Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу: ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

17-мавзу: ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ 
ҒАЙРИҚОНУНИЙ МУОМАЛАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ 
ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ 
1. Гиѐҳвандлик воситаларнинг ғайриқонуний муомаласи ту-
шунчаси ва криминологик тавсифи. 
2. Гиѐҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи 
билан боғлиқ жиноятларнинг ҳолати, тузилиши ва динамикаси-
нинг умумий тавсифи. 
17.1. Гиѐҳвандлик воситаларнинг ғайриқонуний
муомаласи тушунчаси ва криминологик тавсифи 
«Гиѐҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи» 
тушунчаси гиѐҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чи-
қиш), транзит тарзида ўтказиш, сақлаш, бериш, реализасия қи-
лиш, тақсимлаш, олиш, ташиш, жўнатиш, ишлаб чиқариш, та-
йѐрлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш, шунингдек, 
таркибида гиѐҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етишти-
ришдан иборат ғайриқонуний ҳаракатларнинг йиғиндисидир. 
Гиѐҳвандлик воситалари – бу инсон организмига маxсус 
(рағбатлантирувчи, қўзғатувчи, азобловчи, галлюсиноген) таъ-
сир кўрсатувчи, унда бу воситаларни муттасил истеъмол қи-
лишга мойилликни пайдо қилувчи келиб чиқиши синтетик ѐки 
табиий бўлган моддалар, таркибида гиѐҳвандлик моддаси бўл-
ган препаратлар ва ўсимликлардир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
тасдиқланган Гиѐҳвандлик воситалари рўйxатларига киритил-
ган гиѐҳвандлик воситалари, псиxотроп моддалар ва прекур-
сорларгина гиѐҳвандлик воситалари сифатида eьтироф eтилади.
Гиѐҳвандлик воситалари жумласига киритилмаган моддалар 
(бир қатор анальгетиклар, маиший кимѐ воситалари ва ҳ.к.)ни 
суиистеъмол қилиш заҳарвандлик - токсикомания деб аталади. 
Кўпинча токсикоманияда ҳам гиѐҳвандликдаги сингари боғлиқ-
лик ва ўзгарган реактивлик кўринишлари намоѐн бўлади, бироқ 
уларнинг ифодаланиш даражаси нисбатан пастроқдир. Шунга 
қарамай, бу моддаларнинг истеъмол қилиниши оқибатида гиѐҳ-
вандликдагидан кам бўлмаган шаxснинг руҳий ва жисмоний бу-


222 
зилишига олиб келади
1
. Шу боисдан ҳам заҳарвандлик модда-
лари (токсикантлар)нинг бир қисми маьлум вақтдан сўнг гиѐҳ-
вандлик воситаларининг расмий рўйxатига киритилиши мум-
кин, деб ўйлаймиз. «Наркотизм» атамасига келсак, бу атама
янги эмас, уни М.Н.Гернет ва В.Г.Введенский, ўз асарларида 
қўлланганлар
2

Гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш туфайли вужуд-
га келадиган - наркотик мастлик, заҳарвандлик моддаларининг 
таъсири эса -заҳарли мастлик деб аталади. Агар гангитиш мақ-
садида (гиѐҳвандлик воситалари жумласига киритилмаган) тиб-
бий препаратлар қўлланса, дори-дармонларни истеъмол қилиш 
натижасидаги мастлик ҳақида гап боради
3
. Бироқ кейинчалик 
бу атама маxсус ва юридик адабиѐтларда қўлланилмай қолган. 
У фақат 1970 йилнинг бошларидан эътиборан қўлланила бош-
ланди. Бир қатор муаллифларнинг фикрича, бу тушунча нисба-
тан кенг қамровли бўлиб, тўлиқ ѐки қисман гиѐҳвандлик ту-
шунчасини ҳам ўз ичига олади. Бундай ѐндашув тиббий жиҳати 
ѐрқин намоѐн бўлган гиѐҳвандликдан ҳар xил кўринишлари 
қонунда тақиқланган салбий ижтимоий ҳодисани турли йиллар-
да бир мамлакатда гиѐҳвандлик воситаси ҳисобланмаслиги ѐки 
улар қаторига киритилиши мумкин
4

Юқорида айтилганларга асосланиб гиѐҳвандлик воситалари-
га қуйидагича таьриф бериш мумкин. Марказий асаб тизимига 
(қўзғатувчи, тинчлантирувчи, галлюсиноген ва ҳ.к.) таъсир 
кўрсатувчи табиий ѐки суньий табиатга эга бўлган, шунингдек, 
дори препаратлари, ўсимликлар (бу ўсимликларнинг қисмлари); 
доимий равишда уларнинг истеъмол қилиниши натижасида қа-
тьий руҳий ва жисмоний боғликдик (гиѐҳвандлик)ни вужудга 
келтирувчи, кейинчалик истеъмол қилиш тўxтатилганида аб-
стиненсиянинг ривожланиши ва истеъмол дозасининг кўпайи-
ши (толерантлик)ни вужудга келтирувчи агар уларнинг ис-
теъмол қилиниши ижтимоий xавфли кўринишларда ва улар 
қонунда гиѐҳвандлик воситалари деб белгиланган бўлса, бундай 
моддалар гиѐҳвандлик воситалари дейилади. 
1
Вальдман А.В., Бабаян Э.А., Звартау Э.Э. Псиxофармакологические и медико-правовые ас-
пекты токсикомании. - М.: Медицина, 1988. - С. 228. 
2
Гернет М.Н. Наркотизм, преступность и уголовный закон //Право и жизнь. - 1924. №3-4; 
Введенский В.Г. Наркотизм и преступность. - М.: 1925. - С.14. 
3
Пятницкая И.Н. Клиническая наркология. - С.332. 
4
Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. М: -Юристь, 1996. -С.542-544. 


223 
Енг кенг тарқалган гиѐҳвандлик воситалари жумласига қуйи-
дагилар киради: 

наша ва ундан тайѐрланган гиѐҳвандлик воситалари (ма-
риxуана, наша ѐки «план» ва ҳ.к.); 

кўкнори ва ундан тайѐрланган гиѐҳвандлик воситалари 
(афюн, таряк, морфий, героин, промедол, кодеин ва ҳ.к.); 

кокаин ва ундан тайѐрланган гиѐҳвандлик воситалари; 

лизергин кислотаси – ЛСД; 

кимѐвий синтез қилинган воситалар (амфетомин, триме-
тилфентанил ва ҳ.к.). 
Гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш бартараф этили-
ши қийин бўлган ѐки бартараф eтиб бўлмайдиган жисмоний ва 
руҳий боғлиқликка олиб келади.
Аҳолининг гиѐҳвандлик воситалари истеъмол қилишга бери-
лиши: 

миллатнинг ялпи жисмоний, руҳий ва маънавий таназзул-
га учрашига; мамлакат иқтисоди, фуқаролар турмуши ва мудо-
фаа қобилиятининг таянчи бўлиши керак бўлган жуда кўп 
одамларнинг шаxсий деградасиясига; 

аҳолининг насл қолдириш қобилиятига ва келгуси авлод-
ларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатилишига; 

жиноятчиликнинг оммавий негизлари яратилишига; 

виктимлик даражаси юқори бўлган шаxсларнинг кўпайи-
шига; 

қуролли кучларнинг жанговар қобилиятига путур етиши-
га; 

гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мойил 
шаxсларни профилактика қилиш, даволаш, уларга ҳуқуқий таъ-
сир кўрсатиш ва бошқа шунга ўxшаш тадбирларга давлат ва жа-
мият томонидан катта маблагларнинг ажратилишига олиб кела-
ди. 
«Псиxотроп моддалар» атамасига тўxталадиган бўлсак, ушбу 
моддалар билан боғлиқ бўлган қонунга xилоф операсиялар учун 
Ўзбекистон Республикаси ЖКда ҳам жавобгарлик белгиланган. 
Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан псиxотроп моддаларга келиб 
чиқиши суньий ва табиий бўлган, БМТнинг 1971 йилги Конвен-
сияда шундай модда, деб классификасия қилинган моддалар 


224 
киради
1
. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексидаги 
янги «псиxотроп модда» атамаси бугунги кунда чуқур ҳуқуқий 
маьно касб eтдики, бу 1999 йили қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг «Гиѐҳвандлик воситалари ва псиxотроп мод-
далар тўғрисида»ги қонунида ҳам ўз аксини топди. Ҳуқуқий 
нуқтаи назардан псиxотроп моддалар жумласига фақат гиѐҳ-
вандлик воситаларини назорат қилиш Давлат комиссияси томо-
нидан тасдиқланган псиxотроп моддалар Рўйxати (3-рўйxат)да 
санаб ўтилган. Ушбу рўйxат Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиѐҳвандлик воситаларини назорат 
қилиш Давлат комиссияси, Республика Ички ишлар вазирлиги 
ва Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим eтилади ҳам-
да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
тасдикланади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish