Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
|
2010, 2310, 2710
|
0211-0299
|
2
|
Умумишлабчиқариш мақсадида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскриш ҳисоблаш
|
2510
|
0211-0299
|
3
|
Савдо корхоналарида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
|
9410
|
0211-0299
|
4
|
Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
|
9420
|
0211-0299
|
5
|
Қуйидаги мақсадларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:
а) янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
б) умумий ёки якка тартибда ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда;
в) қазиб чиқарувчи тармоқлардаги тайёргарлик ишларида.
|
9440
|
0211-0299
|
6
|
Ишчи хайвонларга эскириш ҳисоблаш
|
2010, 2310
|
0270
|
7
|
Кўп йиллик ўсимликларга эскириш ҳисоблаш
|
2010
|
0280
|
8
|
Жорий (қисқа муддатли) ижарага берилган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
|
9430
|
0220-0299
|
9
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган эскириш суммасини ўтказиш
|
0299
|
0211-0290
|
10
|
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин ижарага берувчига қайтариладиган асосий воситаларнинг эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
0299
|
0310
|
11
|
Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш:
а) қиймати оширилганда
б) қиймати камайтирилганда
|
8510
0211-0299
|
0211-0299
8510
|
12
|
Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
0211-0290
|
9210
|
3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган
асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)
33. Корхона молиявий ижара шартномаси бўйича олган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётда амалга оширилади. Ушбу счёт ижарачи корхоналарда қўлланилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
34. Корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби баланс-дан ташқари 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида юритилади.
35. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-БҲМС) "Молиявий ижара"га (2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 220-модда) мувофиқ амалга оширилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
36. Корхонага молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётининг дебети ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" ҳамда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида акс эттирилади.
37. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
38. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади:
а) ижарачида 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётининг дебети ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида;
б) ижарага берувчида 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебети ва 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
39. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва "0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади.
Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити ва 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Аналитик ҳисоб 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича юритилади.
40. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |