Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши
|
5110
|
4810, 4820
|
2
|
Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар
|
5110
|
4710
|
3
|
Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилишидан тушган тушумлар
|
5110
|
4010
|
4
|
Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб счётига топширилди
|
5110
|
5010
|
5
|
Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди
|
5530
|
5110
|
6
|
Банкка қайтарилган чек ва аккредитивлар бўйича суммалар ҳисоб-китоб счётига ўтказилди
|
5110
|
5510, 5520
|
7
|
Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши
|
5110
|
5830
|
8
|
Илгари берилган бўнак қайтарилди
|
5110
|
4310-4390
|
9
|
Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши
|
5110
|
4860
|
10
|
Олинган бўнаклар суммаси
|
5110
|
6310-6390
|
11
|
Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши
|
5110
|
4610
|
12
|
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши
|
5110
|
8410
|
13
|
Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун)
|
5010
|
5110
|
14
|
Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши
|
8610, 8620
|
5110
|
15
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши
|
6010
|
5110
|
16
|
Берилган бўнаклар суммаси
|
4310-4330
|
5110
|
17
|
Илгари олинган бўнакларни қайтарилиши
|
6300, 7310
|
5110
|
18
|
Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши
|
6410
|
5110
|
19
|
Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши
|
6510-6530
|
5110
|
20
|
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши
|
6610
|
5110
|
21
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши
|
6110, 6120
|
5110
|
22
|
Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши
|
6810-6840
|
5110
|
23
|
Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши
|
6950
|
5110
|
24
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши
|
6920
|
5110
|
25
|
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди
|
6910, 6950
|
5110
|
226. Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар ҳудудидаги банклар счётларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
227. 5210 “Мамлакат ичида валюта счётлари” ва 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” счётларининг дебетида валюта счётларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида аниқланган корхонанинг валюта счетининг дебети ёки кредитига хатолик билан ўтказилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
228. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200)нинг боғланиши