7.2. Жиноятларнинг олдини олиш таркиби
«Жиноятлар профилактикаси» тушунчасининг таърифи
унинг асосий (ўзига хос) таркибий элементлари ѐки таркибий
қисмларини ажратишни назарда тутади. Бундай чуқур таҳлил-
сиз умумий тушунчани тавсифлаш мумкин эмас. Шу нуқтаи на-
зардан, жиноятлар профилактикаси, энг аввало, ҳаракатни (ҳа-
ракатлар мажмуини) ѐки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ти-
зимини, яъни муайян ижтимоий субъектларнинг жиноятни ву-
жудга келтирувчи шарт-шароит ва сабабларга барҳам бериш
ѐки уларни нейтраллаштириш мақсадида муайян нарсалар ва
ҳодисаларга (омилларга) таъсир кўрсатиш бўйича фаолиятини
англатади. Жуда кўп муаллифлар жиноятлар профилактикаси
деганда айнан ҳаракат (фаолият)ни тушунади. К.Е.Игошев ва
В.С.Устинов жуда тўғри таъкидлаб ўтганидек, ҳуқуқбузарлик-
лар профилактикаси тушунчаси ҳуқуқий тартибга солишнинг
ижтимоий механизми бузилишининг олдини олиш ва бунга йўл
қўймасликка қаратилган давлат ва жамоатчилик фаолиятини
белгилаш учун қўлланилиши лозим.
1
Лекин жиноятлар профилактикаси тушунчасига таъриф бе-
ришда мазкур асосий элемент (ҳаракат ѐки фаолият)ни кўрса-
тиш билан кифояланмаслик керак. Муайянроқ кўринишда жи-
ноятчиликка қарши кураш билан боғлиқ ҳар қандай фаолият,
шу жумладан жиноятлар профилактикаси ҳам криминоген
омилларга барҳам беришга, жиноятчи шахсининг шаклланиши-
га йўл қўймайдиган шарт-шароит яратишга қаратилган ижти-
моий субъектлар ўртасидаги тегишли ижтимоий муносабатлар-
ни англатади. Шу сабабли жиноятларнинг олдини олиш бўйича
фаолиятнинг элементлари жамулжам ҳолда ижтимоий муноса-
батларни тартибга солишнинг ўзига хос тизимини ташкил эта-
ди.
2
Ижтимоий муносабатлар ўз ҳолича мураккаб ижтимоий ҳо-
дисадир. Ҳуқуқ соҳасида улар томонларнинг муайян ҳуқуқлари
ва юридик мажбуриятлари кўринишида намоѐн бўлади. Бино-
барин, профилактика фаолияти нафақат юридик жиҳатдан мус-
таҳкамлаб қўйилган муайян ҳуқуқларни рўѐбга чиқаришни,
1
Қаранг: Игошев К.Е., Устинов В.С. Введение в курс профилактики правонарушений. –
Горький, 1977. – 15-б.
2
Қаранг: Предупреждение преступности. – М., 1986. – 8-б.
103
балки бундай фаолият иштирокчиларининг тегишли мажбу-
риятлари бажарилишини ҳам англатади.
Ижтимоий фаолият ѐки ҳаракатлар мажмуи фаолият субъ-
ектларини назарда тутади, зеро, ҳар қандай фаолият бу фаоли-
ятни амалга оширувчининг мавжудлигини назарда тутади ва
бундай субъектларнинг асосий доирасини белгилаш муҳим на-
зарий ва амалий аҳамият касб этади. Адабиѐтларда профилак-
тика субъектлари доирасини белгилашга нисбатан ҳар хил ѐн-
дашилади. Масалан, А.А.Герцензон, Н.Р.Миронов ва бошқалар
жиноятларнинг олдини олиш субъектлари сифатида фақат дав-
лат ва жамоат ташкилотларини кўрсатадилар.
1
Жиноятларнинг
олдини олиш тушунчасига берилган баъзи бир таърифларда на-
фақат жамоат ташкилотлари, балки фуқаролар ҳам кўрсатил-
маган.
А.Э.Жалинский жиноятлар профилактикаси субъектлари де-
ганда фақат жисмоний шахсларни тушунади ва уларни жиноий
фаолиятга жалб этилганлик даражасига қараб таснифлайди.
2
Ҳолбуки, жиноятларнинг олдини олиш нафақат сўзнинг кенг
маъносидаги ижтимоий жараѐнни давлат томонидан бошқа-
ришнинг ўзига хос усули, балки кўп субъектли комплекс, жи-
ноятчиликка таъсир кўрсатишнинг ҳар хил методлари ва чора-
тадбирларни қамраб олувчи ҳаракатлар тизими ҳамдир.
Ю.Д.Блувштейн профилактика фаолияти субъектининг асо-
сий белгиларини қайд этишни таклиф қилади. Унинг фикрича,
бундай белгилар қаторига қуйидагилар киради:
- жиноятлар профилактикасини тизим тажрибасини ўзлашти-
риш ва ундан фойдаланишга қодир бўлган функция сифатида
изчил амалга ошириш;
- тизимнинг бошқа элементлари билан горизонтал йўналиш-
да (координация) ва вертикал йўналишда (субординация) боғ-
ланганлик;
- ўз хулқ-атворини тизим «бошқарув механизми»нинг ко-
мандаларига мувофиқ йўлга солиш;
- хулқ-атворни таъсир кўрсатувчи объектнинг муайян ҳолат-
лари ва тизим белгилаган чегараларга қараб танлаш имкония-
тининг мавжудлиги.
1
Герцензон А.А., Миронов Н.Р. О некоторых вопросах предупреждения преступности и дру-
гих антиобщественных явлений и борьбы с ними в современных условиях. – М., 1961. – 9-б.
2
Жалинский А.Э. Специальное предупреждение преступлений. – Львов, 1976. – 152-б.
104
Кўрсатиб ўтилган белгилардан биттасига эга бўлмаган ор-
ганлар, ташкилотлар ѐки шахслар ҳам жиноятлар профилакти-
каси субъекти сифатида қаралиши мумкин эмас. Масалан, фао-
лияти бевосита профилактика мақсадларини кўзламаган орган
ѐки ташкилот профилактика субъекти бўла олмайди.
1
Бинобарин, фаолиятининг асосий йўналиши жиноятчиликка
қарши кураш ва унинг олдини олишдан иборат бўлган субъект-
гина профилактика субъекти сифатида тан олиниши мумкин.
Шунга мувофиқ, жиноятлар профилактикасининг ижтимоий
субъектлари доирасига фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган-
лари киради. Бу, энг аввало, ички ишлар органларидир. Улар
мазмуни ва йўналиши ҳар хил бўлган профилактика ишларини
амалга оширади, ўз жиноятлар профилактикаси субъектлари-
нинг муайян кичик тизимига эга бўлади. Ички ишлар органлари
ўзининг жиноятларни профилактика қилиш функциясини бажа-
ра бориб:
- спиртли ичимликлар билан қонунга хилоф равишда савдо
қилувчиларни ва майда безорилик ѐки майда ўғрилик содир эт-
ган пиѐнисталарни, врач кўрсатмасисиз гиѐҳвандлик воситала-
ри истеъмол қилувчиларни, бангихоналар ва фоҳишахоналарни
сақлаб турувчиларни, жиноят содир этишда шубҳа қилинган-
ларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баѐнномалар туза-
ди;
- ҳуқуқбузарларни ушлаш ва уларни ички ишлар органларига
етказишни таъминлайди;
- шахслар, буюмлар, транспорт воситаларини кўздан кечира-
ди, буюмлар ва ҳужжатларни олиб қўяди;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юри-
тишнинг қонунда назарда тутилган бошқа чора-тадбирларини
қўллайди;
- ҳуқуқбузарлик содир этган ҳарбий хизматчиларни ушлай-
ди;
- маъмурий назорат остига олинган шахслар ҳисобини юри-
тади, уларни назорат қилади, уларга нисбатан қонунда назарда
тутилган чеклашларни қўллайди;
- жамоат жойларида инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини
таҳқирловчи ва ижтимоий ахлоққа зид маст ҳолда бўлган шахс-
1
Блувштейн Ю.Д. Предупреждение преступлений в обществе. – Минск, 1980. – 34-б.
105
ларни махсус тиббий муассасаларга ѐки ички ишлар органлари-
нинг навбатчилик қисмларига етказадилар ва ҳ.к.
Бундан ташқари, тергов аппарати ходимлари ҳам муайян
профилактика ишларини амалга оширади.
Тергов бўлинмаларининг профилактика ишини мақсадига
қараб икки турга ажратиш мумкин: а) жиноятларни тўхтатиш
чора-тадбирлари; б) жиноятчилик сабаблари ва шарт-шароити-
ни бартараф этиш чора-тадбирлари.
Тергов аппаратининг профилактика фаолиятига қуйидагилар
киради:
1) жиноят содир этилишига имконият яратадиган сабаблар ва
шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар
киритиш;
2) айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш орқали унинг
жиноий фаолиятни давом эттиришига барҳам бериш;
3) жиноят содир этилишига йўл қўйган шахсларни жавоб-
гарликка тортиш;
4) иш материалларидан профилактика фаолиятида фойдала-
ниш;
5) жиноят содир этилган корхоналар, муассасалар ва ташки-
лотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари билан
учрашиш ва суҳбатлашиш.
Тиббий ҳушѐрхоналар ҳам катта профилактика ишини олиб
боради.
Ички ишлар органларининг тиббий ҳушѐрхоналари стати-
стика маълумотларини таҳлил қилиб, қуйидаги группавий ва
шахсий профилактика ишларини амалга оширади:
1) спритли ичимликларни суиистеъмол қилувчи шахслар би-
лан суҳбатлар ўтказиш;
2) аниқланган ва махсус ҳисобга олинган шахслар (сурунка-
ли пиѐнисталар, руҳий касаллар, даволаш-меҳнат профилакто-
рийсидан қайтган шахслар) тўғрисида соғлиқни сақлаш идора-
ларига хабар бериш.
Ички ишлар органлари ѐшлар ва вояга етмаганлар ўртасида
жуда муҳим профилактика ишларини олиб боради.
Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаларининг ходимлари
профилактика фаолиятининг асосий мақсадига эришиш учун
қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:
106
1) ҳуқуқбузар ўсмирларни, ўсмирларнинг ғайриҳуқуқий
йўналишдаги гуруҳларини аниқлаш, вояга етмаганлар жиноят-
ларининг олдини олиш ва уларни тўхтатиш, бунда ижтимоий
адаптация ва реабилитация ишининг шакл ва усулларини, шу-
нингдек фуқаровий-ҳуқуқий ва маъмурий таъсир кўрсатиш чо-
ра-тадбирларини қўллаш;
2) болалар ва ўсмирлар жиноятчилиги, ҳуқуқбузарлиги ва
назоратсизлигига имконият яратувчи ташкилотчилар ва дало-
латчиларни, ота-оналар ѐки бошқа шахсларни аниқлаш, улар-
нинг салбий таъсирини жиноят, оила, фуқаролик қонунчилиги
талабларига мувофиқ тўхтатиш;
3) вояга етмаганларнинг жиноятлари, ҳуқуқбузарликлари ва
назоратсизлиги масалаларида оммавий ахборот воситалари
орқали аҳолига ҳуқуқий ѐрдам кўрсатиш.
Ўз навбатида, кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун
вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаларининг ходимлари:
а) ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва уларнинг ғайриижтимоий
хулқ-атворига қонун ҳужжатларига мувофиқ чек қўйиш мақса-
дида болалар ва ўсмирлар оммавий тарзда бўлиб турадиган
жойларда профилактика ишлари ва операциялар ташкил этади-
лар ва ўтказадилар;
б) жиноий қилмиш содир этган ўсмирларни ушлайдилар ва
вояга етмаганларни жамиятдан ажратиш, адаптация ва реабили-
тация муассасаларига етказадилар;
в) жиноят содир этишга мойил ўсмирлар, болалар ва ўсмир-
лар жиноятчилиги, ҳуқуқбузарлиги ва назоратсизлигига имко-
ният яратувчи ташкилотчилар ва далолатчилар, ота-оналар ѐки
бошқа шахслар ҳақида маълумотларни тегишли органлар ва му-
ассасалардан сўраб оладилар ва уларга нисбатан тегишли чора
кўрадилар;
г) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ўсмирларни жино-
ий жавобгарлик ѐшига тўлгунга қадар махсус ѐпиқ ўқув муасса-
саларига юборадилар;
д) вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни
фош этиш ва тергов қилишда қатнашадилар;
е) озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаб қайт-
ган вояга етмаганлар такроран жиноят содир этишининг олдини
олиш мақсадида жиноят-ижроия тизими муассасалари билан
ҳамкорликда, тегишли идоралар ва муассасалар орқали бундай
107
шахсларга ишга жойлашиш ва жамиятга мослашишда ѐрдам бе-
радилар ва ҳоказо.
Профилактик таъсир кўрсатиш объектларининг доирасига
кўра, вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари фаолияти-
нинг уч асосий йўналишини фарқлаш мумкин:
а) барча вояга етмаганларга нисбатан ўтказиладиган умумий
профилактика;
б) вояга етмаганларнинг муайян гуруҳлари ѐки тоифаларига
нисбатан ўтказиладиган махсус (группавий) профилактика;
в) муайян вояга етмаган шахсларга нисбатан ўтказиладиган
индивидуал профилактика.
Умумий профилактика чора-тадбирларини амалга оширишда
вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари энг аввало ижти-
моий муносабатларнинг турли соҳаларида рўй бериши мумкин
бўлган криминоген ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш би-
лан шуғулланади.
Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаларига тушадиган
криминоген ҳолатлар ҳақидаги ахборот манбалари қуйидаги-
лардан иборат:
а) бўлинма хизмат кўрсатадиган ҳудудда содир этилган
ҳуқуқбузарликлар ҳолати, таркиби ва динамикаси тўғрисидаги
маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш материаллари;
б) фуқаролар, жамоат ѐки давлат ташкилотларининг хабар-
лари;
в) ички ишлар бўлимлари тергов қилаѐтган муайян жиноят
ишларининг материаллари;
г) судлардаги фуқаролик ишларига оид материаллар;
д) махсус тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олинган
материаллар;
е) оммавий ахборот воситалари: телевидение, матбуот, радио
хабарлари ва ҳ.к.
Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари ўз фаолиятини
умумий профилактика тадбирлари режаларига асосан амалга
оширади. Мазкур режалар барча мавжуд материалларни пухта
ва ҳар томонлама ўрганиш асосида ҳар чоракда ѐки ҳар ойда ту-
зилади. Режаларда доим қуйидаги асосий тадбирлар акс эттири-
лиши лозим:
а) вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари-
нинг ўзи бевосита ўтказувчи тадбирлар;
108
б) ички ишлар бўлимларининг ходимлари бошқа давлат ва
жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказувчи тадбирлар;
в) вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари ички ишлар
органларининг бошқа бўлинмалари ѐки хизматлари билан ҳам-
корликда ўтказувчи тадбирлар.
Махсус (группавий) профилактика вояга етмаганлар билан
ишлаш бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан вояга
етмаганларнинг муайян гуруҳлари ѐки тоифаларига нисбатан
амалга оширилади. Бунда вояга етмаганлар билан ишлаш
бўлинмаларининг мансабдор шахслари:
а) ўсмирлар маст ҳолатга келишига сабаб бўлган ѐки уларни
ичкиликбозлик, жиноий фаолият, тиланчилик қилиш, қимор
ўйнаш, проституция билан шуғулланишга мажбур қилган, гиѐҳ-
вандлик воситалари ѐки психотроп моддалар истеъмол қилишга
жалб этган шахсларни;
б) ҳуқуқбузар ўсмирлар ғайриижтимоий гуруҳларга мансуб-
лигини, ушбу гуруҳларнинг сардорлари ва фаол иштирокчила-
рини, улар йиғиладиган жойларни ва улар жиноят содир этувчи
объектларни;
в) ғайриижтимоий хулқ-атвори бошқа шахсларни уларга
нисбатан жиноят содир этишига туртки бериши мумкин бўлган
ўсмирларни;
г) болалар билан шафқатсиз муомалада бўладиган, уларни
калтаклайдиган ѐки вояга етмаганларга нисбатан бошқа ғай-
риҳуқуқий ҳаракатлар содир этадиган ота-оналарни ѐки бошқа
шахсларни;
д) ўсмирлар томонидан ўғирланган мол-мулкка ўхшаш бу-
юмларни эгаллаш ҳолатларини, шунингдек вояга етмаганлар
спиртли ичимликлар, бошқа буюм ва ашѐлар харид қилишга
сарфлаган пул маблағларининг манбалари тўғрисидаги маълу-
мотларни аниқлайдилар.
Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар
ва назоратсизликнинг индивидуал профилактикаси вояга етма-
ганлар билан ишлаш бўлинмаларининг мансабдор шахслари
томонидан барча вояга етмаганларга, шунингдек умумий таъ-
лим мактабларининг ўқувчиларига нисбатан амалга оширилади.
Индивидуал профилактика қуйидаги босқичлардан ташкил
топади:
109
а) профилактика қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқ-
лаш;
б) шахсни ва унинг турмуш тарзини ҳар томонлама ва объек-
тив тарзда ўрганиш;
в) вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаларида кузатув
ишини юритиш орқали ҳисобга олиш;
г) бевосита профилактика ишини амалга ошириш.
Индивидуал-профилактик таъсир кўрсатиш шаклларидан
бири ўқувчиларни вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинма-
ларига олиб келишдир. Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлин-
маларига:
а) жиноий жавобгарлик ѐшига тўлгунга қадар ижтимоий
хавфли қилмиш содир этган;
б) жамоат тартибига дахл этувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик-
лар содир этган;
в) вояга етмаганларни жамиятдан вақтинчалик ажратиш,
адаптация ва реабилитация қилиш марказларини ўзбошимчалик
билан тарк этган;
г) ўн олти ѐшга тўлмасдан, шунингдек 16-18 ѐшда оилани
ўзбошимчалик билан тарк этган, шахси аниқланмаган, назорат
ва ѐрдамга муҳтож бўлган;
д) адашиб қолган ѐки ташлаб кетилган болалар ва ўсмирлар
олиб келиниши мумкин.
Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларини профилактика қи-
лишда участка назоратчилари муҳим роль ўйнайди. Участка на-
зоратчиларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ўзи хизмат кўрсатаѐтган ҳудудда тартибнинг сақланишини
таъминлаш;
- жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, уларни аниқлаш ва уларни тўхтатиш;
- қонун ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлар доираси-
да суриштирув ва маъмурий иш юритувни амалга ошириш;
- ўзига берилган ваколатлар доирасида жиноятларни фош
этишда ва жиноятчиларни қидиришда қатнашиш;
- ўзига бириктирилган маъмурий участкаларда жамоат тар-
тибини сақлашни таъминлашда патрулларга ѐрдам бериш;
- юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва қо-
нуний манфаатларини ҳимоя қилишда ѐрдам кўрсатиш.
110
Шундай қилиб, жиноятлар профилактикасининг маълум тар-
кибий қисмлари ҳақида тасаввур ҳосил қилгач, биз унинг уму-
мий тушунчасини таърифлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |