19.Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартибини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг.
210-модда. Уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартиби
Белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Давлатга қарашли уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади.
Кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.
-- Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг турар жойга бўлган конституциявий ҳуқуқларининг кафолатланиши. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида турар жойга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114- сонли “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида” қарори, 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Уларга асосан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи қуйидагилар натижасида вужудга келади: якка тартибда уй-жой қуриш; якка тартибда қурувчиларнинг ширкатлари томонидан уй-жой қуриш; уй-жой облигацияларини олиш; уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларида иштирок этиш; олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш; умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга бериш; мерос олиш; хусусийлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида турар жойни эркин танлаш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, хусусий мулкнинг, жумладан турар жойи дахлсизлиги ва давлат ҳимоясида эканлиги каби ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилган. Конституциядаги қоидаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, уларда уй-жойга нисбатан ҳуқуқларнинг қуйидаги жиҳатлари ўз ифодасини топган, деб ҳисоблаш мумкин: ҳар ким ўзида мавжуд бўлган турар жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқига эга; 7 ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга; уй-жойга бўлган ҳуқуқдан ўзбошимчалик билан маҳрум этилиши мумкин эмас; уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш давлатнинг мажбуриятлари таркибига киради; турли уй-жой фондлари амал қилади; ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш ва уларга бепул ёки тегишли ҳақ эвазига имтиёзли асосда турар жой бериш амалга оширилади
Do'stlaringiz bilan baham: |