва услублари
Криминалистик техника воситалари турли-туман бўлади. Улар
орасида биринчи навбатда объектларни ѐритадиган асбоблар зарур-
дир. Энг кўп тарқалган сунъий ѐруғлик манбаларига турли хил қиз-
дириш лампаларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бундан ташқари,
маиший турмуш ва санъат соҳасида фойдаланадиган ѐритиш восита-
лари, кучли ѐритгичлар, электроѐритгичлар ва галоген лампаларидан
ҳам фойдаланилади.
Криминалистика мақсадларида фойдаланиладиган ѐритгич ап-
паратурасини уч тури мавжуд:
-умумий ѐруғлик берувчи;
-муайян йўналишни тутам нурларда ѐритувчи;
-ѐруғликнинг махсус манбаларидан иборат турлари.
Ёруғликнинг махсус манбалари жумласига турли нусхадаги уль-
трабинафша ѐритгичлар: ‖УХ-1‖, ―ультраѐритгич‖, мўъжаз ультраби-
нафша ѐритгич, люминоскоплар, кўк рангдаги нурларга мўлжаллан-
ган асбоблар, электрон-оптика ўзгартириш мосламаси ва бошқалар
киради. Мазкур асбоблар кўриш қийин бўлган ѐки кўринмайдиган
биологик (қон, сперма, сўлак, сийдик, тер, сут ва шу кабилар) излар-
ни; махсус кимѐвий моддаларнинг ѐнилғи-мойлаш материаллари,
елимларни; отилган ўқнинг излари ва шу кабиларни топиш имкония-
тини беради.
Ультрабинафша ва кўк нурларнинг самараси шундан иборатки,
уларнинг таъсири остида юқорида санаб ўтилган объектларнинг ўзи
люминисценциялана бошлайди. Люминисценция ҳодисасини янада
яхшироқ қабул қилиш учун асбоблардан фойдаланиш мўлжал қили-
наѐтган бинони қоронғилаштириш лозим.
Оптика асбоблари ашѐвий далиллар ѐки изларнинг айрим детал-
лари ўз ҳажмига кўра жуда кичик бўлса ва уларни оддий кўз билан
кўриб бўлмаса, уларнинг кўринишини катталаштириб топиш ва
кўздан кечириш учун талаб қилинади. Лупа - тасвирни бевосита кат-
талаштириб берувчи оптик асбоб ҳисобланади. Катталаштириш унча-
лик кўп бўлмаган (2-3 марта) лупалар икки ѐклама қабариқ мусбат
линзадан иборат бўлиб, фокус оралиғи 10ммдан 100 мм гачани таш-
кил этади. Неча марта йириклаштирилишига қараб, лупанинг катта-
лаштириш даражаси белгиланади. Ашѐвий далиллар билан ишлашда
одатда етти баробаргача катталаштирилиб берадиган линзалардан
фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда криминалистика амалиѐтида излар ва бошқа
майда объектларни топиш учун ўрнатиладиган лупалар, ўлчов лупа-
лари, бинокуляр, дактилоскопик лупалар, ѐритувчи лупалар, зарра
лупалари қўлланилади.
Микрообъектларни қидириш ва топиш учун ѐритиладиган ўрна-
тиладиган лупа жуда қулайдир. Бундай лупа гардишига ўрнатилган
асосий линза (3-6 марта катталаштирадиган диаметри 130 мм) ва
қўшимча линзадан иборат оптика тизимини ташкил этади. Қўшимча
линза 4 марта катталаштиришни таъминлаш учун қўлланилади. У
олиб қўйиладиган таянч ѐрдамида асосий линзанинг гардишига му-
стаҳкамланади.
Лупанинг асосий линзаси ўрнатилган гардиш айланаси бўйлаб
жойлаштирилган ѐритгич лампалар объект кўриш майдонининг бир
текис ѐритилишини таъминлайди. Улар қувватни ўзгарувчан ток тар-
моғидан пасайтирувчи трансформатор орқали олади.
Папилляр нақшларни тадқиқ этиш учун дактилоскопик лупадан
фойдаланилади. Унинг гардиши суриладиган тарзда ҳалқа асосига
мустаҳкамлаб қўйилган металл штативига ўрнатилган. Штатив асоси-
га айлана шаклидаги ойна шиша ўрнатилган бўлиб, унинг диаметри
бўйлаб папилляр нақшнинг муайян участкасида (масалан, папилляр
нақшнинг маркази ва делтаси ўртасидан) папилляр чизиқларни са-
нашни енгиллаштирувчи ингичка чизиқ ўтказилган.
Тўқимачилик газламаларини тадқиқ қилиш учун 4 ва 7 баробар
катталаштириб берадиган махсус лупадан фойдаланилади. Бундай
лупа ўрнатгичга эга бўлиб, унинг асоси 1х1 ѐки 2х2 сантиметрли туй-
нукчалардан иборат. Таққосланаѐтган газлама намуналарининг тола-
иплари миқдорини ҳисоблаб чиқишда чеклагич вазифасини бажара-
ди. Таққослама тадқиқ этилганида 1 ѐки 2 сантиметрли ипларнинг
миқдори ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатлар, излар ва бошқа ашѐвий далилларни кўздан кечири-
шда кўзойнаксифат бинокуляр лупалардан фойдаланилади. Бундай
лупа икки линзадан ѐки линзаларнинг икки системасидан ташкил то-
пади. Уларнинг ѐрдамида бир вақтнинг ўзида иккала кўз билан куза-
тув олиб бориш мумкин. Лупалар ѐрдамида катталаштирилган
ҳажмлар етарли даражада бўлмаса, ашѐвий далилларни тадқиқ этиш
учун микроскоп қўлланилади.
Ҳужжатлар, турли хил ашѐвий далиллар, ўқотар қуроллар, соч
толалари, чанг, кукун микроскопда тадқиқ этиладиган объектлар
ҳисобланади.
Микроскоп ашѐ белгиларини бир неча юз марта катталаштириб
кузатиш имконини беради.
Микроскопнинг асосий қисмлари: тубус, ўрнатгич, ашѐ столча-
си, окуляр объектив, конденсор ва ойнадан иборатдир.
Микроскоп объективлари муайян фокус масофаси қанчалик кам
бўлса, катталашиш шунчалик кўп бўлади. Объектив гардишида унинг
ѐруғлик кучи кўрсатилган бўлади.
Микроскопда тадқиқот ўтказилганда объектнинг кучли ва бир
текис ѐритилиши талаб қилинади. Микроскоп учун ѐритгич (масалан,
ОН-5, ОН-7, ОН-9) одатда ѐритиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Криминалистика фаолиятида, хусусан тадқиқотлар ўтказиш
вақтида кўпинча қиѐслама микроскоплар қўлланилади. Бундай мик-
роскопларнинг тузилиши тенг икки қисмга бўлинган бир кўриш май-
донида бир вақтнинг ўзида ўзаро қиѐсланадиган иккита объектни ку-
затиш мумкин. Кузатилаѐтган манзара иккита объектив, иккита акс
эттирувчи призма, ажратувчи призма ва окуляр ҳисобига ҳосил бўла-
ди.
Қиѐслама микроскоп ѐрдамида кўпинча ўқ ва гильзалардаги,
бошқа трасология объектларидаги излар тадқиқ этилади.
Бир қатор экспертиза муассасаларида бошқа турдаги микроско-
плар (МИС-6, МИМ-70) ишлатилади. Бундай микроскоп вертикал
йўналишда ѐритиш учун мўлжалланган бўлиб, металл ва қоришмала-
рдан тайѐрланган буюмларнинг кристаллик структурасини ўрганиш,
қалам ва нусха кўчириш қоғози штрихларини дифференциялаш, ке-
сишган штрихлар қандай кетма-кетликда тушганлигини аниқлаш им-
конини беради.
Экспертиза муассасаларида электрон микроскоплар мавжуд
бўлиб, бундай микроскоплар штрихлар, толалар, биологик объектлар
(соч толалари) каби криминалистик тадқиқот объектларининг юксак
даражадаги ечимини билиш имкониятини беради.
Электрон микроскопиянинг дифракцион услуби моддаларнинг
кристаллик структурасининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш
қалам, сиѐҳ, бўѐқ, пластмасса моддаларини ўрганиш имкониятини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |