Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Юнонистонда суд нотиқлиги. Синегорлар



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Юнонистонда суд нотиқлиги. Синегорлар 
Юнонистон полисларида, хусусан, Афина давлатида эътиборли ва 
аҳамиятга молик нотиқлик йўналишларидан бири суд нотиқлиги эди. Суд 
нотиқлигининг вужудга келиши учун бу даврда Юнонистонда шарт ва 
шароитлар мавжуд бўла бошлади. Антик демократия қоидаларига биноан 
фуқаролар ўзи хоҳлаган иши юзасидан хоҳлаган пайтда судга мурожаат қилиш, 
шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш учун имконият мавжуд эди. Ўз навбатида, 
суд ҳайъати ҳам одилона йўл тутар, суд қатнашчиларининг манфаатларини 
демократик асосда ҳал қилишга ҳаракат қилар эди. Бундай суд жараёнларида 
даъвогар ёки ҳимояланувчининг ўз манфаати юзасидан чиқишлари ҳам 
аҳамиятга молик ҳисобланарди. Улар кўпинча нотиқлик санъати билан 
қуролланиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилишарди. Шу боис суд ҳукми фойдаси 
қайси томон манфаатига ҳал бўлиши ҳам нотиқлик маҳорати билан боғлиқ 
бўлиб қоларди. Нотиқлик санъатини пухта ўзлаштирган томон вакиллари 
гуноҳсиз эканлигини суд жараёнида исботлай олса, ҳукм улар фойдасига ҳал 
бўларди. Демак, антик давр суд тизимидаги шундай демократик тамойиллар 
нотиқлик санъатининг яна бир поғона ўсишига туртки бўлди.
Антик суд жараёни қонун–қоидаларига биноан жабрланувчи ўз ҳуқуқини 
ҳимоя қилиши лозим эди. Бундан аёл фуқаролар ҳам мустасно бўлмаган. Улар 
«ўз ишини ўзи олиб бориши» лозим эди. Бироқ судланувчи бундай 
шахсларнинг даъвогар томон нотиқлари асос ва далилларига дош бера 
олмаслиги табиий эди. Шу боис ҳам антик суд тизимида судланувчиларнинг 
ҳам махсус нотиқларни ёллашига, улардан ёрдам олишга рухсат бериларди. 
Бундай нотиқлик санъати соҳиблари синегорлар деб аталарди. Уларнинг нутқи 
эса синегория дейилган. Ана шу синегорлар бугунги кунда суд ҳайъатининг 
ажралмас қисми ҳисобланган адвокатларнинг илк авлоди ҳисобланади. 
Синегорлар моҳир нотиқ бўлиши билан бир қаторда юриспруденциядан махсус 
таълим олишган. Шу боис уларда судланувчининг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши 
учун эҳтиёж туғилган. Бу эса хизмат ҳақи эвазига амалга оширилган. 
Синегорлар суд жараёнида жабрланувчи ҳимоясидаги шахсни оқлаш учун 
билим, тажриба ва маҳоратларини ишга солишган. Судланувчи ишни чуқур 


64 
ўрганиб, юриспруденциянинг амалдаги қоидалари асосида оқлаш учун асос 
бўлган фикр-мулоҳазаларни қоғозга туширган. Нотиқлик санъатидан 
фойдаланиб суд жараёнида ўз фикрини ўтказишга, ютиб чиқишга интилганлар. 
Синегорлар суд нотиқлик санъатида нафақат муҳим рол ўйнади, балки тубдан 
бурилиш ясади дейиш ўринлидир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish