Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

3-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ 
 
1. Сабабиятни билишнинг асосий принциплари
2. Жиноятчилик сабаблари тўғрисидаги асосий назариялари 
3. Жиноятчилик сабабларини таснифлаш муаммоси
3.1. Сабабиятни билишнинг асосий принциплари
 
Криминологияда сабабият – энг мураккаб муаммолардан би-
ридир. Шу сабабли унга изчил ва муфассал ѐндашиш зарур. 
Хўш, сабабиятни билишнинг асосий методологик қоидалари 
қайси? 
Ҳар қандай ҳодисаларнинг келиб чиқишини тавсифловчи 
умумий категория «детерминация» (лотинча determinare – аниқ-
лаш) деб аталади. 
Детерминация ҳодисалар, жараѐнлар ва ҳолатларнинг объек-
тив тарздаги мавжуд бўлган боғликлигидир. Атрофимизда мав-
жуд ҳар бир ҳодиса улкан дунѐга минглаб ришталар билан боғ-
ланади ва пировардида умумий универсал алоқа ва ўзаро боғла-
нишларнинг ягона жараѐнини вужудга келтиради. 
Диалектика қонуни мавжуд барча нарсалар ва ҳодисалар 
муттасил ҳаракатда бўлади деб ўргатади. Ҳар бир ҳодисанинг 
ҳаракати шу ҳодиса муносабатларининг рўѐбга чиқиш жараѐ-
нидир. Борлиқнинг умумий боғланиши объектив дунѐ фаолияти 
ва ривожланишининг энг универсал қонуниятларидан биридир. 
Ҳар бир ҳодиса, объектив борлиқнинг исталган предмети ва 
жараѐни воқеаларнинг умумий занжиридаги муайян бир 
бўғин

лаҳза
дир. 
Материя ҳаракатининг асосий шаклларига мувофиқ одатда 
борлиқнинг нисбатан мустақил жабҳалари фарқланади. Бу 
жабҳаларнинг ҳар бирида борлиқ ҳодисаларининг умумий боғ-
ланиши ўзига хос тарзда, чунончи: элементар зарралар шакли-
да, механик, физик, кимѐвий, биологик ва ниҳоят, ижтимоий 
кўринишда намоѐн бўлади. Ҳодисаларнинг умумий боғланиши 
ўз чўққисига фақат ўзининг ижтимоий кўринишидагина етади. 
Шу боисдан бу кўриниш унинг энг олий шакли ҳисобланади. 
Детерминациянинг бир қанча турлари мавжуд: ҳолатлар боғ-
ланиши, функциялар боғланиши, корреляция, сабабият ва ҳока-
зо.


31 
Сабабий боғланиш детерминациянинг асосий тури ѐки де-
терминация ҳақидаги таълимотнинг ўзагидир. Сабабият детер-
минациянинг ички мазмунини, унинг моҳиятини ташкил этади. 
Сабабий боғланиш ҳам умумийлик, муқаррарлик, замон ва 
маконда узлуксизлик каби ўзига хос хусусиятларга эгадир. Ўз 
табиатига кўра сабабият – ирсий боғланишдир, чунки сабаб му-
айян оқибатга олиб келади. 
Ҳодисаларнинг сабабий боғланиши шундан иборатки, бир 
ҳодиса муқаррар тарзда бошқа ҳодисани келтириб чиқаради. 
Ҳар қандай ҳодиса ўз сабабига эга бўлади, яъни сабабсиз ҳоди-
салар бўлмайди. Ҳар қандай ҳодиса бирон-бир сабаб билан бел-
гиланади. Худди шунингдек, бирон-бир оқибатни келтириб 
чиқармайдиган сабаб ҳам мавжуд эмас. Сабабият нафақат бир-
бирига таъсир кўрсатувчи муайян ҳодисаларни тавсифлайди, 
балки ҳодисанинг ўзгаришига сабаб бўладиган муайян меха-
низмни ҳам ифодалайди. 
Сабабият категорияси нафақат сабабни, балки шарт, натижа 
(оқибат)ни, улар ўртасидаги боғланишни ҳамда сабаб ва оқибат 
ўртасидаги тескари алоқани ҳам қамраб олади. Ҳар қандай са-
баб ҳар хил шартлар билан таъсирга киришади. Сабаб ва шарт 
ўртасидаги фарқ нимада кўринади? У – шартлидир. 
Бироқ, оқибатни келтириб чиқарадиган сабаб оқибат келиб 
чиқиши учун зарур бўлган ҳодисанинг муайян тарзда ривожла-
нишини таъминлайди. 
Фалсафада боғлиқ, зарур ва етарли шартлар фарқланади.
Сабаб пайдо бўлиш жойи ва вақтининг тафсилотлари билан 
боғлиқ шартлар ҳисобланади.
Оқибат рўй бериши учун зарур бўлган шартлар зарур шарт-
лар деб топилади.
«Барча зарур шартлар мажмуи етарли шартларни ташкил 
этади, - деб ѐзади В.Н.Кудрявцев. – Етарли шартлар ва сабаб 
мавжуд бўлса, оқибат муқаррар тарзда рўй беради»
1

Атрофлича таҳлил қилганда сабаб ва шарт ўртасидаги фарқ 
нисбий эканлиги англашилади. Сабабнинг ирсий хусусиятигина 
сабаб оқибатни келтириб чиқаришини, шарт эса бунга имко-
ният яратиши, яъни кўмаклашишини кўрсатади. Буни фақат му-
айян ҳолат бўйича аниқлаш зарур. 
1
Кудрявцев В.Н. Понятия советской криминологии. – М., 1985. – 35-б.


32 
Сабаб ва оқибат муайян қонуниятлар билан боғлиқ. Қонуни-
ятлар динамик ва статистик бўлади. 
Динамик қонун – бир хилда, бирон-бир истисносиз амалга 
ошувчи ҳодисалар туркуми қонунидир (масалан, бутун олам 
тортишиш қонуни). 
Ижтимоий ҳодисалар соҳасида кўпроқ статистик қонуният-
лар намоѐн бўлади. Бу ерда бир эмас, жуда кўп сабабий боғла-
нишлар мавжуд бўлиб, улар жамулжам ҳолда оммавий ҳодиса-
ларни (масалан, жиноятчиликни) вужудга келтиради. 
Жамият – ўз-ўзидан ривожланувчи ҳодиса, ҳар қандай ри-
вожланиш эса – қарама-қаршиликлар курашидир. Бу умуман 
тизимнинг ва унинг муайян элементларининг хоссалари ўрта-
сида қарама-қаршиликни назарда тутади. 
Ижтимоий сабабларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар 
нарсалар ѐки моддий жисмлар сифатида амал қилмайди, балки 
ҳолат, жараѐн, муносабатлар кўринишида намоѐн бўлади. 
Методологияда «муносабат» категорияси барча ҳодисалар-
нинг ўзаро боғланиш вақти, деб таърифланади. Бу боғланиш-
нинг муайян шакли ижтимоий муносабат сифатида амал қила-
ди. 
Ижтимоий мавжудот сифатидаги бош бўғинни ташкил этув-
чи инсон фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар 
алоҳида хусусиятга эгадир. Одам ўзи яратган нарсалар билан 
муайян муносабатларга киришади. Билиш субъекти ўзини ўзи 
кузатади ва ўзига одам сифатида қарай бошлайди, бошқа одам-
га эса ўзига ўхшаш мавжудот сифатида муносабатда бўлади. 
Инсон онгининг ижтимоий табиати ва билиш жараѐнида ижти-
моий онгни ўрганиш зарурлиги шу билан изоҳланади. 
Ижтимоий муносабатлар одамлар ўртасида ҳам амалий (шу 
жумладан билиш), ҳам маънавий ҳаѐт фаолияти жараѐнида юза-
га келади. Шунинг учун ҳам ижтимоий муносабатлар тизимида 
энг аввало ишлаб чиқариш муносабатлари фарқланади. Ушбу 
муносабатлар бошқа ижтимоий муносабатлар (сиѐсий, ҳуқуқий, 
диний, ахлоқий ва ҳ.к.) мазмунини белгилайди. 
Ижтимоий муносабат мазмунига кўра ҳам, таркиби жиҳати-
дан ҳам мураккаб ҳодисадир. Ижтимоий муносабатнинг асосий 
элементлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: жамият, 
давлат ва уларнинг қонун-қоидалари, тузилмалари, вакиллари; 
одамларнинг ҳар хил бирлашмалари ва жамоалари, алоҳида 


33 
шахслар; моддий борлиқ предметлари ҳамда ҳар хил шакллар-
да, шу жумладан ҳуқуқий шаклда намоѐн бўлувчи ижтимоий 
муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги боғланиш. 
Ҳар қандай шахс муайян жиноятни содир этар экан, ижти-
моий муносабатнинг у ѐки бу элементларига тажовуз қилади, 
уларнинг ўзаро боғланишини бузади ва шу тариқа муносабат 
иштирокчиларининг манфаатларига бевосита ѐки билвосита за-
рар етказади. 
Кўриб турганимиздек, сабабий боғланиш инсон, айниқса, 
унинг онги билан узвийдир. У инсон хулқ-атворининг мотиви 
ѐки мақсади кўринишида намоѐн бўлади. Ижтимоий ҳаѐт соҳа-
сидаги сабабий боғланишнинг муҳим хусусияти ана шундан 
иборат. 
Юқорида айтилганлардан баъзи бир хулосалар чиқариш 
мумкин. 
Биринчидан,
ғайриижтимоий ҳодисалар, шу жумладан жи-
ноятчилик фақат ижтимоий муносабатлар доирасида ўз сабаб-
ларига эга бўлади, шу сабабли асосан ижтимоий хусусият касб 
этади. Умуман олганда, бу ҳаѐтнинг иқтисодий шароитларини, 
инсон психологиясини, унинг эҳтиѐжлари, манфаатлари, хулқ-
атвор мотивлари ва мақсадларини, кичик ва катта ижтимоий гу-
руҳдаги одамларнинг ўзаро муносабатларини (оила, ишлаб 
чиқариш муносабатлари, яқин муҳитини), қарашлари, эътиқод-
лари, қадриятлари ва мўлжалларини қамраб олади. Бинобарин, 
жиноятчилик сабаблари муаммолари ижтимоий институтлар 
нуқтаи назаридан ўрганилиши лозим. 
Иккинчидан,
жиноятлар ва жиноятчиликнинг бирон-бир яго-
на сабабини кўрсатиш методологик жиҳатдан нотўғри бўлар 
эди. Сабаб – комплекс ҳодиса. Тўғри, бу ерда ҳал қилувчи, асо-
сий, туб ҳамда иккинчи даражали, юзаки, ташқи ва ички, объек-
тив ва субъектив сабаблар фарқланиши мумкин. 
Учинчидан,
бинобарин, жиноятчилик сабаблари муаммосига 
бир томонлама эмас, балки кўп томонлама ѐндашиш ҳам мум-
кинки, уни тушунтириш билан боғлиқ изланишлар тарихи буни 
тасдиқлайди. 


34 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish