Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши
|
0110-0190
|
0810
|
2
|
Асосий воситаларни ҳақиқий таннархи бўйича харид қилиниши (бошланғич қиймати)
|
0110-0190
|
0820
|
3
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган объектларни молиявий ижара шартномаси тугагандан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги сатр)
|
0110-0190
|
0310
|
4
|
Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши
|
0110-0190
|
4610
|
5
|
Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши
|
0110-0190
|
8530
|
6
|
Асосий воситаларнинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши
|
0110-0190
|
6110, 6120
|
7
|
Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатдан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши
|
0110-0190
|
0890
|
8
|
Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш
|
0111
|
0850
|
9
|
Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш
|
0112
|
0860
|
10
|
Ишчи ва маҳсулдор хайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши
|
0170
|
0840
|
11
|
Асосий воситаларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши
б) қийматининг камайтирилиши
|
0110-0199
8510
|
8510
0110-0199
|
12
|
Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш
|
9210
|
0110-0190
|
13
|
Ажратилган бўлинмаларга асосий воситаларни берилиши
|
4110
|
0110-0190
|
14
|
Қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар
|
0199
|
0110-0190
|
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини
ҳисобга олувчи счётлар (0200)
24. Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";
0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши";
0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";
0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши";
0240 "Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши";
0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши";
0260 "Транспорт воситаларининг эскириши";
0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши";
0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши";
0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";
0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши".
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
25. Асосий воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-БҲМС) "Асосий воситалар"да (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёрлар ва усуллар бўйича ҳисоблаб ёзилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
26. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:
а) маҳсулдор ҳайвонларга;
б) кутубхона фондларига;
в) ҳокимият қарамоғидаги ободонлаштириш иншоотларига;
г) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга; (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)
д) музей қийматликларига;
е) санъат ва архитектура ёдгорликларига;
ж) умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобил йўлларига;
з) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга.
27. 0211-0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
28. 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.
29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
30. Ижарага берувчи корхоналар жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар.
31. Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |