Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Идентификация объектларининг таснифи



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3-§ Идентификация объектларининг таснифи 
Юқорида таъкидланганидек, идентификациявий тадқиқот жара-
ѐнида битта объектдан ҳосил бўлган бир неча излар, масалан, баҳсли 
қўлѐзма ва гумон остидаги шахс дастхатининг намунаси солиштириб 
кўрилади. Қиѐсланаѐтган бу объектларнинг биринчиси идентифика-
цияланадиган, 
иккинчиси 
идентификациялайдиган 
объектлар 
ҳисобланади. Масалан, эшикни бузиб ўғирлик содир этилган жойда 
турли излар топилади, гумон қилинган шахснинг уйида бузиш қуроли 


топилиб, ундан эксперимент тарзида излар олинади. Жиноят излари 
ва экспериментал излар қиѐсий тадқиқ қилинади. Яшириниб юрган 
шахсни идентификациялаш учун унинг фотосурати ва қўлга олинган 
шахснинг фотосурати қиѐсланиб текширилади. 
Ана шу объектлардаги барча белгилар ва хусусиятлар эмас, бир-
бирига солиштириш мумкин бўлганлари таққосланади. Масалан, жи-
ноят содир этилган жойдан топилган ҳажмли излар бўйича ломнинг 
иссиққа бардошлилиги, электр ўтказувчанлиги, зичлиги ва бошқа 
хоссалари ўрганилмай, унинг из қолдириш хусусиятлари тадқиқ 
қилинади. 
Идентификацияга оид хоссалар объектларнинг ўзаро таъсиридан 
ва изнинг вужудга келиш механизмларидан келиб чиқиб аниқланади. 
Масалан, автомашина юрган йўлда ғилдиракнинг изи қолади, авто-
машина бирор тўсиқликка урилганда радиатор, буфер, кузов ва ма-
шинанинг бошқа қисмларида из қолади. 
Идентификациялайдиган объектда унинг хоссаларини ифода-
лайдиган белгиларгина фойдали ахборот беради. Фақат ўша белгилар 
ўрганилади, қолганлари эътиборга олинмайди. Масалан, оѐқ кийим-
нинг ердаги излари ўрганилаѐтганда из қолдирган тагчармнинг ташқи 
тузилиши, зичлиги, юмшоқлиги ва бошқа хоссалари ўрганилади. 
Тупроқнинг биологик ва кимѐвий таркиби изнинг шаклланишига 
таъсир этмаса, улар тадқиқ қилинмайди. 
Идентификациялайдиган ва идентификацияланувчи объектлар-
дан фойдали ахборотни ажратиб олиш тадқиқотнинг дастлабки 
муҳим вазифаси ҳисобланади. Заруриятга қараб, идентификация-
лайдиган ва идентификацияланувчи объектлар бевосита ва билвосита 
тадқиқот қилинади. Идентификацияланадиган объектдаги хоссалар 
ўзгармаган бўлса, у бевосита тадқиқ этилади. Объект ўзгарган бўлса, 
унинг идентификациялайдиган белгилари илгариги излари орқали, 
яъни билвосита текширилади. 
Бевосита тадқиқот ҳамма ҳолларда ҳам мумкин бўлавермайди. 
Баъзи ҳолатлар ва функционал-динамик белгилар идентификация 
мақсадида фақат уларнинг излари, тасвирлари бўйича ўрганилади. 
Масалан, ѐзув машинкасини идентификациялашда унинг ўзи эмас, 
унда ѐзилган матн текширилади.
Хотиравий 
қиѐфалар 
бўйича 
идентификация 
қилишда 
кўрсатувлар, ѐзма ѐки чизма шаклида ифодаланган қиѐфаси восита-
сида шахсни айнан ўша қидирилаѐтган одам эканлиги ҳал этилади.


Айнанликнинг процессуал шаклида ҳам фарқ бор: тасвирловчи 
материаллар бўйича идентификация кўздан кечириш ва экспертиза 
ўтказишни талаб этса, хотиравий қиѐфа бўйича айнанликни аниқлаш 
сўроқ қилиш ва таниб олиш учун кўрсатиш шаклида амалга ошири-
лади. 
Баъзан қидирилаѐтган объект бир вақтнинг ўзида идентифика-
цияланадиган ва идентификациялайдиган объект бўлиши мумкин. 
Масалан, жабрланган шахснинг баданида из қолдирган автомашинада 
айни вақтда қон изи қолиши мумкин, бармоқ изларини қолдирган 
жиноятчининг қўлида бўѐқ заррачалари топилиши мумкин. 
Идентификациядан фойдаланиб исбот қилишнинг мақсади тер-
гов қилинаѐтган ҳодиса билан боғлиқ объектни топишдан иборат. Бу 
объект қидирилаѐтган ҳисобланади. Амалда исботлашнинг вазифаси 
текширилаѐтган объектлар доирасини мумкин қадар чеклаш ва улар-
нинг орасидан қидирилаѐтган объектни ажратиб олишдан иборат. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish