Шикоят хати Эл соглигини таьминлаш – Президент қарорлари ва хукумат фармойишларининг асосини эгаллайди. Барча имконият ва шароитлар халқ соглигига қаратилади бунинг учун мамлакат бюджети ва кўшимча маблаглардан пенсия ажратилади.
Туман ва шахарлардан олис қишлоқлар ўртасида жойлашган қишлоқ врачлик пунктларидан тортиб, кўп тармоқли касалхоналар, клиникалар, марказлар оилавий поликлиникалар инсонлар соглиги учун хизмат қилмоқда.
Минг афсуслар бўлсинки мана беш йилдирки биз оддий қишлоқ халки бу имкониятлардан бебахрамиз сабаби оддий Деҳдароз қишлогида жойлашган қишлоқ врачлик пункити ёпилиб нол қийматда инвестиция киритиш ишчи урни яратиш мақсадида берилганига қарамасдан коррупсионерлар виждонсиз порахўрлар инсофини пулга сотганлар қўлидан-қўлга ўтиб охири оқибат майшатхонага ичкиликга, кайфу-сафога, берилганлар кўнгил очар жойга айланган.
Бу ишни бошида Пешкў туман хоким ўринбосари Очилов Сарвар Атоевич ва унга тегишли кариндошлари актив фаолият кўрсатдилар. Жабрни эса оддий халқ тортаяпти махалладаги қарийб турт беш минг аҳоли сарсон саргардондир.Бу аҳоли ўз соглигини хомиладор аёллар ва ёш болаларни врач куригидан утишни назорат килиш учун туман марказида бориб аҳоли кўплиги сабабли бир кунлик вактларини навбатга ўтириб ўтказиб келяптилар.
Юртбошимиз сиёсатларига қарши иш юритаётган бу ноинсоф виждонсизларга хеч ким хатто туман хокими Қаҳҳоров Ваҳоб Ҳамидович ҳам чора кўрмай кўз юмиб юрибти. Хозирги пандемия ва касалликлар даврида халкни соглигини назорат килиб туриш вирусга чалинганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ўлда-жўлда бўлиб колмокда.
Қишлоқ врачлик пунктини ёпишга сабаблар хозирги холатда келгунча жуда кўп ўйинлар бўлган , ана беш йилдирки аҳоли саросима бўлиб юрган бир пайтда бу бинони олиб фойдаланиб юрган ноинсофлар давлатга қанча фойда келтирган факат узларини фойдалари учун ишлаб келмокдалар.Афсуски давлатимизда халк соглиги ва уни назорат килиш биринчи уринда турган бир пайтда. Буни кўриб чиқиш учун тегишли комиссия тузиб одилона холисона хулоса чиқариб врачлик пунктини яна халқ учун хизмат қилишига имконият яратиб беришингизни сураймиз.
Садир маҳалласига хоким ўринбосари бўлиб ишлаётган шу маҳалладан сайланган туман депутати Очилов Сарвар Атоевич ҳозирги қилган иши учун биринчи навбатда жавоб бериши лозим, Ишонамизки турт беш мингга яқин аҳолиини узогини яқин қилиб соглигини назорат килиш максадида ёзган эьтирозимиз имкониятимиз эьтиборга олиниб ижобий ўзгариш бўлади деган умиддамиз.
Садир махалла фукаролар йигини ахолиси номидан.