100.Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасининг тарафлари кимлар ва уларнинг ҳуқуқ-мажбуриятларини ёритиб беринг. 2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Молия агенти: 2.1.1.шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган миқдорда Мижозга пул маблағини 200__“___” __________гача бериш; 2.1.2.Мижоз учун бухгалтерия ҳисоби юритиш, шунингдек Мижозга бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш; 2.1.3. Агар Мижознинг мажбуриятлари Молия агентига бажарилишини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан унинг фойдасига воз кечилган бўлса, Мижозга ҳисобот тақдим этиш ҳамда Мижознинг талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган қарзидан ортиб қолган суммани Мижозга бериш мажбуриятини олади. 2.2. Мижоз: 2.2.1. шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган пул талабномаси ва уни исботловчи барча ҳужжатларни Молия агентига 200__“___” __________гача бериш; 2.2.2. Агар Молия агенти қарздордан олган пул маблағлари Мижознинг Молия агентига талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган қарзи суммасидан кам бўлиб чиқса, қарзнинг қолдиғи учун Молия агенти олдида жавобгар бўлиш мажбуриятини олади. 3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 3.1. Мижоз бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун молия агенти олдида жавобгар бўлади. 3.2. Молия агенти бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган талабномани ижрога тақдим этганида қарздор бу талабномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Мижоз жавобгар бўлмайди. 3.3. Молия агенти Мижоздан пул талабномасини сотиб олиб, шу йўл билан уни молияласа, Молия агенти қарздор талабни бажариш учун тўлайдиган ҳамма суммани олиш ҳуқуқини қўлга 393 киритади, Мижоз эса Молия агенти олган суммалар у сотиб олган талабноманинг баҳосидан кам бўлиб чиққанлиги учун Молия агенти олдида жавобгар бўлмайди. 3.4. Молия агенти Мижозга шартноманинг 2.1.1-бандида кўрсатилган муддатда пул маблағини бермаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун ___фоиз, лекин ушбу сумманинг _____ фоизидан ошмайдиган миқдорида пеня тўлайди. 3.5. Мижоз Молия агентига шартноманинг 2.2.1-бандида кўрсатилган муддатда пул талабномаси ва уни исоботловчи барча ҳужжатларни бермаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кунга ___фоиз, лекин пул талабномаси суммасининг __ фоизидан ошмайдиган миқдорида пеня тўлайди. 3.6 Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар. 3.7. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади