Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/132
Sana05.04.2022
Hajmi0,74 Mb.
#529198
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   132
Bog'liq
2 5199475288139896662

Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган 
бўлинмалардан ассосий воситалар ва бошқа активлар келиб 
тушди
0110-0190 ва
бошқалар
4110
2
Ажратилган бўлинмаларга мол-мулк (асосий воситалар ва 
бошқа активлар) ажратилди
4110
0110-0190 ва
бошқалар
3
Ажратилган бўлинмалар ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш 
учун пул маблағлари ажратилди
4110
5010, 5110
4
Ажратилган бўлинмалар томонидан асосий воситалар 
қайтарилди
0110-0190
4110
5
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун ажратилган бўлинмалар,
шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари 
келиб тушди
5010-5530
4110, 4120
6
Ажратилган бўлинмаларга моддий қийматликлар берилди 
(1500-счётдан фойдаланилганда)
4110
1510
7
Материаллар қийматидаги фарқ ажратилган бўлинмалар 
ҳисобига уларга берилган материаллар бўйича ҳисобдан 
чиқарилди (1610-счётни қўллаганда)
4110
1610
3-§. Ходимларга берилган бўнакларни
ҳисобга олувчи счётлар (4200)
179. Корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик
харажатлари учун ҳисобдорлик асосида, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган
бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги
счётларда амалга оширилади:
4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар";
4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар";
4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар";
4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар".
180. Ҳисобдорликка берилган суммага, ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга
олувчи счётлар (4200) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, жумладан 5010
"Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари"
счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга


олувчи счётлар (4200) харажатлар ва сотиб олинган қийматликлар ҳисобга олинадиган
счётлар билан ёки амалга оширилган харажатларнинг турига қараб бошқа счётлар билан
боғланган ҳолда кредитланади.
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) корхона кассасига
қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг
кредитида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул
маблағлари" счётларининг дебетида акс эттирилиши лозим.
181. 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига
меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар
ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилиши
ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари,
ушбу счётда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттириладиган, яъни 6710 "Меҳнат
ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счётининг дебети ва 4210 "Меҳнат ҳақи
бўйича берилган бўнаклар" счётининг кредитида меҳнат ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар
ҳисобга олинади.
182. 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига
хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига
юборилаётган ходимга Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари
харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2730,
2015 йил 9 ноябрь) мувофиқ, чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валюта бўнак
берилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга
айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган
чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.
Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар
қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини
ҳисоблаш асосида берилади.
183. 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" счётида
умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозларни нақд пулга
ҳамда корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда сотиб олиш учун берилган
бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш
тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
184. 4290 "Ходимга берилган бошқа бўнаклар" счётида 4210 - 4230-счётларда акс
эттирилмаган корхона ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) бўйича аналитик
ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади.
185. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг
боғланиши:

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish