148. 2940 "Прокатдаги буюмлар" счётида прокатга (ижарага) бериш учун
мўлжалланган буюмларнинг нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
149. 2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар" счётида товарлар билан банд ва
бўш турган идишларнинг (чакана савдо корхоналаридаги ва умумий овқатланиш
корхоналарининг буфетларидаги шиша идишлардан ташқари) нақдлиги ва ҳаракати
ҳисобга олинади.
Савдо корхоналари товарлар билан банд ва бўш бўлган идишларнинг ҳаракатини
уларнинг таркиби ва баҳосидан келиб чиққан ҳолда идишлар гуруҳи баҳоси бўйича
ўрнатиладиган ўртача ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишлари мумкин. Бунда идишларни
сотиб олиш баҳоси билан ўртача ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ 9390 "Бошқа операцион
даромадлар" счётида ёки 9490 "Бошқа операцион харажатлар" счётида олиб борилади.
150. 2960 "Комиссияга берилган товарлар" счётида бошқа корхоналарга комиссия ва
консигнация шартномаси бўйича берилган товарлар ҳисобга олинади.
151. 2970 "Йўлдаги товарлар" счётида ҳисобот даври охирида йўлда қолган (омборга
келиб тушмаган) товарлар ҳисобга олинади.
152. 2980 "Савдо устамаси" счёти агар чакана савдо ва умумий овқатланиш
корхоналарида товарлар ҳисобда сотиш баҳосида юритилса, товарларнинг савдо устама
(чегирма)лари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Умумий овқатланиш корхоналарида ушбу счётда омборхоналар, буфетлар ва
ошхоналардаги мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг савдо устамалари,
шунингдек ошхона ва буфет маҳсулотларига сотиш баҳосида уларнинг қийматига
белгиланган тартибда қўйиладиган устама суммалари ҳисобга олинади.
2980 "Савдо устамаси" счёти товарлар кирим қилинганда савдо устамаси суммасига
кредитланиб, сотилган, чиқарилган ёки табиий йўқотиш натижасида ҳисобдан
чиқарилган, яроқсиз, бузилган, камомад ва ҳоказоларда товарлар бўйича савдо устамаси
суммасига дебетланади. Савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми
2980 "Савдо устамаси" счётининг дебетида ва 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи"
счётининг кредитида акс эттирилади. Савдо устамаси суммасининг сотилмай қолган
товарлар қолдиғига тўғри келадиган қисми йўқлама қилиш опислари асосида, ўрнатилган
меъёрларга мувофиқ, товарларга тегишли устамани аниқлаш орқали аниқлаштирилади.
Чакана савдо корхоналарида сотилмаган товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо
устамаси суммаси ой бошида товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси
суммаси ва 2980 "Савдо устамаси" счёти дебети бўйича айланма суммасига (бошқа
ҳисобдан чиқаришларга) камайтирилган 2980 "Савдо устамаси" счёти кредити бўйича
айланмани бир ойда сотилган товарлар суммаси (ҳисоб баҳолари бўйича) ва ой охиридаги
товарлар қолдиғига (ҳисоб баҳолари бўйича) нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган
фоиз бўйича аниқланиши мумкин.
153. 2990 "Бошқа товарлар" счётида 2910 - 2950 счётларда акс эттирилмайдиган
бошқа товарлар ҳисобга олинади.
Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) бўйича аналитик ҳисоб моддий жавобгар
шахслар, товарларнинг номлари (нави, гуруҳлари, тойлар) ва товарларнинг сақланиш
жойлари бўйича юритилади.
154. Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: