Номувофиқликлар тоифалари. Ташқи аудитда номувофиқликлар “Аҳамиятга эга” ва “Аҳамиятсиз” ларга бўлинади. (12.6-расм). Баъзан “Ўта жиддий” номувофиқлик тушунчаси қўлланилади. У ёки бу даражадаги номувофикликлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда, умуман сифат тизимини стандарт талабларига мувофиклиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
Аҳамиятга эга номувофиқликларга мисоллар:
ташкилот раҳбарияти томонидан сифат тизимини таҳлили ўтказилмайди;
сифат тизими жараёнлари ресурслар билан таъминланмайди;
тузатиш ҳаракатларининг натижавийлиги таҳлили бажарилмайди;
ўлчов воситаларини асосий қисми қиёсловдан ўтказилмайди;
ишлаб чиқилиши борилиши бўлган мажбурий ҳужжатлаштирилган процедура мавжуд эмас;
ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилинадиган шароитлари мавжуд эмас.
Аҳамиятсиз номувофиқликларга мисоллар:
баъзи тузатиш ҳаракатлар графикка мувофиқ тугалланмаган;
қиёсланмаган ўлчов воситаси борлиги аниқланган (ягона ҳолат);
олиб борилиши мажбурий бўлган ёзувлар аниқланган.
Стандартни бир бандига тегишли бўлган бир нечта аҳамиятсиз номувофиқликларни аҳамиятга эга бир номувофиклик сифатида қараш амалиёти мавжуд.
Ички аудитларда номувофиқликларни градацияси мажбурий эмас, лекин у ташкилотга муаммоларни муҳимлигини баҳолашда фойдали бўлиши мумкин.
12.8. Аудитни ўтказиш усуллари
Аудиторларнинг ихтиёрига кўплаб усуллар ва ўтказиш технологиялари мавжуддир. Бу дегани улардан қайсилардир тўғри ёки нотўғри дегани эмас, бу – турли хил усуллар бўлиб, у ёки бу муайян ҳолатда асослаш (қўлланиш соҳаси, мақсадлари, моддий-техник таъминоти)ни аниқлаш усулини танлашдир.
Тўғрига ва ортга кузатиш усули. Аудит бориши йўналишини кузатишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган икки усулнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.
Тўғрига кузатиш усули (ёки олдинга қараб кузатув) жараён унинг натижаси бошланишидан ўрганишга, бироқ, ортга кузатув усули жараённи кириш натижасидан ўрганишга йўналитирилган.
Тўғри кузатиш усули бўлган ҳолда аудитор сотиш бўйича мавжудлигидан бошлаб, ҳар бир бўлинмада бундай маълумотлар бўйича, бизнес билан боғлиқ бўлган, жараён боришида ҳар бир дона юкланганлиги тўғрисида жўнатилган хабарларгача барча келишувларни кузатиши лозим. Бундан ташқари битимларни кузатиш билан маълумотларни йиғиб борса, ёмон бўлмаслига ишонч ҳосил қилади.
Иккинчи – ортга кузатув усулидан фойдаланиб, аудитор жўнатилган хабарлардан бошлаб ва сараланган варақлар мувофиқлигини кўришни сўрайди. Кейин эса, у юклангалиги тўғрисидаги хабарорлигини қидиради; охирги текширув ёзувларини; ёзувларни кузатувчанлиги ва маҳсулотларнинг ички ёзувларини; ишлаб чиқариш график-режасини; ва охирида сотиб олишга буюртма, буюртмани тасдиқловчи маълумотларни қидириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |