88.Кира ҳақи тушунчасини ёритиб беринг.
715-модда. Кира ҳақи
Агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинади.
Умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган тарифлар асосида жорий этилади.
Ташувчи томонидан юк эгасининг талаби билан бажариладиган ва тарифларда назарда тутилмаган иш ва хизматлар учун тарафларнинг келишувига мувофиқ ҳақ тўланади.
Агар қонун ҳужжатларида, ташиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, ташувчи ташиш учун топширилган юкларни ўзига тегишли кира ҳақини ва ташиш бўйича бошқа тўловларни таъминлаш мақсадида ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
89.Юк ёки багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ва уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун ташувчининг жавобгарлиги нимадан иборат.
721-модда. Юк ёки багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ва уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун ташувчининг жавобгарлиги
Агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ва багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади.
Юк ёки багажни ташиш вақтида етказилган зарар ташувчи томонидан қуйидаги миқдорда тўланади:
юк ёки багаж йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда — йўқолган ёки кам чиққан юк ёхуд багажнинг қиймати миқдорида;
юк ёки багажга шикаст етказилган (бузилган) тақдирда — унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) юк ёки багажни тиклаш мумкин бўлмаганида эса, унинг қиймати миқдорида;
баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган юк ёки багаж йўқолган тақдирда — юк ёки багажнинг эълон қилинган қиймати миқдорида.
Транспорт ташкилоти реал зарарни тўлаш билан бирга йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юкни ташиш учун олган кира ҳақини, агар у юкнинг баҳосига кирмаса, жўнатувчи (олувчи)га қайтариб беради.
Жўнатувчи ташувчидан юклар йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши (бузилиши) туфайли етказилган бошқа зарарни ҳам тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юк йўқолганлиги, кам чиққанлиги, шикастланганлиги (бузилганлиги) учун бир йўналишда ҳар хил транспортда ташувчилар юк жўнатувчи (юк олувчи) олдида солидар жавобгар бўладилар.
Агар охирги ташувчи юкнинг кечикиб келишида ташувчиларнинг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, юкнинг кечикиб келганлиги учун жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |