Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ- бузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)



Download 344,68 Kb.
bet20/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

231-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ- бузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)
Мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
1. Негатор даъво ўз номини лотинча ифодадан олган бўлиб, у
инкор этиш маъносини англатади. Даъвогар жавобгарнинг серви
тутини инкор этади: ахир айнан сервитут ўз ашёсига эга бўлган мулкдорни бошқа шахснинг сервитут ҳуқуқи эгаси учун
ноқулайликларни келтириб чиқарадиган, мулк ҳуқуқини тўлақонли
амалга оширишига чекловларни жорий этади ва бунга кўникишга
мажбур этади. шу сабабли жавобгар сервитутни тан олмаган
ҳолатларда, даъвогар ундан ўз мол-мулкидан фойдаланишига
тўсқинликларнинг тўхтатилишини талаб этиб чиққан. Замонавий
қонунчиликда негатор даъво деганда нафақат мулкдор билан унга
тўсқинлик қилувчи ҳуқуқ бузувчи ўртасида сервитут мавжуд бўлган
ҳолатлар, балки кенг доирали бошқа вазиятлар ҳам қамраб олинади.
Негатор даъво ҳам худди виндикация даъвоси каби ҳимояланишнинг ашёвий воситаси ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки,агар тарафлар ўртасида шахсий (мажбуриятли) ҳуқуқий муносабатлар
очиқ-ойдин мавжуд бўлса, худди шу нарса тегишли низони ҳал
этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Низо фақат тарафлар ўртасида
бошқа ҳеч қандай алоқадорлик мавжуд бўлмаган ва фақатгина
жавобгар томонидан ашёга кўрсатилган таъсирнинг қонунийлиги
устида низолашилаётган ҳолатда кўриб чиқилиши мумкин.
Негатор даъво бинолардаги умумий фойдаланиладиган турар жой
ва нотурар жой эгалари бўлган қўшнилар ўртасида ўртадан девор
урилганлиги ва шунга ўхшаш қурилиш ишлари олиб борилганлиги
натижасида умумий хоналардан фойдаланишда тўсқинлик вужудга
келиши сабабидан туғилган низоларни ҳал этишда қўлланилади.
Айни вақтда негатор даъво воситасида фақат тўсқинликларни
йўқотиш чорасини кўриш мумкин, аммо барча фойдаланувчиларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўзда тутадиган қандайдир тартиб
ўрнатишнинг иложи бўлмайди. Негатор даъводан умумий фойдаланишда бўлган объектлар бўйича харажатларни тақсимлаш,
жавобгар зиммасига қандайдир сарф-харажатларни юклаш учун ҳам
қўллаб бўлмайди.
2. шарҳланаётган моддада мулкдорга эгалик қилишдан маҳрум
этмайдиган тўсқинликлардан ҳимояланиш имконини тақдим этади.
мана шундай даъво негатор даъво деб аталади ва мол-мулкдан
фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашга
йўналтирилган бўлади. Бундай ишларда даъвогар мулкнинг эгаси
бўлса, жавобгар эса ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли мулкдорни ўз мол-мулкидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқидан
маҳрум этган шахсдир



Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish