Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Рим нотиқлиги 
Эрамиздан аввалги аср бошларида Рим истилочилари Юнонистон 
ҳудудларини ҳам эгаллаб Рим империясига асос солдилар. Натижада, 
Юнонистоннинг буюк маданияти ва санъати империянинг барча ҳудудларига ўз 
таъсирини кўрсатди, кенг тарқала бошлади. Машҳур Юнон илм-фан, маданият 
вакиллари, санъат намояндалари Италия пойтахти Римга келдилар. Халқни ўз 
санъати намуналаридан баҳраманд қилдилар, илм-фан сирларини ўргатишга 
киришдилар.
Қадимий Афина маърифат, маданиятнинг ўчоғи бўлиб қолди. Барибир, 
римлик талаба учун Афинада таҳсил олиш фахр ҳисобланарди. Рим 
истилочилари зулмидан юнон маданияти озми-кўпми инқирозга юз тутди. Бу 
“насиба”дан Юнон нотиқлик санъати ҳам бебаҳра қолмади. Бир вақтлар гуллаб 
яшнаган Афина давлатида нотиқлик санъати беқиёс тараққий этган бўлса, бу 
жараён энди секин-аста Римга кўча бошлади. Афина жаҳон нотиқлик санъати 
юксак тараққий этган маданият маркази сифатида тарихда қолди. Афина 
нотиқлиги барча даврлар нотиқлик санъати ривожида йўлчи юлдуз бўлиб 
порлаб келмоқда. 
Маданият маркази Римга кўчгандан сўнг Юнон нотиқлиги асосида Рим 
нотиқлик санъати тараққий эта бошлади. Тарихга мурожаат қилинса, эрамиздан 
аввалги аср бошларида Рим империясида қулдорлик сиёсати кучайган бир давр 
эди. У давр қул ва қулдор ўртасидаги кескин курашлар, қулларнинг 


70 
норозилигига сабаб бўлган давр сифатида тарихда муҳрланиб қолган. Ана 
шундай кескин курашлар жараёнида ижтимоий сиёсий ҳаётда сўз санъатига 
эътибор кучайди. Халқ орасида эркин фикрлаш демократик руҳ фаоллаша 
бошлади. Давлат арбоблари бундай шароитда ҳарбий қурол аслаҳалардан кўра, 
нотиқлик – сўз санъати билан қуролланишга эътибор қарата бошладилар. 
Натижада нотиқлик санъатига эҳтиёж туғилиб, бу санъат тез ривожлана 
бошлади. Бу давр Рим нотиқлик мактабидан Катон, ака-ука Гракхлар, Марк 
Антоний, Цицерон каби машҳур нотиқлар етишиб чиқди. 
Катон − Римнинг таниқли давлат арбоби ва истеъдодли нотиқларидан 
бири. Катон эрамиздан аввалги 234-115 йилларда яшаган. Катон фаолиятини 
дастлаб ҳарбий соҳадан бошлаган. Рим империясида лашкарбоши, сенатор 
лавозимларида хизмат қилган. Ўз бурчини адо этишда ватан ва халқига меҳр-
садоқат руҳи сезилиб турган.
Марк Портиус Катон маърифатли оилада тарбия топган. Ёшлигидан сўз 
санъати – нотиқликка қизиқиш уйғонган. Секин-аста нотиқлик санъати руҳида 
тарбия топа бошлайди. Катон фавқулодда қобилият эгаси эди. Шу боис у ҳар 
қандай мавзуни ёрқин ва жонли баён этиш истеъдодига эга бўлган. Ўз олдига 
қўйган мақсад сари интилиш кучли бўлган. Буни нутқ матнларини тайёрлаш 
жараёнида ҳам сезиш мумкин. У нутқ жараёнида қиёслаш, қарама-қарши 
қўйиш усулларини қойилмақом қўллай олган. Натижада тингловчиларнинг 
олқиш ва эътирофига сазовор бўлган. 
Катон нутққа муайян тайёргарлик кўриш афзаллигини алоҳида 
таъкидлайди. Унинг фикрича, нотиқ, авваламбор, нутқ мавзусини чуқур ва 
атрофлича ўрганиши лозим. Бу нотиқ учун бирламчи шарт деб қўйилган. 
Шундагина нотиқ ўз чиқишларида муваффақият қозонади, эътибор топади деб 
қараган. Катоннинг нотиқлик санъатига доир бундай фикрлари ҳозирги вақтда 
ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Катоннинг машҳур “Мавзуни чуқур ўрган, 
сўзнинг ўзи келади” деган ғояси нотиқлар учун дастуриламал вазифасини ўтаб 
келмоқда. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish