Хизмат турар-жойларидан кўчириш тўғрисидаги даъволар;
Фуқароларга тегишли бўлган уйларнинг бузилиши сабабли уларга турар-жойлар берилиши тўғрисидаги даъволар;
Муаллифлик шартномаси бўйича тўланган ҳақни муаллифдан ундириш ҳақидаги даъволар; Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мулкий низолар; Боқувчисини йўқотганлик натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар.
Суд қандай ҳолларда иш муҳокамасини кейинга қолдириши мумкин? 223-модда. Иш муҳокамасини кейинга қолдириш Суд иш муҳокамасини қуйидаги ҳолларда кейинга қолдириши мумкин:
1) тартиб фуқаролар томонидан оммавий тарзда бузилганда;
2) раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилганидан сўнг прокурор ёки адвокат унинг фармойишларига бўйсунмаганида;
3) тарафлар (учинчи шахслар) томонидан суд мажлисидаги тартиб бузилганда;
4) ўзига суд чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд мажлисига келмаганда;
5) тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахслардан бирор-бири суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра суд мажлисига келмаганда;
6) тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганда, агар улардан бирортасидан ҳам суд муҳокамаси уларнинг иштирокисиз ўтказилиши тўғрисида ариза келиб тушмаган бўлса;
7) суд мажлисига гувоҳ, таржимон, эксперт ёки мутахассис келмаганда, агар уларнинг иштирокисиз ишни кўриш имкони бўлмаса;
. 8) даъвогар ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришга рози бўлмаганда;
9) қарши даъво тақдим этилганда;
10) суд мажлиси юритишда техник воситаларидан, шу жумладан видеконференцалоқа тизимидан фойдаланилганда техник носозликлар келиб чиққанда;
11) қўшимча далиллар тақдим этиш ёки талаб қилиб олиш зарур бўлганда;
12) ишда иштирок этиш учун бошқа шахслар жалб қилинганда ёки бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилганда.
Суд ишни суд мажлисида кўриш имкони бўлмаган бошқа ҳолларда ҳам муҳокамани кейинга қолдириши мумкин.
Суд муҳокамаси уни кейинга қолдириш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатга, суд муҳокамасининг ушбу Кодексда назарда тутилган муддати доирасида кейинга қолдирилиши мумкин.
Суд иш муҳокамасини кейинга қолдирганда, кейинги суд мажлисининг вақтини белгилайди, бу ҳақда ҳозир бўлган шахсларга имзо қўйдирган ҳолда эълон қилади. Судга келмаган ва суд процессида иштирок этиш учун янгидан жалб қилинадиган шахслар кейинги суд мажлисининг вақти тўғрисида ушбу Кодекснинг 16-бобида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади. Бироқ, агар иш ушбу Кодекснинг 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш сабабли кейинга қолдирилган бўлса, иш муҳокамаси бошидан бошланади.