Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/132
Sana05.04.2022
Hajmi0,74 Mb.
#529198
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132
Bog'liq
2 5199475288139896662

Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Келгуси давр харажатларида ҳисобга олинадиган ишларни 
амалга ошириш учун материаллар, тайёр маҳсулотлар 
чиқарилди
3190
1010-1090, 2810


2
Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган ишларни амалга 
оширишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган 
хизматлари
3190
2310
3
Келгуси даврлар харажатларига тааллуқли бўлган умумишлаб
чиқариш харажатлари улуши ҳисобдан чиқарилди
3190
2510
4
Келгуси йилга обуна бўйича харажатлар амалга оширилди
3120
5110
5
Келгуси давр харажатларига тегишли бўлган моддий 
қийматликлар ёки ишлар учун мол етказиб берувчиларга ва 
пудратчиларга бўлган қарзлар
3190
6010, 7010
6
Келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган 
бошқа тўланадиган счётлар
3190
Мажбуриятларни 
ҳисобга олувчи 
счётлар
7
Келгуси давр харажатларининг улуши навбатдаги ҳисобот 
даври келганда тегишли харажатлар счётларига ўтказилди
Харажатларни 
ҳисобга олувчи 
счётлар
3110-3190
2-§. Кечиктирилган харажатларни
ҳисобга олувчи счётлар (3200)
162. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган
харажатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда
амалга оширилади:
3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи";
3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар";
3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар".
163. 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётида
вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми ҳисобга
олинади.
Вақтинчалик фарқларга тегишли солиқларнинг ҳисобланиши умумий суммада 6410
"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг кредитида ва жорий қисми
3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетида акс
эттирилади.
Кечиктирилган солиқларнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга
ўтказиш 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг
дебети ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг
кредитида акс эттирилади.
Солиқни кечиктирилган харажатларнинг тегишли суммасига камайтириш юз
берадиган давр келганда солиқ суммаси 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари
бўйича)" счётининг дебетида ва 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда
солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 3210 "Вақтинчалик фарқлар
бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетидаги қолдиқ жорий ҳисобот
даврида бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтирилиши лозим бўлган
солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
164. 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар" счёти қопланиш
муддати давомида харажатларга тақсимланиб бориладиган облигация дисконт
(чегирма)лар бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган харажатларининг жорий


қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан
қўлланилади. Облигацияларни чегирма билан сотиш 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича
кечиктирилган харажатлар" ёки 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган харажатлар" счётлари дисконт (чегирма)лар суммаси ва олинган суммага
пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетида ва 6830 "Тўланадиган облигациялар"
ёки 7830 "Тўланадиган облигациялар" счётининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар
бўйича жорий дисконт (чегирма)лар ҳисобланганда 9610 "Фоизлар кўринишидаги
харажатлар" счёти дебетланади ва 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган
харажатлар" счёти кредитланади.
165. Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми
0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счётида ҳисобга олинадиган ва
келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олиш назарда
тутилмаган харажатлар киради. Масалан, саноатнинг мавсумий тармоқларида ишлаб
чиқаришга тайёргарлик, ернинг рекультивацияси ва бошқалар билан боғлиқ харажатлар.
3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг дебетида бошқа кечиктирилган
харажатлар 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти билан
боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Бу харажатларни жорий харажатларга ўтказиш
даврининг вақти келганида улар 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счётининг
кредитидан ушбу харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетига
ўтказилади.
3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи", 3220 "Дисконт
(чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар", 3290 "Бошқа кечиктирилган
харажатлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган харажатларнинг ҳар бир
тури, ҳар бир даври ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича юритилади.
166. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)нинг боғланиши:

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish