Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Экология соҳасидаги жиноятларнинг сабаблари ва



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

18.3. Экология соҳасидаги жиноятларнинг сабаблари ва
уларга имконият яратувчи омиллар 
Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг сабаблар мажмуида 
кўп сонли ва ранг-баранг омиллар ўзаро таъсирга киришади. 
Умумий ва сурункали амал қилувчи омиллар инсон билан таби-
атнинг ўзаро таъсирланиш жараѐни, унинг мазмуни ва хусусия-
тини белгиловчи ижтимоий муносабатларга хос бўлган қарама-
қаршиликлардан келиб чиқади. Бу қарама-қаршиликларнинг ак-
сарияти замирида сўнгги йилларда мамлакатимизда юз бераѐт-
ган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар натижасида юз бераѐт-
ган салбий жараѐнлар ѐтади.
Ўзбекистон режали иқтисодиѐтдан бозор муносабатларига 
ўтиши муайян ижобий натижалар билан бир қаторда жамият, 
давлат ва унинг фуқаролари иқтисодий ва экологик манфаатла-
ри ўртасида мутаносибликнинг йўқолишига олиб келди, атороф 
табиий муҳитнинг беқарорлашиш жараѐнларини тезлаштирди, 
экология соҳасида жиноятлар содир этишнинг янги омиллари 
пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратди.
Бу омилларнинг аксарияти ишлаб чиқариш соҳасида амал 
қилади. Атроф табиий муҳитни зарарлантирувчи корхоналар 
иши уни муҳофаза қилиш учун катта харажатлар қилишни 
тақозо этади. Ишлаб чиқариш жараѐни иштирокчилари табиат-
дан оқилона фойдаланиш талабларига риоя этмасдан, ишлаб 
чиқаришнинг рентабеллигини оширишга ҳаракат қилиши қо-
нунбузарликка туртки беради.
Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг умумий сабаблари 
инсон ва табиат ўзаро таъсирга киришиш чоғида юзага келувчи 


234 
қарама-қаршиликлар соҳасида ѐтади. Бу қарама-қаршиликлар 
иқтисодий беқарорлик шароитида экология соҳасида ғайриҳу-
қуқий ва баъзан жиноий хатти-ҳаракатлар учун шарт-шароит 
яратади.
Экология соҳасидаги жиноятларга доир жиноят ишларини 
ўрганиш мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган эко-
логия соҳасидаги жиноятлар ҳамда мансаб мавқеига эга бўлма-
ган шахслар томонидан содир этиладиган экология соҳасидаги 
жиноятларни ажратиш имконини беради. Бу жиноятлар қасддан 
ѐки эҳтиѐтсизлик орқасида содир этилиши, тамагирлик ѐки 
бошқа хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Экология соҳасида мансабдор шахслар томонидан содир 
этиладиган жиноятлар одатда ижтимоий хавфлилик даражаси-
нинг юқорилиги билан ажралиб туради, баъзан экологияга жуда 
катта, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарар етказади. Бу асосан 
экология соҳасида мансабдорлик жиноятига сабаб бўлган қара-
ма-қаршиликлар замирида ташкилий-бошқарув ѐки маъмурий-
хўжалик вазифаларини бажариш ѐтиши билан боғлиқ. Режа-
лаштириш, тақсимлаш, оператив бошқариш, ташкилий тузил-
малар ташкил этиш, назорат, жамиятнинг атроф муҳит билан 
ўзаро таъсирини техник-технологик жиҳатдан ҳамда ресурслар 
билан таъминлаш вазифалари айни шу соҳада амалга оширила-
ди.
Шундай қилиб, экологик жиҳатдан муҳим қарорлар қабул 
қилиш ваколатига эга мансабдор шахслар кўп сонлидир. Маз-
кур шахсларнинг экология соҳасидаги ғайриҳуқуқий хулқ-атво-
рига қуйидагилар салбий таъсир кўрсатади: экологик аҳамиятга 
молик фаолиятда табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўз 
вақтида ўтказишдан воз кечиш ҳисобига фойдали қазилмалар ва 
хом ашѐ ресурслари олишни арзонлаштиришга ҳаракат қилиш; 
табиий ресурсларни қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш-
ни асоссиз равишда соддалаштириш ѐки тезлаштириш ва ҳ.к.
Ишлаб чиқаришнинг айрим тармоқлари ҳамда транспорт-
нинг атроф муҳитни ифлослантиришда иштирокини баҳолашга 
доир маълумотларни келтириш мумкин. Биринчи ўринни кўп 
йиллардан бери металлургия саноати эгаллаб келади. Унинг 
фаолиятидан ифлосланиш улуши қарийб 40% ни ташкил этади. 
Атроф табиий муҳитнинг ифлосланишида иссиқлик электро-
станцияларининг улуши – 30%, нефть қазиб олиш ҳамда кимѐ 


235 
саноатининг улуши – 20%, автомобиль транспортининг улуши 
– тахминан 10-15%, ишлаб чиқариш бошқа тармоқларининг 
улуши – 7-10%. 
Экология соҳасида жиноятлар қасддан ҳам, эҳтиѐтсизлик 
орқасида ҳам содир этилиши мумкин. Қасддан жиноят содир 
этувчиларга эгоизм, жамоат манфаатларига беписандлик, эко-
логия қонунчилигига ҳурматсизлик ва ҳоказолар хос.
Экология соҳасида эҳтиѐтсизлик орқасида мансабдорлик жи-
ноятлари одатда енгилтаклик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш 
масалаларини тартибга солувчи қонунларга ҳурматсизлик, 
уқувсизлик, бошбошдоқлик ва назоратсизлик хос бўлган шахс-
лар томонидан содир этилади.
Экология соҳасида мансаб мавқеига эга бўлмаган шахслар 
томонидан содир этиладиган жиноятлар жумласига аввало ов 
ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш, дарахтлар, бошқа ўр-
мон экинларини ғайриқонуний кесиш киради.
Ушбу тоифадаги жиноятларнинг умумий сабаблари жумла-
сига қуйидагилар киради: овчилик, балиқчилик ва бошқа фао-
лият соҳаларини тартибга солишда мавжуд жиддий камчилик-
лар; эҳтиѐжларни қондиришнинг қонуний воситалари лозим да-
ражада ривожланмаганлиги; жиноий фаолиятга назорат чорала-
ри билан самарали таъсир кўрсатилмаслиги; экология соҳасида-
ги жиноятлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик назарда 
тутилган қонунчилик самарали қўлланилмаслиги (айрим жино-
ятчиларнинг жазосизлиги) ва ҳ.к. 
Субъектив сабаблар жумласига қуйидагилар киради: эколо-
гик ва ҳуқуқий онг даражасининг пастлиги; аҳоли айрим гуруҳ-
ларининг мазкур жиноятларга бефарқлиги.
Кўрсатиб ўтилган жиноятларнинг сабаблари ғайриҳуқуқий 
фаолият билан шуғулланишнинг экологик-географик шарт-
шароитлари билан узвий боғлиқ. Бу асосан ов ѐки балиқ овлаш 
билан фаол шуғулланиш имконияти сақланган ҳудудлардир. 
Сўнгги йилларда экология соҳасидаги жиноятларнинг ер ос-
ти бойликларини ғайриқонуний қазиб олиш, доривор гиѐҳлар 
ўстириш каби турлари ҳам ривожланмоқда.
Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг мансабдорлик билан 
боғлиқ бўлмаган иқтисодий омиллари ранг-барангдир. Улар-
нинг жумласига, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, тур-
муш даражасининг пасайиши, ишсизлик, бепул ѐки имтиѐзли 


236 
даволаниш имкониятининг йўқолиши киради. Айни шу сабаб-
ларга кўра браконьерлик, ерни шахсий эҳтиѐжлар учун ўзбо-
шимчалик билан эгаллаб олиш, алоҳида муҳофаза қилинадиган 
ҳудудлар режимини бузиш кенг тарқалмоқда. Бу жиноятларни 
содир этувчи шахслар иқтисодий қийинчиликлар натижасида 
қонуний тирикчилик манбаларини йўқотиб, кўпинча қонунни 
бузишга мажбур бўлмоқдалар. Аммо бу жиноятларни тамагир-
лик ниятида содир этувчи шахслар сони ҳам анчагина.
Экология соҳасидаги ижтимоий муносабатларни қонун йўли 
билан тартибга солиш асосан ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик 
фаолияти салбий оқибатларининг олдини олишга эмас, балки бу 
оқибатлар юзага келганидан сўнг уларни тугатишга қаратил-
ганки, бу экологик нуқтаи назардан ҳам, иқтисодий нуқтаи на-
зардан ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Қонунчиликда экологик 
чеклашлар ҳамда табиатдан фойдаланиш режимлари тизими 
етарли даражада ўз аксини топмаган, қонунчиликни экологияни 
муҳофаза қилишга йўналтириш концепцияси мавжуд эмас.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка назорат органлари ҳам-
да корхоналар мансабдор шахсларининг атроф табиий муҳитни 
муҳофаза қилиш соҳасидаги фаоллиги сезиларли даражада таъ-
сир кўрсатмоқда.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish