ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2002 й.
N 1181
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
09.09.2002 й
N 103
БУЙРУҒИ
Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(21-сон БҲМС) “Хўжаликюритувчи субъектларнинг молия-хўжалик
фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режасива уни қўллаш бўйича
йўриқнома”нитасдиқлаш тўғрисида
2002 йил 2 ноябрдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига асосан ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ
БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий
стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС)
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби
счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги томонидан 2000 йил 30 мартда 37-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 930,
2000 йил 1 июнь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 53-сон буйруғи
“Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС)
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби
счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида” (рўйхат рақами 930-1, 2001 йил 29 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари,
давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 12-
сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 декабрдаги 128-сон
қарори “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС)
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби
счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”
(рўйхат рақами 930-2, 2001 йил 29 декабрь).
3. Мазкур буйруқ билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия
ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари учун у
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб ўн кун ўтгач, биржалар учун - 2003 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан
қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2004 йил 1 январдан бошлаб
амалга киритилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |